Рузиматов Исломжон Эркузиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт такомиллашув босқичида босқон улоқтирувчиларни техник тайёргарлик самарадорлигини ошириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машгʻулотлари, согʻломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped1474.
Илмий раҳбар: Тўхтабоев  Низомжон  Турсуналиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.03/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт такомиллашув босқичидаги босқон улоқтирувчиларнинг йиллик тайёргарлик циклида улоқтириш техникасини оширишга қаратилган “Улоқтириш УҚ” электрон ускунаси самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт такомиллашув босқичидаги босқон  улоқтитувчиларнинг мезоцикл ўқув- машғулотларини самарали режалаштириш учун мусобақа фаолиятида тайёргарликнинг турли таркибий қисмлари бўйича интеграл назорат қилиш (жорий, тезкор ва босқичли) турларини организмнинг функсионал ҳолатига коʻра тизимлаштириб қоʻллаш ҳисобига спорт формасини такомиллаштириш имкониятлари оширилган;
спорт такомиллашув босқичидаги босқон улоқтитувчиларнинг организмини кейинги машғулотларга самарали тиклаш учун болдир, сон, елка камари мушакларини “локал”, “регионал” ва “глобал” шакллари боʻйича релаксасион мускулларни тўлиқ ёки қисман бўшаштиришга қаратилган қоʻл мускуллари зоʻриқишини олдини олувчи согʻломлаштирувчи машқларни киритиш ҳисобига спортчиларни функсионал тайёргарлик даражаси яхшиланган;
спорт такомиллашув босқичидаги босқон улоқтитувчиларнинг техник - тактик тайёргарлигини ошириш учун якуний куч бериш ҳаракати ва босқонни учиб чиқиш бурчагини “Улоқтириш УҚ” электрон ўлчов қурилмасидан фойдаланиб портловчи куч қобилиятини ривожантиришда юкламалар билан бажариладиган техник усулларни (якуний куч бериш фазасида) қоʻллаш ҳисобига мусобақада юқори натижаларга эришиш имкониятлари оширилган;
спорт такомиллашув босқичидаги босқон улоқтирувчилар билан ўтказиладиган ўқув-машғулотларида техник ҳаракатларни самарали ўзлаштириш ва мувозанат сақлаш функсиясини бурилиш вақтида босқонни тортиш кучига қарши тура олиш режимида жисмоний тайёргарлигига кўра барқарор ривожлантиришга қаратилган мураккаб координацион машқларни киритиш ҳисобига такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Босқон улоқтирувчилар тайёргарлигининг асосий мазмуни бўлган жисмоний тайёргарликни инновацион педагогик технологиялари ёрдамида ривожлантириш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида;
спорт такомиллашуви босқичида босқон улоқтирувчи спортчиларни техникасини такомиллаштириш учун махсус машғулот дастури ишлаб чиқилган ва машғулотларга тадбиқ этиш натижасида восита ва усуллар қўллаш бўйича таклифлар спортчиларнинг машғулот жараёнларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 25-сентябрдаги 03-01/04/20/9907-сон маълумотномаси). Натижада босқон улотирувчиларнинг жисмоний кучи тайёргарлиги 9,1% га оширилган;
спорт такомиллашув босқичида босқон улоқтирувчи спортчиларни машғулот юкламаларини бажаришда организмда юзага келадиган чарчоқ ҳолатини инобатга олиб тикловчи машқлардан (елка камари, қўл мушаклари, оёқнинг сон ҳамда болдир мушаклари учун) дам олиш орқали кейинги машғулотга тайёрлаш бўйича таклиф ва тавсиялар улоқтирувчиларнинг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган “Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси” (улоқтириш турлари) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2022 йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0052-рақамли гувохномаси). Натижада босқон улотирувчиларнинг техник тайёргарлик даражаси 8,6 % га оширилган;
спорт такомиллашуви босқичида босқон улоқтирувчи спортчилар техникасини такомиллаштиришда махсус ишлаб чиқилган тренажорни қўллаш натижасида улоқтириш техникаси такомиллаштириш ўргатиш бўйича тавсиялар мусобақа жараёнига татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2022 йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0052 рақамли гувохномаси). Босқон улоқтирувчиларда снаряднинг учиб чиқиш бурчаги 8,7 % га такомиллашган;
босқон улоқтирувчиларни учиб чиқиш бурчагини оптималлаштириш учун махсус тренажордан фойдаланиш орқали босқон улоқтирувчи спортчиларда портловчи куч қобилиятини ўсиб боришини мажмуали тарзда назорат қилиб бориш бўйича амалий тавсиялар ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 25-сентябрдаги 03-01/04/20/9907-сон маълумотномаси). Босқон улотирувчиларнинг портловчи-куч  тайёргарлиги 9,4% га ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish