Кулдашев Жахонгир Улугбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Синов лабораторияларининг ИСО/ИЕC 17025 халқаро стандарти талабларига мувофиқ фаолияти кўрсатишини таъминлаш ва такомиллаштириш” мавзусида 05.02.04 – “Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2. PhD/Т3685
Илмий раҳбар: Мамажонов Абдувохид Абдурахмонович, кимё фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар:
техника фанлари доктори, профессор Муминов Нажмиддин Шамсиддинович,
техника фанлари фалсафа доктори, доцент Бобоев Ғайбулло Ғофурович
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: синов лабораториялари фаолиятини ИСО/ИЕC 17025 халқаро стандарт талабларига мувофиқлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лабораториялар фаолияти (жараён)лари ўзаро боғлиқлиги ва бошқаришнинг стандартлаштириш асосида сифат менежменти тизимлари талабларини жорий этиш механизими ишлаб чиқилган;
синов лабораториясини ИСО/ИЕC 17025 халқаро стандарти талабларига мувофиқ бўлишида хавф ва имкониятларни даражалари аниқланган;
ўлчаш ноаниқликлигини баҳолашда ноаниқликка барча ҳисса қўшувчилар, аҳамиятли қийматлар, намуналарни танлаш ва мувофиқ статистик таҳлил методлари таъсирлари ҳисобга олиш асосида аниқлаш даражаси такомиллаштирилган.
олинган натижаларни математик статистик таҳлил қилиш асосида синов лабораториясини аккредитациялаш жараёнида дастлабки аудитга нисбатан аниқланган номувофиқликлар сони бирламчи холатга нисбатан 66÷73 фоизга камайтириш имконияти илмий асосланган;
ИСО/ИЕC 17025:2017 талаб бандлага мувофуқ ахборотни қайта ишлашнинг ҳар бир босқичида маʼлумотлар базасига маʼлумотларни киритиш ва чиқариш, ўлчаш ноаниқликларини баҳолашнинг рақамлаштирилган дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синов лабораторияларининг ИСО/ИЕC 17025 халқаро стандарт талабларига мувофиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш ва такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
лаборатория фаолиятини бошқариш ва такомиллаштириш учун ташкилот стандартлари ишлаб чиқилган ва жорий этилган (“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси” нинг 2023-йил 10-августдаги 01/986-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўзкимёсаноат” аксионерлик жамиятининг 2023-йил 25-сентябр кунги 03/18-844 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2023-йил 23-октябрдаги №05/71-02-646 сонли хати,Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузуридаги қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш марказининг 2023-йил 17-ноябр кунги 07/02-598 сонли хати, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 06/26/05/840 сонли маълумотномаси). Натижада лабораторияни сифат менежменти тизими фаолияти халқаро стандартлар талабларига тўлиқ мувофиқлаштирилган, аккредитациядан ва даврий назоратлардан мувофаққиятли ўтказишга замин яратилган;
ходимлар ИСО/ИЕC 17025:2017 халқаро стандартлар талаблари асосида ўқитилган (“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси” нинг 2023-йил 10-августдаги 01/986-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўзкимёсаноат” аксионерлик жамиятининг 2023-йил 25-сентябр кунги 03/18-844 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 06/26/05/840 сонли маълумотномаси). Натижада ходимларнинг билим ва кўникмалари ошган, тайёрланган ҳужжатлар билан ишлаш жараёни амалга оширилган;
ахборотни қайта ишлашнинг ҳар бир босқичида маълумотлар базасига маълумотларни киритиш ва чиқаришни қўллаб-қувватлаш, ўлчаш ноаниқликларини баҳолаш ва баённомаси учун махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилган (“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси” нинг 2023-йил 10-августдаги 01/986-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси “Ўзкимёсаноат” аксионерлик жамиятининг 2023-йил 25-сентябр кунги 03/18-844 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 06/26/05/840 сонли маълумотномаси). Натижада ўлчов ноаниқлигини баҳолаш ва рўйхатга олиш учун сарфланадиган вақт сарфи 30% гача қисқарган ва натижаларнинг ишончлилиги ошган;
лабораторияларда ИСО/ИЕС 17025:2017 халқаро стандартлари жорий этиди (“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Андижон вилойати қишлоқ хўжалиги бошқармаси” нинг 2023-йил 10-августдаги 01/986-сон маълумотномаси,Ўзбекистон Ресрубликаси “Ўзкимйосаноат” аксионерлик жамийатининг 2023-йил 25-сентйабр кунги 03/18-844 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги 06/26/05/840 сонли маълумотномаси).Натижада ИСО/ИЕС 17025:2017 халқаро стандартини жорий етишда кўрсатилган хизмат асосида 60 млн. сўмдан ортиқ маблаг тежаб қолинган.