Васиев Хайрулло Улугбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарида маҳсулот сифатини бошқариш тизимини стандартлаштириш талаблари асосида такомиллаштириш” мавзусида 05.02.04 – “Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2. PhD/Т1440
Илмий раҳбар: Муминов Нажмиддин Шамсиддинович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар:
Техника фанлари доктори, профессор Абдувалиев Абдуқаҳҳор Абдулҳаевич, техника фанлари номзоди, доцент Акбаров Хатам Улмасалиевич.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик корхоналарида сифатни бошқариш тизимини халқаро стандартлар талаблари асосида такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
истеъмолчилар эхтиёжини қондириш учун маҳсулотлар сифатини таъминлашда муаммолар содир бўлишини бошланғич босқичда аниқлаш механизми ишлаб чиқилган;
сифат бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, бошқариш ва такомиллаштириш талаблари ПДCА циклининг режалаштириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш, доимий такомиллаштириш йўналишлари орқали аниқланган;
тўқимачилик корхоналари сифат бошқарув тизими механизмлари халқаро стандартларнинг тўқимачиликка хос бўлган талаблари асосида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида юзага келаётган муаммоларни туб илдизини аниқлаш схемасини қўллаш орқали 1,58÷1,90 фоизга сифатни оширилиши аниқланган;
аналитик тахлил асосида Гаусс–Лаплас нормал тақсимот қонуниятига мос равишда нуқсонли маҳсулотлар чиқиш даражасини 0,9÷1,2 фоизга камайтириш имконияти асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарида маҳсулот сифатни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ИСО 9001, Амфори БСCИ, Гоц ва Седех каби халқаро стандартлар талаблари асосида сифат бошқарув тизими механизмлари такомиллаштирилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 23 октябрдаги №03/25-2224-сонли маълумотномаси). Натижада, “Кҳантех Гроуп” МЧЖда 2020 йилга нисбатан, маҳсулот сифати 1,58% га кўтарилишга эришилган. Бу кўрсаткич “Қува текстил” МЧЖда 1,82% га, “Нил – Гранит” МЧЖда эса 1,90% га тўғри келган.
Тўқимачилик корхоналарида юзага келаётган муаммоларни ва нуқсонларни аниқлаш ва бартараф қилиш схемаси жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 23 октябрдаги №03/25-2224-сонли маълумотномаси). Натижада, нуқсонли маҳсулот чиқиш даражаси улушини “Кҳантех Гроуп” МЧЖда 3,5% дан 2,6 % га, “Қува текстил” МЧЖда 4% дан 2,8% га, “Нил – Гранит” МЧЖда 3,4% дан 2,7 % га камайтиришга эришилган.
Нуқсонли маҳсулотларнинг чиқиш даражаси камайган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 23 октябрдаги №03/25-2224-сонли маълумотномаси). Натижада, “Кҳантех Гроуп” МЧЖда 110 млн. сўмдан ортиқ, “Қува текстил” МЧЖда 100 млн. сўмдан ортиқ, “Нил – Гранит” МЧЖда эса 90 млн. сўмдан ортиқ маблағлар тежаб қолинишига эришилган.
Диссертация тадқиқотлари илмий натижалари асосида тайёрланган материаллар “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти” қошидаги “Илм стандарт илмий-тадқиқот ўқув маркази” малака ошириш Маркази томонидан тармоқлар ва маҳаллий корхоналар раҳбар ва мутахассис ходимлари учун ўтказилган бир қатор ўқув жараёнларини ташкил қилишда ва юқори савияда ўтказишда фойдаланилган (“Илм стандарт илмий-тадқиқот ўқув маркази”нинг 2022 йил 15 сентябрдаги №138-сонли маълумотномаси). Натижада соҳага оид раҳбар ва мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш ўқув курсларини юқори савияда ўтказилишига асос яратилган.