Эгамова Феруза Рахимбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “81Бр, 86Ср, 88Ср, 90Зр, 92Мо ядроларида (γ,н) ва (н,2н) реакцияси натижасида изомер ҳолатлар уйғонишининг ўзига хос хусусиятлари”, 01.04.08 – “Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/FM662
Илмий раҳбар: Полвонов Сатимбой Ражапович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонентлар:
Олимов Косим, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Усманов Пазлитдин Нуритдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади селен стабил изотопларида фотоядро реакцияларининг эквивалент квантга мос экспериментал кесим қийматларини олиш ва гигант дипол резонансдан юқори соҳада кесимнинг энергияга боғлиқлигидан реакциялар асосий механизмларини ўрнатишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нейтронлар энергиясининг Эн=14,1 МеВ қийматида 92Мо(н,2н)91м,гМо, 86Ср(н,2н)85м,гСр, 81Бр(н,2н)80м,гБр ва 90Зр(н,2н)89м,гЗр реакцияларда изомер ва асосий ҳолатлар уйғониш кесимлари бўйича янги экспериментал маълумотлар олинган;
илк бор энергиянинг 12-35 МеВ соҳасида 92Мо(γ,н)91м,гМо, 86Ср(γ,н)85м,гСр, 81Бр(γ,н)80м,гБр ва 90Зр(γ,н)89м,гЗр фотоядро реакциялар изомер чиқишлар нисбатининг энергияга боғланиши аниқланган;
гигант дипол резонанси максимумидан юқори энергиялар соҳасида 81Бр, 86Ср, 90Зр ва 92Мо ядроларидаги (γ,н) реакцияларда 1/2- (81Бр учун 5-) изомер ҳолатлари уйғонишидаги асосий механизим бу оралиқ ядро механизими ҳисобланиши ҳамда уларнинг уйғониши статистик ядро назарияси доирасида қониқарли тарзда тавсифланиши аниқланган;
илк бор 14-25 МеВ энергия оралиғида 86Ср ядросидаги (,н) реакцияда ҳосил бўлган ядролар изомер ҳолатлари уйғониш кесимининг экспериментал қийматлари олинди ҳамда гигант дипол резонанси бир чўққидан иборат эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Фотоядро ва нейтрон иштирокидаги реакцияларида изомер ҳолатларнинг уйғонишини ўрганиш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
нейтронлар энергиясининг Эн=14,1 МеВ қийматида 86Ср(н,2н)85м,гСр, 88Ср(н,2н)87м,гСр ва 81Бр(н,2н)80м,гБр реакциялари кесимларнинг экспериментал қийматлари ва кесимларнинг изомер нисбати, шунингдек, 14-35 МеВ энергия диапазонида 1 МеВ қадам билан аниқланган 81Бр(γ,н) 82м,гБр ва 86Ср(γ,н)85м.гБр реакцияларнинг изомер чиқишлар нисбатининг экспериментал қийматлари ЭХФОР халқаро ядровий маълумотлар базасига (ҳттпс://www-ндс.иаеа.орг/эхфор/) киритилган (ЭХФОР халқаро ядровий маълумотлар базасининг Осиёдаги вакили Н.Оцуканинг 2024-йил 22 июндаги хати). Илмий натижалардан фойдаланиш ЭХФОР халқаро тизимининг ядро реакциялари бўйича маълумотлар базаларидаги мавжуд тахминий маълумотларни тўлдирган ва аниқлаштиришга имкон берган;
нейтронлар энергиясининг Эн=14,1 МеВ қийматида 92Мо(н,2н)91м,гМо, 86Ср(н,2н)85м,гСр, 81Бр(н,2н)80м,гБр ва 90Зр(н,2н)89м,гЗр реакцияларда изомер ва асосий ҳолатлар уйғониш кесимлари бўйича янги экспериментал маълумотлар; илк бор энергиянинг 12-35 МеВ соҳасида 92Мо(γ,н)91м,гМо, 86Ср(γ,н)85м,гСр, 81Бр(γ,н)80м,гБр ва 90Зр(γ,н)89м,гЗр фотоядро реакциялар изомер чиқишлар нисбатининг энергияга боғланиши аниқланган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20л9-йил 2л-ноябрдаги РҚ-4526-сонли қарори 2-иловасида тасдиқланган Ядро физикаси институтининг 2020-2024-йиллар учун мўлжалланган “Ядро-астрофизик реакциялар, оғир ионларнинг уадролар билан ўзаро та'сири ва бўлинишини тадқиқ этиш, шунингдек, бу изланишларнинг уадро энергиягааси соҳасида ишлатилиши” мавзусидаги илмий тадқиқот ишлари дастури доирасида олиб борилган тадқиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2024 йил 7 октябрдаги 2/1255-2225-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш уйғониш энергиясининг кенг диапозонида изомер ҳолатларнинг ҳосил бўлиш механизмини интерпретациялаш имконини берган;
гигант дипол резонанси максимумидан юқори энергиялар соҳасида 81Бр, 86Ср, 90Зр ва 92Мо ядроларидаги (γ,н) реакцияларда 1/2- (81Бр учун 5-) изомер ҳолатлари уйғонишидаги асосий механизим бу оралиқ ядро механизими ҳисобланиши ва уларнинг уйғониши статистик ядро назарияси доирасида қониқарли тарзда тавсифланиши боʻйича олинган таҳлили натижалар ОТ-Ф2-12-рақамли “ЎзМУ электростатик тезлатгичи ионлари дастасида спектроскопик тадқиқотларни ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида тажриба методикаларини ишлаб чиқишда ва гигант дипол резонанс соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институтининг 2024 йил 24 сентябрдаги 01-113-сонли маълумотномаси). Натижалардан фойдаланиш гигант дипол резонанси парчаланиш механизмини интерпретациялаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish