Азамова Ситора Аёновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экологик глобаллашув шароитида Ўзбекистон умумтаʼлим мактаблари ўқувчиларида экологик маданиятни шакллантириш зарурияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fal897
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Омонов Баҳодир Нуриллаевич, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Айматов Аминжон Қудратович, фалсафа фанлар доктори, доцент; Қўлдошев Аслиддин Турсунович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади экологик глобаллашув шароитида Ўзбекистон умумтаълим мактаблари ўқувчилари экологик маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон экологик муҳитининг экологик глобаллашув жарайони асосида ўзгарайотгани, экологик муносабатларнинг тарихий тажрибалар натижасида мейорий ривожланганлиги, миллий экологик қарашлар, тасаввур ва билимлар жаҳон экологик маданияти ривожига таъсир этганлиги ва уларга адекватлиги фалсафий асослаб берилган;
ўқувчилар экологик маданийатини шакллантиришда миллий, минтақавий, умумеътироф этилган қадрийатларни ўзаро интеграцийалаштириш орқали мактаб ўқув дастурларига тўлиқ сингдириш имконийатлари, экологик таълимни оширишга йўналтирилган фанларнинг мавзуларини ўзаро мувофиқлаштириш механизмлари аниқлаштирилган;
мактаблар моддий-техник таъминотини замонавийлаштириш орқали ўқувчилар экологик маданиятини юксалтириш, хусусий таълимга кенг йўл очиш орқали таълим муассасалари ва экологик тарбияга алоқадор (давлат экологик сиёсати бошқарув тузилмаси, оила, маҳалла, умумтаълим мактаблари, оммавий ахборот воситалари) субектларнинг вазифаларини оптималлаштириш зарурати исботланган;
Ўзбекистон умумтаълим мактабларида экологик таълим-тарбияни халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш “экологик шахс”ни тарбиялашдан иборат эканлиги фалсафий тавсифланиб, унинг экологик маданийатини шакллантиришга хизмат қиладиган институционал тизимлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, фанлараро интеграциялашувни стандартлаштириш, “ПИЗА” халқаро дастури асосида экологик кўникмаларни ривожлантириб боориш, экологик инқирознинг сиёсий, геосиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий соҳаларга таъсирини табиий фанлар методикаси асосида тизимлаштириш каби ижтимоий механизмлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик глобаллашув шароитида Ўзбекистон умумтаълим мактаблари ўқувчиларида экологик маданиятни шакллантириш муаммоларни тадқиқ қилиш борасида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон экологик муҳитининг экологик глобаллашув жараёни асосида ўзгараётгани, экологик муносабатларнинг тарихий тажрибалар натижасида меёрий ривожланганлиги, миллий экологик қарашлар, тасаввур ва билимлар жаҳон экологик маданияти ривожига таъсир этганлиги ва уларга адекватлигига доир назарий хулосалар, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997-сон “Ёшларда умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 12-июндаги 235-сон маълумотномаси). Натижада, экологик ҳолатни яхшилаш, “яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлод қалбида она табиатга дахлдорлик ҳиссини тарбиялаш ҳамда лойиҳанинг илмий-методологик сифатини такомиллаштиришда, академик таҳлилларни бойитишда муҳим илмий далиллар сифатида хизмат қилган;
ўқувчилар экологик маданиятини шакллантиришда миллий, минтақавий, умумеътироф этилган қадриятларни ўзаро интеграциялаштириш орқали мактаб ўқув дастурларига тўлиқ сингдириш имкониятлари, экологик таълимни оширишга йўналтирилган фанларнинг мавзуларини ўзаро мувофиқлаштириш механизмларига оид илмий хулоса ва назарий умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги фаолиятида, жумладан Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш консепсиясининг “ИИ.Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида” амалга ошириладиган ишлар бўйича мактаб ўқувчиларига ўтиладиган тарбиявий соат дарсларида экологияга оид билимларни фан дастурига киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 2024-йил 12-июлдаги 06-36-1431-сон маълумотномаси). Натижада, экологик таълим-тарбия жараёнини тизимли ташкил этиш, ёшлар орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, она табиатни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларини ошириш учун методик асос сифатида ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларида экологик таълим ва экологик маданиятни ривожлантиришга хизмат қилган;
мактаблар моддий-техник таъминотини замонавийлаштириш орқали ўқувчилар экологик маданиятини юксалтириш, хусусий таълимга кенг йўл очиш орқали таълим муассасалари ва экологик тарбияга алоқадор субектларнинг вазифаларини оптималлаштириш заруратига доир назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолияти, жумладан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги Низом” асосида экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, экологик билимларни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, маънавий-маърифий тадбирларда, тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 19-апрелдаги 2-13-21-1643-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг экологик дунёқараши ҳамда салоҳиятини юксалтиришга экология соҳасини илғор инновацион технологияларни жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш, ёшларнинг она табиатни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон умумтаълим мактабларида экологик таълим-тарбияни халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш “экологик шахс”ни тарбиялашдан иборат эканлиги фалсафий тавсифланиб, унинг экологик маданийатини шакллантиришга хизмат қиладиган институционал тизимлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, фанлараро интеграциялашувни стандартлаштириш, “ПИЗА” халқаро дастури асосида экологик кўникмаларни ривожлантириб боориш, экологик инқирознинг сиёсий, геосиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий соҳаларга таъсирини табиий фанлар методикаси асосида тизимлаштириш каби ижтимоий механизмларига доир амалий тавсияларидан Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий вазифаларини бажаришда, жумладан, “ВИ. Аҳолининг экологик саводхонлик даражасини ошириш, дунёқараши ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, экологик маълумотга эга бўлишини таъминлаш”да фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2024-йил 28-майдаги 01/226-сон маълумотномаси). Натижада, сайловолди дастурларини ишлаб чиқишда, экологик маданият даражасини ошириш, ҳар бир инсонда атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, узлюксиз экологик таълим ва тарбиянинг мукаммал тизимини ишлаб чиқишга йўналтирилган ишларда, ёшларнинг экологик таълими ва тарбияси масалаларида давлат ва нодавлат таълим муассасалари, оила, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish