Зокиров Музаффар Мухтарали ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ энцефалопатиясининг клиник-неврологик ва нейровизуализацион хусусиятлари», 14.00.13-Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2262.
Илмий раҳбар: Маджидова Ёкутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Рашидова Нилуфар Сафоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ энцефалопатиясига чалинган беморларнинг клиник-неврологик, эмоционал, когнитив ҳолатини, шунингдек уларнинг нейровизуалогик кўринишларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
oдам иммунитет танқислиги вируси энцефалопатияси билан касалланган беморларда когнитив ва эмоционал соҳаларнинг етишмовчилиги ва оғирлик даражаси беморнинг жинси, ёши, қондаги вирус юкламасига боғлиқ эмаслиги, вируснинг бош миядаги захира хавзаси ҳосил қилиши сабабли иммунитет жавоби даражасига (қондаги CD4 ҳужайралари сони) боғлиқ эканлиги исботланган;
одам иммунитет танқислиги вируси энцефалопатияси бўлган беморларда мия шикастланишининг МРТ текшируви натижаларида вируснинг танлаб таъсир қилиши туфайли триада белгилар намоён бўлиб, бошнинг пешона-чакка-тепа пўстлоқ бўлаклари зарарланиши, симметрик лейкоареоз ва ликвор йўлларининг кенгайиши ҳамда лейкоареознинг умумий майдони билан қондаги CD4 лимфоцитлари даражаси ўртасида яллиғланиш жараёнларининг кучайиши сабабли тескари юқори корреляция мавжудлиги исботланган;
одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси бор беморларда вирус тўғридан-тўғри нерв хужайраларини зарарлаши сабабли когнитив бузилишлар даражаси билан қондаги BDNF ва NGF нейротрофинларининг камайиши ўртасида тўғри юқори корреляция, CNTF нейротрофинининг кўпайиши ўртасида эса тескари юқори корреляция мавжудлиги асосланган;
одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси билан касалланган беморларда ноотроп препаратлар касаллик патогенезининг турли жараёнларига таъсир қилиши, холин альфосцерат ацетилхолин синтезини рағбатлантириши ва нейропластикликни ошириши сабабли когнитив соҳаларга ижобий таъсир кўрсатиши, гопантен кислотаси асосидаги ноотроплар эса ГАМК рецепторларинининг модуляция қилиши сабабли эмоционал соҳаларга кўпроқ таъсир қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ОИВ энцефалопатиясининг клиник-неврологик ва нейровизуализацион хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида
биринчи илмий янгилик: oдам иммунитет танқислиги вируси энцефалопатияси билан касалланган беморларда когнитив ва эмоционал соҳаларнинг етишмовчилиги ва оғирлик даражаси беморнинг жинси, ёши, қондаги вирус юкламасига боғлиқ эмаслиги, вируснинг бош миядаги захира хавзаси ҳосил қилиши сабабли иммунитет жавоби даражасига (қондаги CD4 ҳужайралари сони) боғлиқ эканлиги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 27 сентябрда 01-02/u-t-02 сон билан тасдиқланган «ОИВ энцефалопатиясининг неврологик хусусиятлари ва уни даволаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази 25.04.2023 йилдаги 63-сон ҳамда Республика ихтисослашган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 25.04.2023 йилдаги 32/А буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ОИВ энцефалопатияси бор беморларнинг клиник ва неврологик белгиларини эрта аниқлаш ва эрта ташхислаш, деменция каби оғир асорартларини олдини олишга имконият беради; Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликни NPV (Net Present Value) формуласи бўйича NPV=∑ Bt−Ct / (1+r)t . Бунда Bt йиллик фойда, Ct йиллик харажат, r дисконт ставка, t – вақт (йилда). Шундан кеб чиқиб эрта диагностиканинг сарфи - 500000, эрта диагностикадаги даволаниш сарфи 200 000, кечки диагностиканинг сарфи 600000, иқтисодий фарқи 500000, дисконт ставкаси 5%, вақт горизонти 10 йил: NPV=∑10t=1 Bt−Ct / (1+0.05) t = NPV1−10 =300,000×(1−(1.05)10/0,05)≈ 300,000×7.7217=2316510 сўмни ташкил қилади.
иккинчи илмий янгилик: одам иммунитет танқислиги вируси энцефалопатияси бўлган беморларда мия одам иммунитет танқислиги вируси энцефалопатияси бўлган беморларда мия шикастланишининг МРТ текшируви натижаларида вируснинг танлаб таъсири қилиши туфайли триада белгилар намоён бўлиб, бошнинг пешона-чакка-тепа пўстлоқ бўлаклари зарарланиши, симметрик лейкоареоз ва ликвор йўлларининг кенгайиши хамда лейкоареознинг умумий майдони билан қондаги CD4 лимфоцитлари даражаси ўртасида яллиғланиш жараёнларининг кучайиши сабабли тескари юқори корреляция мавжудлиги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 27 сентябрда 01-02/u-t-02 сон билан тасдиқланган «ОИВ энцефалопатиясининг неврологик хусусиятлари ва уни даволаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази 25.04.2023 йилдаги 63-сон ҳамда Республика ихтисослашган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 25.04.2023 йилдаги 32/А буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мрт текширувида беморларга оив энцефалопатиянинг эрта ташҳислашга ёрдам бериб, деменция каби оғир асорартларини олдини олишга имконият беради; Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорликни NPV (Net Present Value) формуласи NPV=∑ Bt−Ct / (1+r)t бўйича текширилганда, МРТнинг сарфи 150000, эрта ташхислашдаги даволаш сарфи 250000, кечки ташхислашдаги сарфи харажат 600000, иқтисодий фарқи 350000, дисконт ставкаси 5%, вақт горизонти 10 йил: NPV=∑10t=1 Bt−Ct / (1+0.05) t NPV1−10 =100,000×(1−(1.05)10/0,05)≈100,000×7.7217=772170 сўмни ташкил қилади.
учинчи илмий янгилик: одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси бор беморларда вирус тўғридан-тўғри нерв хужайраларини зарарлаши сабабли когнитив бузилишлар даражаси билан қондаги BDNF ва NGF нейротрофинларининг камайиши ўртасида тўғри юқори корреляция, CNTF нейротрофинининг кўпайиши ўртасида эса тескари юқори корреляция мавжудлиги Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 27 сентябрда 01-02/u-t-02 сон билан тасдиқланган «ОИВ энцефалопатиясининг неврологик хусусиятлари ва уни даволаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази 25.04.2023 йилдаги 63-сон ҳамда Республика ихтисослашган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 25.04.2023 йилдаги 32/А буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қондаги нейротрофик омиллар ва когнитив етишмовчилик корреляцияси диагностик ва даволашда прогностик ахамиятга эга; Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик NPV (Net Present Value) формуласи бўйича NPV=∑ Bt−Ct / (1+r)t хисобланади. Шунда когнитив дефицит мониторинги - 100000, СD4 миқдорининг хар хил даражасижаши когнитив дефицитнинг даволаш эрта аниқданганда 200 000, кеч аниқланганда 500 000, иқтисодий фарқи 300000, дисконт ставкаси 5%, вақт горизонти 10 йил: NPV=∑10t=1 Bt−Ct / (1+0.05) t = NPV1−10 = 200,000× (1−(1.05)10/0,05) ≈200,000× 7.7217=1544340 сўмни ташкил қилади.
тўртинчи илмий янгилик: одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси билан касалланган беморларда ноотроп препаратлар касаллик патогенезининг турли жараёнларига таъсир қилиши, холин альфосцерат ацетилхолин синтезини рағбатлантириши ва нейропластикликни ошириши сабабли когнитив соҳаларга ижобий таъсир кўрсатиши, гопантен кислотаси асосидаги ноотроплар эса ГАМК рецепторларинининг модуляция қилиши сабабли эмоционал соҳаларга кўпроқ таъсир қилиши исботланган.Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 27 сентябрда 01-02/u-t-02 сон билан тасдиқланган «ОИВ энцефалопатиясининг неврологик хусусиятлари ва уни даволаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази 25.04.2023 йилдаги 63-сон ҳамда Республика ихтисослашган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 25.04.2023 йилдаги 32/А буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йи-л 25 июндаги 01/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ноотроп препаратларининг тўғри танланиши, ҳамда когнитив дефицит ва нейропсихологик холатдаги ноотроп препаратининг тўғри танлови, беморда даволанишнинг самарадорлигини ошириши ва хаёт сифатини яхшилашда кўзатилади. Иқтисодий самарадорлиги: иқтисодий самарадорлик NPV (Net Present Value) формуласи NPV=∑ Bt−Ct / (1+r)t бўйича текширилганда: холин альфосцератнинг сарфи 100000, гопантен кислотаси препарати сарфи 50000, когнитив ва нейропсихологик холатни умумий даволаниши 300000, иқтисодий фарқи 200000, дисконт ставкаси 5%, вақт горизонти 10 йил. NPV=∑10t=1 Bt−Ct / (1+0.05) t = 200,000×(1−(1.05)10/0,05) ≈100,000× 7.7217= 1,544,340 сўмни ташкил этади.