Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кўчмас мулк бозорини бошқариш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.3.PhD/Iqt3328.
Илмий раҳбари: Шарипов Конгратбой Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кариева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бердиева Дилфуза Ахатовна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт  университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўчмас мулк бозорини самарали бошқариш механизмини такомиллаштириш ҳамда миллий иқтисодиётда кўчмас мулк бозорини бошқариш технологияларини оптималлаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчмас мулк объектининг самарали бошқарувига эришиш ҳамда мониторингини олиб бориш мақсадида сифат омилларини инобатга олиб комплекс автоматлаштирилган кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграсион геоахборот дастурига тизимли назорат ва бошқарув бизнес жараёнлари инжиниринги жорий қилинди;
рақамли транформасия ва инновасион иқтисодиётни ривожлантириш асносида кўчмас мулк бозорини замонавий ва инновасион усуллар асосида баҳолаш стандартларини дифференциал коеффисиентлар ва мезонлар орқали амалга ошириш алгоритми ишлаб чиқилди;
Ўзбекистонда деволопмент қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда молиявий рискларни қабул қилиш ва комплекс бошқарув жараёнлари харажатларини камайтириш орқали девелоперлик фаолиятининг самарадорлиги асосланган;
мулкдорлар манфаатларини яхшилаш, бошқарув самарадорлигини ошириш, фойдаланувчилар ва жамият эҳтиёжларини қондириш, шунингдек даромадларни кўпайтириш мақсадида кўчмас мулкни бошқаришда инновасион ёндашув сифатида хизмат кўрсатиш консепсиясини қўллаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида кўчмас мулк бозорини самарали бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўчмас мулк объектининг самарали бошқарувига эришиш ҳамда мониторингини олиб бориш мақсадида сифат омилларини инобатга олиб комплекс автоматлаштирилган кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграсион геоахборот дастурига тизимли назорат ва бошқарув бизнес жараёнлари инжиниринги жорий қилиниш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агенлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агенлигининг 2023 йил 11 январдаги 01-08-1984 сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 28 декабрдаги 02/11-17/971 сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўлланиш натижасида кўчмас мулк самарали бошқариш ва мониторингини олиб бориш бизнес жараёнлари самарадорлиги ошиб, иш юритиш харажатлари 11% камайган;
рақамли транформасия ва инновасион иқтисодиётни ривожлантириш асносида кўчмас мулк бозорини замонавий ва инновасион усуллар асосида баҳолаш стандартларини дифференциал коеффисиентлар ва мезонлар орқали амалга оширишни ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агенлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агенлигининг 2023 йил 11 январдаги 01-08-1984 сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 28 декабрдаги 02/11-17/971 сон маълумотномаси). Кўчмас мулкни баҳолашда замонавий ёндашувлар ва технологияларнинг жорий этилиши уларнинг қийматини 10,5 фоизга камайтирди. Ушбу пасайиш потенсиал талаб, фойдаланувчи эҳтиёжлари ва объектнинг фойдалилиги каби омилларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди.
Ўзбекистонда деволопмент қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда молиявий рискларни қабул қилиш ва комплекс бошқарув жараёнлари харажатларини камайтириш орқали девелоперлик фаолиятининг самарадорлиги асослаш таклифи “Трест 12» акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 21 июн 15-06/6296-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўлланиш натижасида кўчмас мулк бозори девелопменти миқдорий параметрлардан сифат ўзгаришига олиб келинди, натижада 2023 йилда ўтган йилга нисбатан кўчмас мулк объектларига бўлган инвестисиялар ҳажми 0,8 фоизга, кўчмас мулк объектларининг сони 1,7 %  ошди;  
мулкдорлар манфаатларини яхшилаш, бошқарув самарадорлигини ошириш, фойдаланувчилар ва жамият эҳтиёжларини қондириш, шунингдек даромадларни кўпайтириш мақсадида кўчмас мулкни бошқаришда инновасион ёндашув сифатида хизмат кўрсатиш консепсиясини қўллаш таклифи амалда муваффақиятли амалга оширилди ва “Трест 12» акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 21 июн 15-06/6296 сон маълумотномаси). Кўчмас мулк консепсиясини ишлаб чиқиш босқичи тугагандан сўнг, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳар томонлама текшириш, баҳолаш ва бошқариш тамойилларини амалга ошириш операсион харажатларнинг 2,5 фоизга камайишига олиб келди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish