Дўсчанов Умар Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Хоразм вилояти агроценозларида қаттиққанотлилар (Cолеоптера) фаунаси ва экологияси», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/B600.
Илмий раҳбар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ургенч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Гулнора Саидарифовна, биология фанлари доктори, профессор; Халимов Фазлитдин Закирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти агроценозларида тарқалган қаттиққанотлиларнинг (Cолеоптера) тур таркибини аниқлаш ва уларни экологик-фаунистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти агроценозларида тарқалган қаттиққанотлиларнинг тур таркиби илк маротаба ўрганилиб, 13 оила, 30 кенжа оила, 38 триба, 63 авлодга мансуб 95 турдан иборат эканлиги асосланган;
қаттиққанотли ҳашаротларнинг 11 оила, 29 кенжа оила, 36 триба, 61 авлодга мансуб 62 тури тадқиқот ҳудудида илк маротаба аниқланган;
Ўзбекистон ҳудудида илгари қайд қилинмаган 1 та оила 2 та авлодга мансуб 2 та тур аниқланган;
аниқланган қўнғиз турлари орасида 1 та тур (Эурйтҳйреа охиана) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, шу билан бир қаторда 1 та тур (Птеростичус (Пҳониас) субитус) кам сонли тур сифатида аниқланган;
аниқланган қаттиққанотлиларнинг трофик муносабатлари 3 та, ҳаётий шаклига кўра 11 та, намликка муносабатига кўра 7 та, имагосининг мавсумий фенологик ривожланиши 7 та гуруҳга тегишлилиги асосланган;
агроценозларда 13 оиладаги 95 тур қўнғизлардан 3 та оилага мансуб 29 тур энтомофаг, 8 та оиладаги 22 тури фитофаг, қолган 44 турдаги қўнғизлар эврифаг ҳисобланиб барча оила вакилларида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти агроценозларида қаттиққанотлилар (Cолеоптера) фаунаси ва экологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм вилояти агроценозларидан йиғилган қаттиққанотлилар коллекцияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти музейи фондига киритилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2024 йил 12 мартдаги  4/1255-569-сонли маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилояти агроценоз ҳудудлари бўйича ҳашаротлар фондини бойитишда, популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш, турли агроландшафтларда тарқалиши ва экологиясини ўрганишда ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини беради;
агроценозлардаги қўнғизларнинг фаунистик таркиби асосида қишлоқ хўжалиги экинлари ва атроф муҳитининг экологик ҳолатини баҳолаш, муҳофазага муҳтож турларни сақлаб қолиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 28 ноябрдаги 03-03/3-7451-сонли маълумотномаси). Натижасида, аниқланган қўнғиз турлари орасидан 1 та тур Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилганлиги, 1 та тур Республикадаги кам сонли тур эканлиги ушбу турларни сақлаш, кўпайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish