Очилов Ғолибжон Мамаюнусовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бўёқ ва нефт маҳсулотларини адсорбциялаш ва каталитик йўқотиш учун қўнғир кўмирни фаоллаш ва модификациялаш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/К197.
Илмий маслаҳатчи: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қўқон давлат педагогика институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Хандамов Даврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, профессор; Бахронов Хаёт Нурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: адсорбция ва каталитик усулда бўёқлар ҳамда нефт маҳсулотларидан сувни тозалаш учун қўнғир кўмирни фаоллаштириш ва модификация қилиш ва уларнинг адсорбцион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўмирларни ZnCl2 билан фаоллаштириш энг юқори ғовакли структура ва максимал нисбий юзага (751,9 м2/г), H3PO4, KOH ва H2O2 қўллаган ҳолда фаоллашда бўлса нисбий юзанинг камроқ даражада ортиши (мувофиқ равишда 586,6; 520,8 ва 417,9 м2/г) кузатилиб, бу эса фаоллаштирувчи агентларнинг углерод матрицаси билан ўзаро таъсир механизмлари ва кўмирланиш даражасида фарқлар билан боғлиқлиги исботланган;
кўмирни FeCl3+FeCl2 билан фаоллаш жараёнларида уларнинг масса нисбатининг ортиши (Fe-АУ0,1 дан Fe-АУ0,5 гача) натижасида нисбий юза 506,0 м2/г дан 384,2 м2/г гача камайиб, бу йирик Fe3O4 зарралари ҳосил бўлиши ҳисобига ғовакликларнинг тўсиб қўйилиши билан боғлиқлиги аниқланган;
темир тузлари билан модификация қилинган кўмир фаоллантирилган қўмирга нисбатан бензол буғи бўйича пастроқ адсорбцион қобилият кўрсатиб, бу микроғовакларнинг темир оксиди заррачалари билан қисман тўсилиши ва ўртача ғовак радиусининг ортиши (Fe-АУ0,5 учун 15,096 Å гача) билан боғлиқлиги исботланган;
Fe-АУ0,5 намунаси МК (0,133 ммоль/г) ва КҚ (0,175 ммоль/г) бўйича энг юқори адсорбцион фаоллик ва энг катта адсорбция константаси қийматларига (K = 404,156 ва 77,544) эга бўлиб, бу фаол марказларнинг юқори концентрацияси ва кўмир юзаси ва бўёқ молекулалари орасидаги кимёвий таъсирлашув билан боғлиқлиги асосланган;
кўмир юзасидаги Fe миқдорининг ортиши кимёвий адсорбция улушини ошириб, бу адсорбция эркин энергиясининг сезиларли ўзгаришларига (МК учун -14,86 кДж/моль гача) олиб келиши аниқланган;
Fe-АУ0,5 намунаси энг юқори каталитик фаолликка эга бўлиб, хона ҳароратида 50 дақиқа ичида метилен кўкининг 94% гача, Fe-АУ0,4 ва Fe-АУ0,3 мос равишда 72 ва 43% рангсизланишга олиб келиб, бу Fe-АУ0,5 юзасида Fe ионларининг юқори концентрацияси ва бир хил тақсимланиши ва фото Фентон реакциясида гидроксил радикалларнинг самарали ҳосил бўлишига боғлиқлиги аниқланган;
Fe-модификацияланган кўмирлар нефт маҳсулотларидан тозалашда энг юқори сорбцион қобилият ва каталитик фаолликка эга бўлиб, бу эса кўмир юзасида Fe ионлари асосида фаол марказларнинг ҳосил бўлиши, улар оксидланиш реакцияларини самарали катализлаши ва сорбцион жараёнларни кучайтириши исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ангрен кўмирлари асосида адсорбентлар ва каталитик фаол кўмирлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимёвий фаоллаштирилган қўнғир кўмирлар асосидаги адсорбентлар «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2024 йил 2 июлдаги 02-03-01/168-сонли маълумотномаси). Натижада, термик фаоллаштирилган кўмирлар билан солиштирганда, сувни нефт маҳсулотларидан тозалаш самарадорлигини 90-95% га ошириш имконини беради;
Fe-модификацияланган қўнғир кўмирлар асосидаги каталитик фаол кўмирлар «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2024 йил 2 июлдаги 02-03-01/168-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу намуналардан фойдаланиш сувни тозалаш жараёнини адсорбция усулига нисбатан 3,6 марта тезлаштириш имконини беради;
мoдификaцияланган кўмирларда органик моддалар aдсорбциясига оид маълумот ва хулосалар Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (кимё) мутахасислиги магистрларига мўлжалланган «Сирт юзаси ҳодисалари ва адсорбция» дарслиги мазмунида ўз аксини топган (Гувоҳнома, №491160). Натижада, олий таълим муассасалари магистрларнинг адсорбентларда эритмадан адсорбция механизмлари соҳасида билимларини бойитиш ва мустаҳкамлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish