Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниғматова Шоҳсанам Набижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Консултация жараёнида ўзини-ўзи англашнинг ижтимоий психологик хусусиятлари (Академик лицей ўқувчилари мисолида)”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P276.
Илмий раҳбар: Туляганова Гулчеҳра Кучкаровна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор; Мираширова Наргиза Анваровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади консултасия жараёнида ўзини-ўзи англашнинг ижтимоий психологик хусусиятларини очиб бериш ва уни шакллантиришга ёʻналтирилган психологик мезонларни тизимлаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
психологик консултасия жараёнида конформлилик, ижтимоий фасилитасия, ижтимоий ингибисия каби ижтимоий психологик феноменлар мақсадларни белгилаш, вазиятни таҳлил қилиш, режалаштириш, ўзини ўзи бошқариш, иродавий ҳаракатлар, ўзини ўзи ташкил этишни фаоллаштириш орқали ижтимоий установкаларнинг кучайиши аниқланган;
психологик консултасия жараёнида вазиятни таҳлил қилиш, режалаш, ўзини назорат қилиш каби ўзини-ўзи англаш мезонлари тартиблаштирилиши натижасида ўзини- ўзи англашнинг ижтимоий психологик хусусиятлари ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий- психологик жабҳаларга богʻлиқ равишда ўзига хослик, ижтимоий фаоллик, рақобатбардошлик, воқеликка адекват муносабат, ўз-ўзини адекват баҳолаш, ўз ўзини бошқариш каби шакллари тизимли модулнинг муҳим таркиблари сифатида хизмат қилиши исботланган;
психологик консултасия жараёнида ўзини-ўзин англашнинг сифат даражасини белгилаш ёрдамида амалий психологик фаолият самарадорлигининг ижтимоий психологик жиҳатлари ўрганилиши натижасида ўзини-ўзи ташкил этишнинг мақсадни белгилаш, режалаштириш, ўзини-ўзи ташкил этиш даражалари каби хусусиятлари, ўз фаолиятини ташкил этишда қатиятлилик сифатлари, "муваффақияцизликдан қочиш" мотиви ва ўзини адекват баҳолаш устунлик қилиши аниқланган;
психологик консултасия жараёнида ўзини ўзи ташкил этиш маданияти ўз- ўзини ташкил қилаётган очиқ тизим ҳисобланишига кўра ўзини-ўзи англашни такомиллаштиришда “Мен”нинг англанилганлиги, ўзини ва бошқларни ижтимоий қабул қилиш, ўзини ўзи адекват баҳолаш, ўзини ўзи бошқариш каби шахсий заҳираларни жалб этиш мақсадга мувофиқлиги далилланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: психологик консултация жараёнида ўзини-ўзи англашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
психологик консултасия жараёнида конформлилик, ижтимоий фасилитасия, ижтимоий ингибисия каби ижтимоий психологик феноменлар мақсадларни белгилаш, вазиятни таҳлил қилиш, режалаштириш, ўзини ўзи бошқариш, иродавий ҳаракатлар, ўзини ўзи ташкил этишни фаоллаштириш орқали ижтимоий установкаларнинг кучайиши аниқланган айрим таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-127-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10 майдаги ПМ-127-А-сон маълумотномаси). Натижада психологик консултация жараёнида ўз-ўзини англашнинг ижтимоий- психологик хусусиятларига оид илмий адабиётлар таҳлили ўтказилган;
психологик консултасия жараёнида вазиятни таҳлил қилиш, режалаш, ўзини назорат қилиш каби ўзини-ўзи англаш мезонлари тартиблаштирилиши натижасида ўзини- ўзи англашнинг ижтимоий психологик хусусиятлари ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий- психологик жабҳаларга богʻлиқ равишда ўзига хослик, ижтимоий фаоллик, рақобатбардошлик, воқеликка адекват муносабат, ўз-ўзини адекват баҳолаш, ўз ўзини бошқариш каби шакллари тизимли модулнинг муҳим таркиблари сифатида хизмат қилиши исботланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-127-сон буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10 майдаги ПМ-127-А-сон маълумотномаси). Тошкент давлат педагогика университети). Натижада психологик консултация жараёнида ўз-ўзини англашни шакллантиришга қаратилган психологик мезонлар тартибга солинган;
психологик консултасия жараёнида ўзини-ўзин англашнинг сифат даражасини белгилаш ёрдамида амалий психологик фаолият самарадорлигининг ижтимоий психологик жиҳатлари ўрганилиши натижасида ўзини-ўзи ташкил этишнинг мақсадни белгилаш, режалаштириш, ўзини-ўзи ташкил этиш даражалари каби хусусиятлари, ўз фаолиятини ташкил этишда қатиятлилик сифатлари, "муваффақияцизликдан қочиш" мотиви ва ўзини адекват баҳолаш устунлик қилиши аниқланганлиги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-127-сон буйруғи билан «Психологик хизмат» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10 майдаги ПМ-127-А-сон маълумотномаси). Натижада, психологик маслаҳат жараёнида психологнинг ўзини ўзи англаш бўйича фаолиятига қўйиладиган компетенсия талаблари мазмунини аниқлаш самарадорлиги ошган;
психологик консултасия жараёнида ўзини ўзи ташкил этиш маданияти ўз- ўзини ташкил қилаётган очиқ тизим ҳисобланишига кўра ўзини-ўзи англашни такомиллаштиришда “Мен”нинг англанилганлиги, ўзини ва бошқларни ижтимоий қабул қилиш, ўзини ўзи адекват баҳолаш, ўзини ўзи бошқариш каби шахсий заҳираларни жалб этиш мақсадга мувофиқлиги далилланганлиги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 3-майдаги ПМ-127-сон буйруғи билан «Психокоррексия» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10 майдаги ПМ-127-А-сон маълумотномаси). Натижада, психологик консултация жараёнида ўз-ўзини англашни яхшилашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларининг мезонларини аниқлаш мумкин бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish