Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Мақсуд Камолович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашувлар асосида талабаларни интеллектуал-жисмоний ривожлантириш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3PhD/Ped1025.
Илмий раҳбар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Пазилова Меруерт Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашувлар асосида талабаларни интеллектуал-жисмоний ривожлантириш тизимини такомиллаштиришга оид илмий-педагогик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни интеллектуал-жисмоний ривожлантириш тизимининг ўзига хос хусусиятлари фанлараро боғлиқлик, субъектлар интеграцияси, ақлий ҳамда жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган жараён самарадорлигини тизимли таъминлашга йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
инновацион ёндашувлар асосида талабаларни интеллектуал-жисмоний ривожлантиришнинг кўп компонентли тизимли модели талабаларнинг касбий компетенсиялари, ижтимоий-педагогик жиҳатларини, диагностик психологик хусусиятларини инновацион таълим макони билан интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
инновацион ёндашувлар асосида талабаларни интеллектуал-жисмоний ривожлантириш мазмунининг  “ахборот-таҳлил”, “назорат-ташхис”, “мақсадли-мотивлаштириш” компонентлари, педагогик-психологик хусусиятларини очиб бериш орқали таянч компетенсияларга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг интеллектуал-жисмоний сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув контентлари муаммоли ўқитиш ҳамда танқидий фикрлаш технологияларига шахсий-касбий, тарбиявий, илмий, инновацион, ўз-ўзини бошқариш жиҳатларига устиворлик бериш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион ёндашувлар асосида талабаларни интеллектуал-жисмоний ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари талабаларида интеллект, компетентлик, креативлик, коммуникативлик, аниқ мақсадга йўналганлик каби сифатларни ривожлантириш асосида интеллектуал-жисмоний сифатларни ривожлантиришга оид таклифлардан 5112000-жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари учун “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” номли дарслиги мазмунига сингдирилган ( Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024 йил 12 мартдаги 11-05-11-43/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда интеллектуал-жисмоний сифатларни ривожлантиришга эришишга хизмат қилган;
талабаларнинг инновацион ёндашувлар асосида интеллектуал-жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган тизимли-амалий модели параметрлари ечиладиган муаммолар, асосий касбий функсиялар, фаолият турлари, қўлланиладиган билим ва кўникмалар сфераси, шахс сифатларини ривожлантириш, жумладан электрон симуляторлар ва платформаларни қўллашга оид таклифлардан - 60112200-Жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари учун “Спорт маҳоратини ошириш” номли дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 17.03.2022-йил 17-мартдаги. 106-сон буйруғи). Натижада  мантиқий топшириқлар асосида талабаларнинг интеллектуал-жисмоний сифатларини ривожлантириш механизмининг такомиллаштиришга эришилган;
инновацион ёндашувлар асосида талабаларни интеллектуал-жисмоний ривожлантиришнинг кўп компонентли тизимли – амалий модели талабаларнинг касбий компетенсиялар ижтимоий-педагогик жиҳатларини, диагностик психологик хусусиятларини инновацион таълим маконида аниқлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан 5112000-жисмоний маданият таълим йўналиши талабалари учун “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш” (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 25-августдаги 744-сонли буйруғи) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 23-февралдаги 3/15-1297-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар инновацион ёндашувлар асосида жисмоний маданият факултети талабаларида интеллектуал-жисмоний сифатларни  ривожлантириш механизмларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish