Рузматв Элдор Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Осмонсой базалти асосида рангли шиша ва шишакристалл фасад кошинлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.15 - Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4806.
Илмий раҳбар: Арипова Мастура Хикматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор; Жуманиёзов Ҳурматбек Палванназирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Осмонсой кони базалти асосида рангли шиша ва шишакристалл кошинлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миқдорий чегаралари 10-80 % басалт, 10-70 % кварц қуми ва 10-60 % сода бўлган базалт-кварц-сода тизимида 1450 °C ҳароратда шиша ҳосил бўлиш майдони аниқланган;
Осмонсой кони базалти асосида ранг берувчи қўшимчаларсиз олинган шишаларнинг «таркиб-хусусият-ранг» боғлиқлиги асосланган;
базалт-кварц-сода тизимида кристалланиш нуклеаторини қўшмасдан олинган шишаларнинг кристалланиш шароитлари аниқланиб, шишакристалл материалларнинг хусусиятлари ва тузилишини назорат қилиш мумкинлиги исботланган;
шишакристалл намунанинг тузилишида диопсид ва анортит кристалларининг тенг тақсимланиши аниқланиб, ўлчамлари 1,2-1,5 микрон заррачаларнинг бутун ҳажм бўйлаб бирлашиши исботланган;
Осмонсой кони базалти асосида зичлиги 2940-3100 кг/м3, чизиқли термик кенгайиш коеффисиенти 53-64 К-1, механик эгилишга мустаҳкамлик даражаси 108-120 МПа, механик сиқилишга мустаҳкамлик даражаси 700-810 МПа, сув ютувчанлиги 0,001-0,009 %, совуққа бардошлилиги 112-145 цикл бўлган шишакристалл кошинлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рангли шиша ва шишакристалл материалларнинг таркиби, тузилиши ва хоссаларини ўзлаштириш, олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Осмонсой базалти, Самарқанд кварц қуми ва Қўнғирот техник содаси асосида шишакристалл материаллар ишлаб чиқариш технологияси «ГОЛДФИБЕР ПРО» қўшма корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 12 августидаги 04/13-2254-сон маълумотномаси). Натижада, турли хил рангли, юқори физик-механик хусусиятларга эга, ташқи таъсирларга чидамли рангли шиша ва шишакристалл материаллар ишлаб чиқиш имконини берган;
базалт–кварц–сода тизимида шишакристалл материаллар ишлаб чиқариш технологияси «ГОЛДФИБЕР ПРО» қўшма корхонасида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 12 августидаги 04/13-2254-сон маълумотномаси). Натижада, зичлиги 2512-2537 кг/м3, чизиқли термик кенгайиш коеффисиенти 87-140 К-р, сирт таранглиги 3,04-3,61 н/см бо'лган қора, яшил ва ҳаворанг (ментол) рангли шишалар ҳамда эгилишга мустаҳкамлик кучи 120 МПа бо'лган шишакристалл кошинлар ишлаб чиқиш имконини берган.