Sayt test rejimida ishlamoqda

Тагаев Илхом Улашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволашни такомилаштириш”, 14.00.35 – Болалар хирургияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib 4161.
Илмий рахбар: Шамсиев Жамшид Азаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Сатаев Валерий Уралович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Шухрат Абдурасулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон давлат тиббиёт университети (Озарбайжон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда ноинвазив тасвирлаш усулларни қўллаш орқали ичак инвагинацияси ташхислаш ва даволашини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ичак инвагинацияси бўлган болаларда касаллик клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари (қориндаги вақти-вақти билан давом этадиган хуружсимон оғриқлар (81,8%), қусиш (85,6%), пальпацияда ўсмага ўхшаш хосила (75%),"малинали желе" аломати (76,5%)) аниқланган;
ичак инвагинацияси мавжуд болаларда замонавий нурланиш усулларини қўллаш орқали ташхислаш тактикаси такомиллаштирилган;
болаларда ичак инвагинациясини консерватив давоси учун гидроэхоколонография усули жорий этилиб даволаш усули оптималлаштирилган;
болаларда такомилаштирилган даво усулини қўллаш натижасида ичак инвагинацияси учун жарроҳлик даволаш кўрсатмалари максимал даражада чекланганлиги ва дезинвагинация жарроҳлик аралашувлари сони 10% га камайганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда ичак инвагинациясини ташхислаш ва даволашни такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ичак инвагинацияси бўлган болаларда касаллик клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари (қориндаги вақти-вақти билан давом этадиган хуружсимон оғриқлар (81,8%), қусиш (85,6%), пальпацияда ўсмага ўхшаш хосила (75%),"малинали желе" аломати (76,5%)) аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги мувофиқлаштирилган эксперт кенгашининг 2023 йил 16 октябрдаги 72-сони билан тасдиқланган ва “Ичак инвагинацияси бўлган беморларни замонавий текшириш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф СамДТУ ихтисослаштирилган болалар хирургик клиникаси амалиётига 06.01.2024 йил 28-сон буйруғи билан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч жарроҳлик бўлими 25.11.2023 йил 27-сон буйруғи билан ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхандарё филиали шошилинч жарроҳлик бўлими 15.06.2024 йил 31-сон буйруғи билан билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эришилган натижалар ичак инвагинацияси билан касалланган болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди, узоқ муддатли стационар хамда жаррохли йўли билан даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ичак инвагинациясини эрта ташхислаш беморни шифохонада ётиш кунларини қисқаришига олиб келади, болаларнинг саломатлиги тикланиши тезлашади хамда бемор ва тиббиёт ҳодимларни ортиқча рентген нурланишдан халос этади, консерванив даво операциялар сонини 10% камайтирди. Жами иқтисодий самарадорлик 96.5% ташкил этиб ва унинг коэффициенти 3,2 баробар оширилди.
иккинчи илмий янгилик: ичак инвагинацияси мавжуд болаларда замонавий нурланиш усулларини қўллаш орқали ташхислаш тактикаси такомиллаштирилган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги мувофиқлаштирилган эксперт кенгашининг 2023 йил 16 октябрдаги 72-сони билан тасдиқланган ва “Ичак инвагинацияси бўлган беморларни замонавий текшириш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф СамДТУ ихтисослаштирилган болалар хирургик клиникаси амалиётига 06.01.2024 йил 28-сон буйруғи билан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч жарроҳлик бўлими 25.11.2023 йил 27-сон буйруғи билан ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхандарё филиали шошилинч жарроҳлик бўлими 15.06.2024 йил 31-сон буйруғи билан билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эришилган натижалар ичак инвагинацияси билан касалланган болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди, беморларни эрта ташхислашда УТТ усулини кўллаш узоқ муддатли стационар хамда жаррохли йўли билан даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ичак инвагинациясини эрта ташхислаш беморни шифохонада ётиш кунларини қисқаришига олиб келади, болаларнинг саломатлиги тикланиши тезлашади хамда бемор ва тиббиёт ҳодимларни ортиқча рентген нурланишдан халос этади, консерванив даво операциялар сонини 10% камайтирди. Жами иқтисодий самарадорлик 96.5% ташкил этиб ва унинг коэффициенти 3,2 баробар оширилди.
учинчи илмий янгилик: болаларда ичак инвагинациясини консерватив давоси учун гидроэхоколонография усули жорий этилиб даволаш усули оптималлаштирилган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги мувофиқлаштирилган эксперт кенгашининг 2023 йил 16 октябрдаги 71-сони билан тасдиқланган ва “Болаларда ичак инвагинациясини жаррохлик йўли билан даволаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф СамДТУ ихтисослаштирилган болалар хирургик клиникаси амалиётига 06.01.2024 йил 28-сон буйруғи билан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч жарроҳлик бўлими 25.11.2023 йил 27-сон буйруғи билан ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхандарё филиали шошилинч жарроҳлик бўлими 15.06.2024 йил 31-сон буйруғи билан билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда ичак инвагинацияси учун ишлаб чиқилган диагностик -даволаш алгоритмини қўллаш орқали диагностика ва даволаш жараёнининг самарадорлигини оширилди. Болаларда ичак инвагинацияни консерватив даволашнинг тавсия этилган усули УТТ назорати остида     гидроэхоколонографиядан фойдаланиш туфайли рецидив частотасини камайтириш ва манипуляция вақтини қисқартириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ичак инвагинациясини консерватив усулда даволаш шифохонада ётиш кунларини қисқаришига олиб келди, яъни 4 кундан 2 кунгача, натижада 175 минг сўм маблағ иқтисод қилинди хамда иқтисодий самарадорлик 96.5% ташкил этиб, унинг коэффициенти 3,2 баробар оширилди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда такомилаштирилган даво усулини қўллаш натижасида ичак инвагинацияси учун жарроҳлик даволаш кўрсатмалари максимал даражада чекланганлиги ва дезинвагинация жарроҳлик аралашувлари сони 10% га камайганлиги аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети хузуридаги мувофиқлаштирилган эксперт кенгашининг 2023 йил 16 октябрдаги 71-сони билан тасдиқланган ва “Болаларда ичак инвагинациясини жаррохлик йўли билан даволаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф СамДТУ ихтисослаштирилган болалар хирургик клиникаси амалиётига 06.01.2024 йил 28-сон буйруғи билан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали шошилинч жарроҳлик бўлими 25.11.2023 йил 27-сон буйруғи билан ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхандарё филиали шошилинч жарроҳлик бўлими 15.06.2024 йил 31-сон буйруғи билан билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини амалга ошириш операциядан кейинги асоратларни 24,8% дан 2,3% гача ва касалликнинг қайталанишини 15,1% дан 0,8% гача камайтириш орқали тиббий ёрдам сифати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда ичак инвагинациясини консерватив усулда даволаш шифохонада ётиш кунларини қисқаришига олиб келди, яъни 4 кундан 2 кунгача, натижада 175 минг сўм маблағ иқтисод қилинди хамда иқтисодий самарадорлик 96.5% ташкил этиб, унинг коэффициенти 3,2 баробар оширилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish