Акабиров Миржалол Химматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Султон Жалолиддин Мангуберди қўшини ва ҳарбий санъати, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar1209
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Машарипов Қудрат Юлдашевич, тарих фанлари доктори(DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони Кошанов Бахитбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Очилдиев Файзулла Бабакулович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Диссертациянинг асосий мақсади Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий маҳорати, ҳарбий тактика ва стратегияси тарихини ёзма манбалар, архив ҳужжатлари, чет эл тарихчилари асарлари, илмий адабиётлар маълумотлари асосида таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш, Ўзбекистон Республикасида профессионал армияни шакллантириш жараёнида Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий маҳоратининг аҳамиятини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
Мўғулларга қарши кураш жараёнида айнан Жалолиддин Мангубердининг душманга қарши қўллаган ҳарбий-стратегик ва дипломатик хатолари унинг мўғулларни узил-кесил мағлубиятга учрата олмаганлигининг, хоразмшоҳлар-ануштегинлар давлатини сақлаб қола билмаганлигининг асосий сабаблари бўлганлиги хусусидаги қарашларнинг асоссиз эканлиги, бунга Яқин ва Ўрта Шарқ ҳудудлари давлат раҳбарлари, ўзининг атрофидаги ҳукмрон сулолага (ануштегинийлар) мансуб амалдорлар ичидаги қарама-қаршиликларнинг ниҳоятда кучайиши асосий сабаб бўлгани далилланган;
Жалолиддин Мангуберди мўғулларга қарши кураш жараёнида душманга қарши мутлақо янги услубдаги жанг қилиш тактикасини ишлаб чиққани ва ўз даврининг энг илғор жанг олиб бориш усулига эга бўлгани мўғул қўшинларини ва бошқа душманларини мағлуб эта олганининг энг асосий сабабларидан бўлгани ва шу асосда унинг жаҳон ҳарбий санъати тараққиётига муҳим ҳисса қўшганлиги исботланган;
Жалолиддин Мангуберди ҳарбий санъати ҳақидаги маълумотларнинг умумлашма таҳлили асосида, собиқ совет даври ва хориж тарихшунослигидаги Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий санъати ҳақидаги маълумотларни танқидий таҳлил қилиш лозимлиги ҳамда тарих фанида анъанавий бўлиб келган айрим илмий қарашларни қайта кўриб чиқиш ва янгича баҳолаш зарурати асосланган;
Жалолиддин Мангубердининг охир-оқибат ўзининг асосий рақибларидан енгилишига унинг қўллаган ҳарбий тактикаси, ҳарбий стратегияси ёки унинг қўшинининг қуролланиши даражаси каби омиллар эмас, балки ўз пайтида Жалолиддин Мангуберди қўшинининг этник ва ижтимоий таркиби жуда мураккаб бўлганлиги ҳамда унинг ёлланма қўшин хусусиятига эга бўлганлиги каби омиллар мағлубиятнинг энг асосий сабаблари бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жалолиддин Мангуберди ҳарбий санъати тарихи мавзусига оид илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Мўғулларга қарши кураш жараёнида айнан Жалолиддин Мангубердининг душманга қарши қўллаган ҳарбий-стратегик ва дипломатик хатолари унинг мўғулларни узил-кесил мағлубиятга учрата олмаганлигининг, хоразмшоҳлар-ануштегинлар давлатини сақлаб қола билмаганлигининг асосий сабаблари бўлганлиги хусусидаги қарашларнинг асоссиз эканлиги, бунга Яқин ва Ўрта Шарқ ҳудудлари давлат раҳбарлари, ўзининг атрофидаги ҳукмрон сулолага (ануштегинийлар) мансуб амалдорлар ичидаги қарама-қаршиликларнинг ниҳоятда кучайиши асосий сабаб бўлгани маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида, Маънавият ва ҳарбий ватанпарварлик фестивалларини ўтказиш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2023-йил 24-июндаги 14/1749-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар мўғул босқинчиларига қарши курашда Жалолиддин Мангубердининг ўрнини тўлақонли ва ҳаққоний тушуниш имконини берган;
Жалолиддин Мангуберди мўғулларга қарши кураш жараёнида душманга қарши мутлақо янги услубдаги жанг қилиш тактикасини ишлаб чиққани ва ўз даврининг энг илғор жанг олиб бориш усулига эга бўлгани мўғул қўшинларини ва бошқа душманларини мағлуб эта олганининг энг асосий сабабларидан бўлгани ва шу асосда унинг жаҳон ҳарбий санъати тараққиётига муҳим ҳисса қўшганлиги борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тизимидаги ҳарбий округлар аскар ва зобитлари орасида олиб борилган тарбиявий ва мафкуравий ишларда ва ҳарбий-ўқув марказларида ўтказилган турли тадбирларда фойдаланилган (Марказий Ҳарбий округ ҳузуридаги “Илмий тадқиқот” илмий-амалий ва услубий марказнинг 2023-йил 18-апрелдаги 1/238-сон маълумотномаси). Натижада, бу хулосалар тарихшунослик тадқиқотларида бугунги кунда Жалолиддин Мангуберди ҳарбий санъати борасида шаклланган баъзи қарашларнинг нотўғри эканлиги зобитлар, аскарлар ва ҳарбий тингловчилар ҳамда кенг илм аҳлига тушунтирилишига хизмат қилган;
Жалолиддин Мангубердининг охир-оқибат ўзининг асосий рақибларидан енгилишига унинг қўллаган ҳарбий тактикаси, ҳарбий стратегияси ёки унинг қўшинининг қуролланиши даражаси каби омиллар эмас, балки ўз пайтида Жалолиддин Мангуберди қўшинининг этник ва ижтимоий таркиби жуда мураккаб бўлганлиги ҳамда унинг ёлланма қўшин хусусиятига эга бўлганлиги каби омиллар мағлубиятнинг энг асосий сабаблари бўлганлиги масаласига оид фикрлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 19-июндаги 02-31-992-сонли маълумотномаси). Натижада, бу маълумотлар ҳарбийлар ичида Жалолиддин Мангуберди яратган ҳарбий санъатининг, унинг сўнгги нафасигача мўғулларга қарши кураш олиб бориб, шубҳасиз, босқинчиларнинг энг матонатли ва серғайрат рақиби деган шон-шуҳратга сазовор бўлишига асосий сабаб бўлганлиги тўғрисидаги қарашларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Жалолиддин Мангуберди ҳарбий санъати ҳақидаги маълумотларнинг умумлашма таҳлили асосида, собиқ совет даври ва хориж тарихшунослигидаги Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий санъати ҳақидаги маълумотларни танқидий таҳлил қилиш лозимлиги ҳамда тарих фанида анъанавий бўлиб келган айрим илмий қарашларни қайта кўриб чиқиш ва янгича баҳолаш каби натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 19-июндаги 02-31-992-сонли маълумотномаси). Натижада, Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий санъати тарихи балки, унинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти тарихини ўрганиш жараёнида, Ўрта Осиё халқларининг кўп жиҳатдан умумий бўлган тарихига оид бу илмий муаммони бугунги кунда ҳал қилиш Марказий Осиё давлатлари тарихчи олимларининг интеграциясини талаб этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, минтақа мамлакатлари тарихчи, археолог ва этнологларининг ҳамкорлигини тиклаш ва янгидан йўлга қўйиш вазифаси долзарб бўлиб, ўзаро илмий алоқалар турли муҳим масалаларни янада чуқурроқ тадқиқ қилиш имконини беради.