Хайдаров Жахонгир Актамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Транспорт хизматлари инфратузилмаси самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt1782
Илмий раҳбар: Ибадуллаев Нурали Эшниязович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Кулмамат Джанзакович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Режапов Хайрилло Хикматуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: транспорт хизматлари инфратузилмаси самарадорлигини ошириш билан боғлиқ илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“транспорт инфратузилмаси” тушунчасининг таърифи “транспорт воситалари ҳаракати”, “кутиш”, “мувофиқлаштириш” ва “ресурслар таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш” элементлари асосида такомиллаштирилган;
баҳолашнинг “Энгел” ва “Голс” усулларини қўллаган ҳолда “транспорт йўлларининг умумий узунлиги”, “ҳудуднинг майдони”, “аҳоли сони” каби транспорт хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари асосида транспорт хизматларининг самарадорлигини аниқлаш услубияти такомиллаштирилган;
“Дигитал-Транс” рақамли платформасини жорий қилиш орқали соҳани тартибга солиш, назорат қилиш, молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда “сунъий интеллект” ва “cлоуд” рақамли компонентларидан фойдаланишга асосланган транспорт хизматлари инфратузилмасини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган ташкилий-иқтисодий механизми таклиф этилган;
Республикамизда транспорт хизматлари инфратузилмасини ривожлантиришнинг “Ўзбекистон-2030” стратегиясида қўйилган мақсадлардан келиб чиқиб, соҳанинг барқарор таъминот занжири тараққиётини таъминлаш имкониятини яратувчи 2026 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Транспорт хизматлари инфратузилмаси самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
“транспорт воситалари ҳаракати”, “кутиш”, “мувофиқлаштириш” ва “ресурслар таъминоти учун зарур шарт-шароитларни яратиш” элементлари асосида такомиллаштирилган “транспорт инфратузилмаси” тушунчасининг таърифи “Минтақавий иқтисодиёт” номли дарсликка киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 5 февралдаги 4/17-4/4-1466-сонли маълумотномаси). Илмий натижа талабаларга транспорт хизматлари соҳасида “транспорт инфратузилмаси” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ва кенгроқ тушунишини таъминлаш орқали ўқитиш сифатини оширишга эришилган;
баҳолашнинг “Энгел” ва “Голс” усулларини қўллаган ҳолда “транспорт йўлларининг умумий узунлиги”, “ҳудуднинг майдони”, “аҳоли сони” каби транспорт хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари асосида транспорт хизматларини самарадорлигини аниқлашнинг такомиллаштирилган услубияти бўйича таклифи Самарқанд шаҳар жамоат транспорти тармоғини 2023 йилда ривожлантириш Бош режаси ва уни амалга ошириш бўйича манзилли дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2024 йил 15 апрелдаги 4/3057-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш вилоят ҳудудларида транспорт хизмат кўрсатиш инфратузилмаларининг самарадорлигини баҳолаш имконини берган ва баҳолаш натижалари асосида транспорт хизмат кўрсатиш инфратузилмасининг иқтисодий самарадорлигини ошириш кўрсаткичларини яхшилаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган;
“Дигитал-Транс” рақамли платформасини жорий қилиш орқали соҳани тартибга солиш, назорат қилиш, молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда “сунъий интеллект” ва “cлоуд” рақамли компонентларидан фойдаланишга асосланган транспорт хизматлари инфратузилмасини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган ташкилий-иқтисодий механизми Самарқанд шаҳар жамоат транспорти тармоғини 2023 йилда ривожлантириш Бош режаси ва уни амалга ошириш бўйича манзилли дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2024 йил 15 апрелдаги 4/3057-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш рақамли платформалар орқали мавжуд транспорт хизматларини тартибга солиш, назорат қилиш ҳамда молиявий қўллаб - қувватлаш имконини берган;
Республикамизда транспорт хизматлари инфратузилмасини ривожлантиришнинг “Ўзбекистон-2030” стратегиясида қўйилган мақсадлардан келиб чиқиб, соҳанинг барқарор таъминот занжири тараққиётини таъминлаш имкониятини яратувчи 2026 йилгача мўлжалланган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2024 йил 15 апрелдаги 4/3057-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз натижаларига кўра 2024-2026 йиллар давомида мамлакатимизда транспорт хизматлари ҳажмининг 1,63 маротаба ошиши кутилмоқда.