Зухритдинов Ўткирбек Юлдашхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Носпецифик дорсалгияларнинг тавсифи ва мехнатга лаёқатсизлик мезонлари», 14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1. PhD/Tib2469.
Илмий раҳбар: Мирджураев Эльбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантирш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садыкова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон шахрининг уюшган ахолиси орасида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик мезонларини аниқлаш, даволаш ва илмий жиҳатдан асосланган профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун носпецифик бел оғриғининг тузилиши ва шаклланишидаги хавф омилларини бахолаш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уюшган ахоли орасида дорсалгиянинг эпидемиологик жихатдан аёлларда бўйин сатхида ҳамда эркакларда бел сатхида юқорилиги қайд этилиб, бел оғриқ локализацияси бўйича вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик муддатлари аниқланган;
илк бор автокорхона ишчи ходимларида дорсалгиянинг клиник синдромлари, неврологик шкалалар (ВАШ, DN4, МТС, ВНСББСКШ, HADS) ва нейровизуализацон критерийлар асосида вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик мезонлари муддатлар бўйича оптималлаштирилган;
илк бор автокорхона ишчи ходимлари орасида дорсалгиянинг неврологик симптомлари бел сатҳида жойлашган бўлиб, ҳамда радикулопатия ва рефлектор белгилари кўринишидаги симптомлар полиморфизми билан ифода этилиши аниқланган;
автокорхона ишчи ходимларининг ишлаб чиқаришда юзага келадиган бел оғриғида дорсалгияларнинг юзага келиши ва рецидивланишларини қисқартиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлари релакс терапия қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Носпецифик дорсалгияларнинг тавсифи ва мехнатга лаёқатсизлик мезонларини аниқлаш ва асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: уюшган ахоли орасида дорсалгиянинг эпидемиологик жихатдан аёлларда бўйин сатхида ҳамда эркакларда бел сатхида юқорилиги қайд этилиб, бел оғриқ локализацияси бўйича вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик муддатлари аниқланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.04.2023 йилдаги 7n-r/19-сон билан тасдиқланган “Люмбалгияни даволаш ва профилактикаси” ва ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.04.2023 йилдаги 7n-r/20-сон билан тасдиқланган «Бел оғриғи синдромида шифокорлик мехнат экспертизаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2023 йил 15 августдаги 397 сонли буйруғи хамда Фарғона шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 481 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5/93-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: уюшган ахоли орасида дорсалгия касаллигини диагностика ва даволашни янада самарадорлигини ошириш мақсадида тавсия этилган қўшимча даво муолажалари орқали бирламчи тизим шифокорлари учун ташхис қўйишда диагностикани ва даволашни соддалаштиради натижада вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик муддатларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: носпецифик бел оғриғи билан оғриган беморларни поликлиникаларда амбулатор шароитда даволаш мумкинлиги аниқланди. Шифохонада дори-воситалари ва овқатланиш билан 1 ётоқ/кунига нархи 215000 сўмни ташкил этади. Бу 10 (ё/кун) х 215000 сўм = 2млн 150000 сўмга тенг. Aгар мазкур беморлар 1 кунлик даволаниш нархи 80000 сўмни ташкил этувчи поликлиникаларнинг амбулатор шароитларида ҳудди шу даволашни қабул қилса, беморнинг бир курслик даволаш учун сарф-харажатлари 10 (кун) га 800000 сўмни ташкил қилади. Натижада хар бир бемор учун бюджет маблағларидан 1млн 350000 сўм иқтисо қилиш имконини берган. Уюшган ахоли орасида носпецифик дорсалгия билан амбулатор шароитда даволаш шифохоналарда оғир беморлар учун ўрин жой бандлигини олдини олинади ва хар бир бемор учун бюджет маблағларидан кунлик ўрин жой нархидан 135000 сўм иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: илк бор автокорхона ишчи ходимларида дорсалгиянинг клиник синдромлари, неврологик шкалалар (ВАШ, DN4, МТС, ВНСББСКШ, HADS) ва нейровизуализацон критерийлар асосида вақтинчалик мехнатга лаёқатсизлик мезонлари муддатлар бўйича оптималлаштирилганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.04.2023 йилдаги 7n-r/19-сон билан тасдиқланган “Люмбалгияни даволаш ва профилактикаси” ва ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.04.2023 йилдаги 7n-r/20-сон билан тасдиқланган «Бел оғриғи синдромида шифокорлик мехнат экспертизаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2023 йил 15 августдаги 397 сонли буйруғи хамда Фарғона шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2023 йил 04 сентябрдаги 481 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5/93-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: клиник синдромлар, шкалаларнинг мезонларига ва нейровизуализация маълумотларига асосланган дорсалгияларнинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг мақбуллаштирилган мезонлари аниқ ташхис қўйишга, тегишли даволашни тавсия этишга, беморларнинг соғайиш эҳтимоли кўпроқ бўлган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг мақбул вақтини аниқлашга ёрдам беради; Иқтисодий самарадорлиги: дорсалгиянинг вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик мезонларини мақбуллаштирилган таклифи аниқ ташхис қўйишга, мақсадли даволашни тавсия этишга,эрта соғайишга ва дорсалгиялар рецидивланишининг камайишига олиб келади, бу иқтисодий жиҳатдан самарадорликни англатади. Хар бир бемор учун МРТ ва ЭНМГ текширувлари учун 465000 сўм маблағ талаб қилинган бўлса, таклиф қилинган текширув диагностикадан сўнг 145000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: илк бор автокорхона ишчи ходимлари орасида дорсалгиянинг неврологик симптомлари бел сатҳида жойлашган бўлиб, ҳамда радикулопатия ва рефлектор белгилари кўринишидаги симптомлар полиморфизми билан ифода этилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.04.2023 йилдаги 7n-r/19-сон билан тасдиқланган “Люмбалгияни даволаш ва профилактикаси” ва ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.04.2023 йилдаги 7n-r/20-сон билан тасдиқланган «Бел оғриғи синдромида шифокорлик мехнат экспертизаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2023 йил 15 августдаги 397 сонли буйруғи хамда Фарғона шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 481 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5/93-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: нейровизуализация хулосаларидан сўнг автомобил ишлаб чиқариш корхонаси ишчи ходимлари орасида дорсалгиянинг бевосита локализацияси ва шакли тўғрисидаги аниқланган маълумотлар даволовчи шифокорга тўғри ва аниқ ташхис қўйиш, тегишли мақбул даволашни тавсия этиш, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг мақбул вақтини башорат қилиш ва даволаниш муддатларини қисқартириш имконини беради; Иқтисодий самарадорлиги: уюшган ахоли орасида носпецифик дорсалгияларда мехнат фаолиятидаги юкламалар ва хавф омилларини инобатга олган холда ишчилар учун ишлаб чиқилган профилактик чора тадбирлар рецидивланишини олдини олишда мухим ахамиятга эгалиги аниқланган. Автокорхона ишчиларида носпецифик дорсалгия билан амбулатор шароитда даволаш хар бир бемор учун корхона пуллик маблағларидан иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: автокорхона ишчи ходимларининг ишлаб чиқаришда юзага келадиган бел оғриғида дорсалгияларнинг юзага келиши ва рецидивланишларини қисқартиришга қаратилган профилактик чора-тадбирлари релакс терапия қўллаш орқали такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.04.2023 йилдаги 7n-r/19-сон билан тасдиқланган “Люмбалгияни даволаш ва профилактикаси” ва ТХКМРМ Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 28.04.2023 йилдаги 7n-r/20-сон билан тасдиқланган «Бел оғриғи синдромида шифокорлик мехнат экспертизаси» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2023 йил 15 августдаги 397 сонли буйруғи хамда Фарғона шахар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2023 йил 4 сентябрдаги 481 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 5/93-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: уюшган аҳоли орасида дорсалгиянинг ривожланиш хавф омилларини аниқлаш ва улар орасида профилактика чора-тадбирларини ўтказиш бел оғриғининг рецидивланишининг камайишига имкон беради; Иқтисодий самарадорлиги: автомобил ишлаб чиқариш корхонаси ишчи ходимлари орасида профилактик чора-тадбирлар ўтказилгандан сўнг, тиббий қисмга ишчи ходимларнинг дорсалгия буйича мурожаатлари сони 4,4 бараварга камайган, иқтисодий самарадорлик хар бир ходим учун 1млн 610000 сўм тежаш имконини беради. Профилактик чора тадбирлар натижасида автокорхона учун жами йиллик 938000000 сўм иқтисод қилиш имконини беради.