Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамова Назокат Обиджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хитозан асосидаги композицион материаллар олиш, тузилиши ва хоссалари», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/К733.
Илмий раҳбар: Хаитбаев Алишер Хамидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Шомуротов Шавкат Абдуганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозим Фозилович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хитозан асосидаги композицион материаллар олиш, тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий хомашё манбааси Cаллиптамус италиcус Л. дан хитин ва ундан молекуляр оғирлиги (355 кДа) ва деацетилланиш даражаси юқори бўлган хитозан олинган;
индуктив боғланган плазмали масс-спектрометрия (ИCП-МС) усули ёрдамида Cаллиптамус италиcус Л. таркибида 30 та элемент миқдори аниқланган ҳамда депротеинланиш даражаси (98.07 %) эканлиги органик элемент анализ усули ёрдамида исботланган;
хитозаннинг турли таркибли биологик фаол моддалар билан модификацияланган (Хтз/Глс/ЗнО/Бензил пеницилин, Хтз/Глс/ЗнО/ампицилин, Хтз/Глс/ЗнО/ сулфаниламид) композит материаллари олинган;
хитозан асосидаги турли таркибли композит материалларнинг заҳарлилик даражаси (ЛД50), инсон организмида учрайдиган айрим микроорганизмларга қарши биологик фаолликлари аниқланган;
илк бор Хтз/Глс/ЗнО таркибли олинган композит плёнкаси тупроқ остида: кучсиз ишқорий муҳитда ±20 кун, нейтрал муҳитда ±50 кун, кучсиз кислотали муҳитда ±70 кун оралиғида тўлиқ биопарчаланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хомашё манбааси Cаллиптамус италиcус Л. дан олинган хитозан асосида янги таркибли композит плёнка материалларини олиш ҳамда уларни қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Cаллиптамус италиcус Л. хитозанидан олинадиган плёнка учун ташкилот стандарти Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қоʻмитаси Экспертлар гуруҳи томонидан тасдиқланган (2024 йил 26 январдаги 31-8/85-сон маълумотнома (Ц 200845944-113:2024)). Натижада, озиқ-овқат махсулотларини сақлаш самарадорлигини оширувчи хитозан плёнка материаллар олиш имконини берган;
хитозан композит плёнка материали “Фарғона ёғ-мой” АЖда амалиётга жорий этилган (“Фарғона ёғ-мой” АЖ нинг 2023 йил 22-сентябрдаги 01/455 - сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳит объектлари ва технологик эритмалардан Cу(ИИ) ионини тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish