Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориев Илхом Кенжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида азот, фосфор ва кислород бўлган коррозия ингибиторлари олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларнинг қўлланилиши», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4393.
Илмий раҳбар: Нормуродов Бахтиёр Абдуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети  .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Нурқулов Файзулла Нурмўминович, техника фанлари доктори, профессор; Хусеинов Арслонназар Шерназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: моноетаноламин, фосфат кислота, метил метакрилат ва малеин ангидирид асосида ингибирлаш самарадорилиги юқори бўлган коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моноетаноламин, фосфат кислота, метил метакрилат ва малеин ангидрид асосида ММФ-1 ва ММФ-2 маркали коррозия ингибиторлари олинган;
моноетаноламин, фосфат кислота, метил метакрилат ва малеин ангидирид асосида олинган коррозия ингибиторларининг структура тузулиши ИҚ-спектроскопия, ЯМР ва ПМР усуллар ёрдамида аниқланган;
олинган коррозия ингибиторларнинг 1М ҲCл + 200 мг/л НаCл, 0,5 М ҲCл+200 мг/л НаCл, 0,5 М Ҳ2СО4+200 мг/л НаCл, 0,5 М Ҳ2СО4, 0,5 ҲCл, 1М Ҳ2СО4 ва 1 сув билан совутиш муҳитларида коррозиядан ҳимоялаш даражаси аниқланган;
ушбу коррозия ингибиторларининг ингибирлаш механизми ва ингибирлаш самарадорлиги кинетик, термодинамик, гравметрик ва электрокимёвий усуллар ёрдамида шунингдек, ингибирланган ва ингибирланмаган пўлат сиртининг морфологияси сканерловчи электрон микроскоп ва атом куч микроскоп усуллари орқали аниқланган;
ММФ-1 ва ММФ-2 маркали коррозия ингбиторларини синтез қилишнинг принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Моноетаноламин, фосфат кислота, метил метакрилат ва малеин ангидрид асосида композит коррозия ингибиторларини олиш технологияси бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
таркибида азот, фосфор, кислород бўлган ММФ-1 ва ММФ-2 маркали коррозия ингибиторларини олиш технологияси “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖда амалиётга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг 2024 йил 21 августдаги 782/ГК-08-сон маълумотномаси). Натижада, моноетаноламин, фосфат кислота, метил метакрилат асосида юқори самарали импорт ўрнини босувчи коррозия ингибиторларини олиш имконини берган;
олинган ММФ-1 ва ММФ-2 маркали коррозия ингибиторлари “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖда металл конструксияларини коррозиядан ҳимоя қилишда амалиётда қўлланилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг 2024 йил 21 августдаги 782/ГК-08-сон маълумотномаси). Натижада, ички сувли айланма ва совутиш системаларида юзага келувчи коррозиядан пўлат материалларини ҳимоялаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish