Танатаров Откирбай Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тупроқларни шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилиш учун минерал ва полимер структура ҳосил қилувчилар композицияларини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/T4579.
Илмий раҳбарлар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Равшан Рахимович, кимё фанлари доктори, профессор; Эркабаев Фурқат Илясович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тупроқларни шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилиш учун минерал ва полимер структура ҳосил қилувчи композицияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5% бентонит суспензияси (ББ) қўшилиши Хўжали (Х1) ва Кегейли (К2) туманлари тупроқнинг ғоваклик даражасига таъсир қилиб, умумий ғоваклар ҳажмининг (ΣV) К2 намунаси учун 0,013 дан 0,014 см³/г гача ва Х1 намунаси учун 0,012 дан 0,003 см³/г гача ортиши исботланган;
1% КМЦ, ПААК ва ПАН эритмаларини қўллаш натижасида К2 намунаси учун ΣVни 0,036; 0,041 ва 0,036 см³/г гача, Х1 намунаси учун эса 0,018; 0,028 ва 0,030 см³/г гача ошириб, ПААК ва ПАНнинг таъсирида тупроқнинг ўтказувчанлик ва сув сақлаш қобилияти яхшиланиши аниқланган;
тупроқдаги электролит тузлари концентрациясини ошириш билан синтетик тузилма ҳосил қилувчи моддалар қисман ўз структура ҳосил қилиш қобилиятини йўқотиши, бироқ органик полимерлар+бентонит+КМЦдан ташкил топган композициялар тупроқнинг мустаҳкамлик ва сув ушлаб туриш хусусиятларини сақлаб қолиши асосланган;
Al3+ тузларини (0,5% гача) боғловчи агент сифатида қўллаш КМЦ ва ПАН полимер занжирлари ўртасида махсус молекуляр боғланишларни ҳосил қилинишини таъминлаб, бу эса мустаҳкам ва барқарор тўрсимон структура яратилишига олиб келиши аниқланган;
КМЦ+ПАН+бентонит асосида структура ҳосил қилувчи композицияни синтез қилиш усули ва технологияси ишлаб чиқилиб, бу тупроқ тизимида юқори ғовакли ва механик жиҳатдан мустаҳкам структурани ҳосил қилишни, ҳамда катта ҳажмда сувни ушлаб туришни таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Турли тупроқлар учун структура ҳосил қилувчиларни олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
композицион структурантлар олиш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 7 декабрдаги 01/18-2-1904-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу структура ҳосил қилувчилар билан ишлов бериш тупроқнинг сувга чидамли агрегатлари миқдорининг 12 дан 86% гача ортишига имкон беради;
полимер ва минерал структура ҳосил қилувчилар асосидаги композицияларни қўллаш усули Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023 йил 7 декабрдаги 01/18-2-1904-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқнинг ишлов берилган агрегатлари миқдори 0,564 дан 4,55 гача ортириш имконини беради.