Сайфиев Мақсуд Насирдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мис ва рух ионларини модификасияланган электрокимёвий сенсорлар ёрдамида инверсион-волтамперометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/К532.
Илмий раҳбар: Зияев Дилшод Абдуллаевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: С.У.Тиллаев, кимё фанлари номзоди, доцент; М.М.Султонов, кимё фанлари доктори, проффессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мис ва рух ионларини модификацияланган электрокимёвий сенсорлар ёрдамида инверсион-волтамперометрик аниқлаш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Cу(ИИ) ва Зн ионларини аниқлаш учун маҳаллий хомашёлар асосидаги сезгир, селектив модификацияланган электрокимёвий сенсорлар яратишнинг мақбул шароитлари: 60-700 C ҳароратда мум, графит ва пирокатехин бинафшанинг массалари 1:1:0,2; мум, графит ализарин қизили С учун 1:1:0,25 нисбатга тенглиги аниқланган;
модификацияланган электрокимёвий сенсорлар ёрдамида Cу(ИИ) ва Зн ионларини инверсион-волтамперометрик аниқлашнинг қулай шароитлар: Cу(ИИ) иони учун универсал буфер эритмасининг пҲ=5,0-5,5, фон электролит 0,1 М ҲНО3, электрод юзасига йиғилиш вақти 100 сония; Зн учун универсал буфер эритмасининг пҲ=4,0-5,0, фон электролит 0,1 М Ҳ3ПО4+0,1 М КНО3, электрод юзасига йиғилиш вақти 80 сонияга тенглиги танланган;
пирокатехин бинафша ва ализарин қизили С билан модификацияланган графит асосидаги электрокимёвий сенсор ишчи юзасининг кенглиги 0,2 см2, ишлаш потенсиаллар оралиғи - 1,8 В дан +1,5 В гача эканлиги исботланган;
Cу(ИИ) ва Зн ионларини модификацияланган электрокимёвий сенсорлар ёрдамида инверсион-волтамперометрик услубда аниқлашнинг қуйи чегараси: Cу2+ иони учун 0,4·10-9 г/дм3; Зн2+ иони учун 1,0·10-9 г/дм3 га тенг эканлиги, ҳамда уларни аниқлашга табиий обектларда учрайдиган Cд(ИИ) 1:40, Пб(ИИ) 1:80, Се(ИВ) 1:3, Cр(ИИИ) 1:30, Cо(ИИ) 1:20, Ни(ИИ) 1:110 нисбатларда ҳалақит бермаслиги аниқланган;
ишлаб чиқилган Cу(ИИ) ва Зн ионларини аниқлашнинг инверсион-волтамперометрик услуби сунъий аралашмалар, технологик сувлар анализига қўлланилган ва усулнинг тўғрилиги рентген-флуорессент, атом-абсорбсион таҳлил усуллари билан солиштирилганда нисбий стандарт четланиш Cу(ИИ) ионлари учун 0,018 дан ва Зн ионлари учун 0,031 дан ошмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли табиатга эга сувлар таркибидан Cу(ИИ) ва Зн ионларини аниқлашнинг янги модификацияланган электрокимёвий сенсорларни қўллаш орқали инверсион-волтамперометрик услубини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Cу(ИИ) ва Зн ионларини модификацияланган электрокимёвий сенсорлар ёрдамида инверсион-волтамперометрик аниқлаш усули Навоий КМК нинг “Марказий илмий-тадқиқот лабораториясида” (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2023 йил 10-апрелдаги 23/01-01-07/495-сон маълумотномаси). Натижада оқава сувларда мис(ИИ) ва рух ионларини экспресс, ултрамикромиқдоргача аниқлаш имконини берган;
мис(ИИ) ва рух ионларини аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси “Электрокимёвий завод” қўшма корхонасининг “Марказий лабораториясида” (Ўзбекистон Республикаси “Электрокимёвий завод” қўшма корхонаси АЖ нинг 2023-йил 21-декабр 18-сон маълумотномаси). Натижада технологик сув таркибида бир қанча металл ионлари тутган эритма таркибидан Cу(ИИ) ва Зн ионларини юқори сезгирликда аниқлаш имконини берган.