Мейлиева Мунисхон Нормуминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оқава ва табиий сувлар таркибида нефт маҳсулотларини аниқлашнинг газ-хроматографик усулини такомиллаштириш», 02.00.02 – Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/К180.
Илмий раҳбар: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология фанлари университети «Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» Давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Оʻзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Э.Абдурахмонов, кимё фанлари доктори проффессор; Ж.Ф.Зиявитдинов, кимё фанлари доктори, проффессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оқава ва табиий сувлар таркибида нефт маҳсулотларини аниқлашнинг газ-хроматографик усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув обектларининг типига (ер ости ва ер усти, оқава, ичимлик сувлари) ва суюқ фазада нефт маҳсулотларининг консентрациясига (˃0.02 мг/дм3) боғлиқ бўлмаган ҳолда улардан нефт маҳсулотлари фракциялари ва миқдорини максимал ажратиб олишнинг оптимал шароитлари: органик эритувчи - хлороформ, 20 оС ҳароратда, 5-8 дақиқада, муҳит рН≥2га тенглиги аниқланган;
суюқ фазада умумий нефт маҳсулотлари фракциялари ва миқдорини максимал ажратиб олишда янги маҳаллийлаштирилган “хроматографик микроколонка” усули таклиф этилди;
танланган органик эритувчи ва намуна тайёрлаш шароитида, сув ресурсларидан хроматографик микроколонка усули ёрдамида нефт маҳсулотларини ажратиб олиш ҳамда сифат (идентификация) ва миқдорий таҳлил қилишда экспресс масс-спектрометрик ва аланга-ионизацион детекторли газ-хроматографик усули такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган масс-спектрометрик детекторли газ-хроматографик усули ёрдамида, илк бор реал обектларда мавжуд кузатув бурғи қудуқлари ва оқава сув намуналари таркибидаги нефт маҳсулотлари фракциялари идентификация қилинган;
такомиллаштирилган усул ёрдамида сунъий намуналар таҳлил қилиниб, мавжуд стандарт гравиметрик, флуориметрик ва ИҚ-спектроскопияси усуллари билан солиштирилганда нисбий стандарт четланиш 0,048 дан ошмаслиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оқава ва табиий сувлар таркибида нефт маҳсулотларини аниқлашнинг газ-хроматографик усулини такомиллаштириш натижалари асосида: намуна тайёрлашнинг оптимал (нефт маҳсулотлари фракцияларини максимал ажратиб олиш учун органик эритувчи - хлороформ, экстракция қилиш ҳарорати - 20 оС ва экстракция вақти 5-8 дақиқа, сув муҳити рН≥2) усули ёрдамида тайёрланган оқава, ер ости ва қатлам сувлари намуналари Фарғона гидрогеология станцияси ва Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти лабораторияларида қўлланилган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024-йил 02-июлдаги 08-2330-сонли маълумотномаси). Натижада, сув ресурсларидан нефт маҳсулотларини ажратиб олишда мақбул органик эритувчини танлаш, эктракция жараёнини сезиларли даражада тезлаштириш ва элюатни сифатли тозалаш имконини берган;
суюқ фазада нефт маҳсулотларини органик эритувчи ёрдамида хроматографик микроколонка усулида аниқлашнинг такомиллаштирилган газ-хроматографик усули Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти ва Фарғона гидрогеология станцияси фаолиятига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2024-йил 02-июлдаги 08-2330-сонли маълумотномаси). Натижада сув ресурсларида нефт маҳсулотларининг консентрациясига (˃0.02 мг/дм3) боғлиқ бўлмаган ҳолда улардан нефт маҳсулотлари фракцияларини самарали ажратиш ва миқдорини аниқлашга имкон яратган.