Абдуллаева Гулчехра Абдухалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сорбсия жараёнида Н, С-сақлаган қаттиқ экстрагентларда баʼзи огʼир металл ионларининг комплекс ҳосил қилиши», 02.00.01-Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К549.
Илмий раҳбар: Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Мавлуда Рўзиметовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қаттиқ фазали экстракция жараёнида оғир металл ионларининг Н, С-тутган органик лигандлар билан комплекс ҳосил қилиш хусусиятларини аниқлашдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зн(ИИ), Cд(ИИ), Пб(ИИ) нинг МБТ, ПАН, Дтз билан метал-лиганд 1:2 нисбатда бўлган 10 та комплекс бирикмалари қаттиқ холатда олинган;
элемент анализ, дифференциал-термик, РСА, ИҚ-, раман спектроскопия усуллари ёрдамида синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ҳамда тетраедр ва октаедр шаклидаги комплекс ҳосил бўлиш жараёнида металл ионларининг координацияланиш қуршови қонуниятлари аниқланган;
илк бор таркиби [Cд(МБТ)4], [Зн(МБТ)2Пҳен] бўлган комплекс бирикмаларининг кристалл тузилишлари асосланган;
азот, олтингугурт тутган лигандлар МВТ, ПАН, Дтз ни ноорганик ташувчи алюминий оксидга ноковалент иммобиллаш натижасида комплекс хосил қилувчи сорбсион системалар олинган;
олинган сорбентларда Зн(ИИ), Cд(ИИ), Пб(ИИ) ионлари сорбсиясининг оптимал шароитлари танланган;
сорбент фазасида ҳосил бўлган комплекслар таркиби ва тузилишининг Зн(ИИ), Cд(ИИ), Пб(ИИ) ионлари сорбсиясига таъсири ва десорбсия хоссалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қаттиқ фазали экстракция жараёнида оғир метал ионларининг Н,С-тутган органик лигандлар билан комплекс ҳосил қилиш хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
[Зн(МБТ)2Пҳен] таркибли комплекс бирикманинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, ҳттпс://www.ccдc.cам.аc.ук /cонц/ретриевиҳг.ҳтмл CCДC депозит рақами 2388092). Натижада, ўхшаш янги кимёвий бирикмаларни синтез қилиш ва тузилишини тавсифлаш имконини берган;
қаттиқ экстрагентларни олиниш усуллари ва уларнинг сорбсион хамда комплекс ҳосил қилиш хоссалари Япониянинг Кюши университетининг мақсадли илмий тадқиқотларида фойдаланилган (Япония Кюши университетининг 2024-йил 17-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада сувни тозалаш учун янги сорбсион материалларни олиш имконини берган;
Ал2О3-Дтз, Ал2О3-МБТ, Ал2О3-ПАН сорбентлари “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ технологик эритмаларидан оғир металлар ионларини ажратиб олиш жараёнига жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2024 йил 6 сентябрдаги №23/01-01-07/525-сон маълумотномаси). Натижада оғир металлар ионларини ажратиш жараёнида анъанавий қўлланиладиган импортли сорбентларга нисбатан олинган сорбентлар алтернатив сифатида кўриб чиқиш имконини берган;
олинган қаттиқ экстрагентларнинг комплекс ҳосил қилиш ва сорбсион хоссаларини ўрганиш натижалари ПЗ-2017092435 “Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни етиштириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар яратиш” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг 2024 йил 22 февралдаги 4/1255-427-сонли маълумотномаси). Натижада 2-меркаптобензтиазол, дифенилтиокарбазон, пиридилазонафтолларнинг оғир металл тузлари билан металл комплекс бирикмаларини синтез қилиш орқали доривор ўсимликлар хом ашёси таркибидаги оғир металлар (Зн2+, Cд2+, Пб2+) миқдорини аниқлаш имконини берган.