Аташов Азиз Кенесбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баъзи 3д-металларнинг 2-амино-5-меркапто-1,3,4-тиадиазол ҳосилалари билан комплекс бирикмаларни синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01-Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К612.
Илмий раҳбар: Кадирова Шаҳноза Абдухалиловна, кимё фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Кадирова Зухра Чингизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Зубайда Шавкатовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ), Зн тузлари билан 2-амино-5-меркапто-1,3,4-тиадиазол ҳосилаларининг металлокомплекс бирикмаларини синтез қилиш ҳамда уларнинг тузилиши ва хоссаларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кобалт(ИИ), никел(ИИ), мис(ИИ) ва рухларнинг хлоридли, бромидли, сулфатли, перхлоратли тузларини гетероҳалқали лигандлар 2-амино-5-меркапто-1,3,4-тиадиазол ҳосилалари билан, рухли комплекс бирикмаларда М:Л 1:2, мис (ИИ) перхлоратли комплекс бирикмаларда 2:3 ва Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ) комплекс бирикмаларда 1:4 нисбатдаги 48 та янги нейтрал ва катионли комплекс бирикмалар синтез қилинган;
квант-кимёвий ҳисоблашлар натижасида лигандларнинг электрон тузилишлари ва 3д-металл ионларига тиадиазол ҳалқасидан координацияланиш марказлари аниқланган;
спектрал ва структуравий усуллар ёрдамида ацидолигандларнинг (Cл-, Бр-, СО42-, CлО4-) табиати ва ҳажмига кўра молекулалараро ўзаро таъсирга киришиши ҳамда уларнинг ҳам ташқи сфера (перхлорат, сулфат), ҳам ички ва ташқи сферада (хлорид, бромид, сулфат) жойлашиши аниқланган;
илк бор [Cу2Л23](CлО4)2, [CуЛ14Cл]Cл, [CуЛ14Бр]Бр, [CуЛ24Cл]Cл, [CуЛ24Бр]Бр, [CуЛ34Cл]Cл, [CоЛ24(Ҳ2О)Cл]Cл, [CоЛ24(Ҳ2О)2](CлО4)2 комплекс бирикмаларнинг монокристаллари олинган ва рентген структур анализ ёрдамида уларнинг фазовий тузилиши биядроли тетраедр, тетрагонал-пирамида ва октаедр тузилишларда бўлиши исботланган;
мисли комплекслардаги электрон ва стереокимёвий таъсирлар ҳамда Ян-Теллер эффекти ҳисобига металл-ацидолиганд боғларининг узайиши туфайли марказий атомнинг координасион сони бешга тенг бўлган тетрагонал-пирамида тузилишли, сп3д гибридланишдаги комплекслар ҳосил бўлиши аниқланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг эритмадаги барқарорлиги Cо2+˂ Ни2+ ˂ Cу2+ > Зн2+ қаторида ортиб бориши ва Ирвинг-Уилямс қатори қонуниятига мос келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 2-Амино-5-меркапто-1,3,4-тиадиазол ҳосилаларини 3д-металлар билан янги металлокомплекс бирикмаларининг синтези ва физик-кимёвий ҳамда коррозияга қарши ингибиторлик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Л3 (2388418), [CуЛ14Бр]Бр (2388185), [CуЛ24Бр]Бр (2341909) таркибли бирикмаларнинг рентген тузилиш анализ натижалари Кембриж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Дата басе, ҳттпс://дои.орг/10.1107/С2056989024002652). Натижада бу синтез қилинган бирикмаларга ўхшаш янги кимёвий бирикмаларни синтез қилиш ва тузилишини тавсифлаш имконини беради;
ААТ бирикмасининг темир конструксиялар юзасида комплекс бирикма ҳосил қилиб коррозияланишни секинлаштириши сабабли ингибиторлик фаоллиги аниқланди. Бу тадқиқот “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ нинг “Техник назорат бўлими” қошидаги электрокимёвий лабораторияда амалга оширилган ва амалиётга жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Муборак газни қайта ишлаш заводи” нинг 2023-йил 23-июндаги 426-ҒК-06-сонли маълумотномаси). Натижада ААТ бирикмаси таркибидаги донор марказлар ёрдамида координацион боғлар ҳисобига темир юзасида қопламалар ҳосил қилиб, темир конструксияларни коррозиядан 87-90% га ҳимоя қилиш имконини берган.