Жўраев Дадахон Давлат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Биттер сепаратори конструксиясини такомиллаштириш ва юритмаларининг ўзаро таъсирлашувчи машина агрегатларини динамик таҳлили”, 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т3919.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мамахонов Азам Абдумажидович, техника фанлари доктори, доцент; Холмирзаев Жавлонбек Закиржанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Биттер сепаратори конструксиясини такомиллаштириш ва юритмаларининг ўзаро таъсирлашувчи машина агрегатларини динамик таҳлил этиш ҳамда амалий жиҳатдан чигитли чиқиндилардан самарали озуқа ёғ-мойини олишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чигит рушанкасини ажратувчи сепаратор таркибидаги ўзаро қарама-қарши айланувчи тўрли юзали барабан ва урувчи куракчали вал машина агрегатларини ўзаро таъсирлашувчи битта машина сифатида қаралган ҳолда унинг динамик ва математик моделлари ишлаб чиқилган;
чигит рушанкасини ажратиш жараёнидаги ўзаро таъсир импулс кучи ва рушанка массасини ҳисобга олган ҳолда ҳамда зарба назарияси асосида барабан тўрли юзаси билан таъсирлашгандан кейинги рушанка қисмининг тезлигини ҳисоблаш формуласи олинган;
чигит рушанкаси бўлаклари зарбали таъсирдан кейинги чизиқли тезликлари қийматларини ўзгаришини унинг массалари, тўрли юза билан ишқаланиш коеффициентига, ҳамда импулс кучига боғлиқлик қонуниятлари олинган;
чигит рушанкасини тўрли барабанга урилиш тезлиги, тикланиш коеффициенти ва куракчали вал радиусини ҳисобга олган ҳолда чигит бўлагини тўрли юзага ўзаро таъсир бурчаги ва реакция кучини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифодалар ишлаб чиқилган;
тавсия этилган сепаратордаги технологик қаршилик кучи, куракча таянчидаги қайишқоқ элемент бикрлиги, диссипация коеффициенти ва куракча массасини ҳисобга олган ҳолда урувчи куракчанинг кичик тебранишларини барқарор ҳаракатини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биттер сепаратори машинаси конструксиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қайишқоқ резина таянчли урувчи куракчалари бўлган модернизация қилинган Биттер сепаратори машинасининг тажриба нусхаси Навоий вилоят Навоий шаҳридаги “Форевер сервисе” МЧЖда жорий этилган (“Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари” уюшмаларининг 2024-йил 14-март №КC/3-70-сонли маълумотномаси). Натижада, чигит рушанкасини ажратувчи сепаратордаги шовқин даражасини 1,5 мартага камайтиришга эришилган;
Биттер сепараторининг элак барабани ичидаги пахта чигити рушанкасини уриб майдаловчи қайишқоқ резина таянчли урувчи куракчалари такомиллаштирилган янги конструксияси Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Ванғози агро-экспорт” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари” уюшмаларининг 2024-йил 14-март №КC/3-70-сонли маълумотномаси). Натижада, шелуха таркибига қўшилиб кетаётган ядродан олиниши мумкин бўлган хом ёғнинг массавий улуши 1,28% га сақлаб қолиниши ҳисобига чигитли чиқиндилардан озуқа ёғ-мой ишлаб чиқариш самарадорлигини 5-7% га оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish