Ҳикматов Миркамол Нуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Травматик оптик нейропатияни профилактикаси ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.08 – Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3027.
Илмий раҳбар: Агзамова Сайёра Саидаминовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Норматова Наргиза Миршавкатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ярмак Ольга Александровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент (Белоруссия).
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: магнитли ва рангли стимуляциядан фойдаланган ҳолда билвосита травматик оптик нейропатияни профилактикаси ва даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўрув аъзосининг гемодинамик кўрсаткичлари: тўр парда томирларида максимал систолик қон оқимининг ва ишемия коэффициентининг пасайиши, қаршилик индексининг ортиши бор беморларда, кечиктирилган муддатларда билвосита травматик оптик нейропатия ривожланиш хавфи мавжудиги исботланган;
билвосита травматик оптик нейропатия юзага келишини олдини олишда тўр парда томирларида максимал систолик қон оқими ва ишемия коеффициентини гемодинамик кўрсаткичларининг меъёрлашувига эришишда магнитли ва рангли стимуляцияни комлекс даволашга киритилишининг юқори самарадорлиги исботланган;
билвосита травматик оптик нейропатия аниқланган беморларда таклиф этилган магнитли ва рангли стимуляцияни қўлланилишида эрта муддатларда кўрув фаолиятини, электрофизиологик ва гемодинамик кўрсаткичларни яхшиланиши ва барқарорлашуви аниқланган;
билвосита травматик оптик нейропатия юзага келиш хавф гуруҳи ва аниқланган беморларни олиб бориш тартиби, хавф гуруҳида билвосита травматик оптик нейропатияни ривожланишини олдини олишга, билвосита травматик оптик нейропатия аниқланган беморларда эса кўрув фаолиятини яхшилатиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 8 июлдаги 2/23-сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича:
биринчи илмий янгилик: кўрув аъзосининг гемодинамик кўрсаткичлари: тўр парда томирларида максимал систолик қон оқимининг ва ишемия коеффициентининг пасайиши, қаршилик индексининг ортиши аниқланган беморларда, кечиктирилган муддатларда билвосита травматик оптик нейропатия ривожланиш хавфи мавжудиги исботланган ва шу билан бир қаторда бу кўрсаткичларнинг чегараловчи критериялари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: кўрув аъзоси ёпиқ жароҳатлари (КАЁЖ)дан кейин ултратовушли офтальмодопплерография (УТОДГ) текшируви орқали тўр парда томирларида максимал систолик қон оқимининг кўз артериясида (КА) 35,0 см/с, орқа калта киприксимон артерияда (ОККА) 10 см/с, тўр парда марказий артериясида (ТПМА) 8,5 см/с дан ва ишемия кўрсаткичининг 0,86 дан пасайиши кузатилган беморларда билвосита травматик оптик нейропатия (ТОН) юзага келишини профилактика қилиш мақсадида ўз вақтида даволашни бошлаш муҳим ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасига 14.11.2023 йилдаги 118-сон буйруқ билан ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг “Офталмология” бўлимида 14.11.2023 йилдаги 137-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 8.07.2024 йилдаги 2-сонли №2/23 йиғилиш баённомаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги КАЁЖ бўлган беморларда ТОН ривожланиш хавф гуруҳини эрта аниқлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини баҳолаш учун тўр парда микроциркуляция ҳолатини ўрганиш зарур. Таклиф этилган профилактика терапиясининг иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун харажатларни 2400000 сўмгача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: КАЁЖ бўлган беморларда билвосита ТОН ривожланишини олдини олиш учун таклиф этилган даволаш усулининг самарадорлиги асосида "Травматик оптик нейропатия профилактикасини такомиллаштириш" номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 8.07.2024 йилдаги 2-сонли №2/23 йиғилиш баённомаси). Ушбу тавсиянома жароҳатдан кейин эрта босқичларда билвосита ТОН ривожланишини олдини олишга қаратилган даволаш самарадорлигини оширишга имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: билвосита травматик оптик нейропатия юзага келишини олдини олишда тўр парда томирларида максимал систолик қон оқими ва ишемия коеффициентини гемодинамик кўрсаткичларининг меъёрлашувига эришишда магнитли ва рангли стимуляцияни комлекс даволашга киритилишининг юқори самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: билвосита ТОН ривожланиш хавф гуруҳида анъанавий (дегидратацион, бош мияда қон айланишини яхшиловчи) консерватив даво муолажаларига магнитли ва рангли стимуляцияни киритилиши тўр парда томирлари микроциркуляциясини: максимал систолик қон оқими ва ишемия коэффицентининг ортишига, қаршилик индексининг пасайишига, барқарорлашувига олиб келди. Бунинг натижасида беморларда кўрув фаолияти ошди, тўр парда фоторецепторларида ва ганглион ҳужайраларида электрофизиологик фаоллик кўрсаткичлари (тўлқинлар апмлитудасининг ортиши, латент даврининг қисқариши) меъёрлашди ва самарали профилактика қилиш амалга оширилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалий тизимига, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасига 14.11.2023 йилдаги 118-сон буйруқ билан ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг “Офталмология” бўлимида 14.11.2023 йилдаги 137-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 8.07.2024 йилдаги 2-сонли №2/23 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган даволаш усулини тўр парда томирларида гемодинамик ўзгариш кузатилган беморларда кўллаш орқали билвосита ТОН ривожланишини олдини олиш мумкин. Натижада улар хаёт сифатини белгиловчи кўрув фаолиятининг тикланишига, электрофизиологик кўрсаткичларнинг меъёрлашувига имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги билвосита ТОН ривожланиш хавф гуруҳида аънанавий даво усулига магнитли ва рангли стимуляцияни киритилиши ҳар бир бемор учун харажатларни 2400000 сўмгача камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: КАЁЖдан кейин билвосита ТОН ривожланиш хавф гуруҳида беморларнинг тўр парда гемодинамик ўзгаришларининг ортиши ва меъёрлашуви асосида "Травматик оптик нейропатия профилактикасини такомиллаштириш" номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 8.07.2024 йилдаги 2-сонли №2/23 йиғилиш баённомаси). Ушбу тавсиянома жароҳатдан кейин эрта даврларда ТОН ривожланишини самарали камайтиришга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: билвосита травматик оптик нейропатия аниқланган беморларда таклиф этилган магнитли ва рангли стимуляцияни қўлланилишида эрта муддатларда кўрув фаолиятини, электрофизиологик ва гемодинамик кўрсаткичларни яхшиланиши ва барқарорлашуви аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: билвосита ТОН аниқланган беморларнинг тўр парда биоэлектирик фаоллигининг ва унинг томирларида қон оқимининг ортиши даволашга магнитли ва рангли стимуляцияни киритилиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида кўрув фаолиятининг ошиши билан намоён бўлди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалий тизимига, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасига 14.11.2023 йилдаги 118-сон буйруқ билан ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг “Офталмология” бўлимида 14.11.2023 йилдаги 137-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 8.07.2024 йилдаги 2-сонли №2/23 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги билвосита ТОН аниқланган беморларда таклиф этилган даволаш фонида кўрув фаолияти кескин ошишига ва барқарорлашувига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: тўр парда микроциркуляциясини, биоэлектрик фаоллигини оширувчи даволашни амалга ошириш орқали юқори натижага эришилди. Таклиф этилган даволаш усулини кўллаш ҳар бир бемор учун сарфланадиган харажатларни 2 400 000 сўмгача камайтиришга ва такрор даволаниш заруриятини йўқотишга имкон беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: билвосита ТОН аниқланган беморларни даволашни такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар асосида "Травматик оптик нейропатия авж олишини олдини олиш" номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 8.07.2024 йилдаги 2-сонли №2/23 йиғилиш баённомаси). Ушбу услубий тавсиянома билвосита ТОН аниқланган беморлар самарали даволаш ва кеч асоратларни олдини олиш самарадорлигини оширишга имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: билвосита травматик оптик нейропатия юзага келиш хавф гуруҳи ва аниқланган беморларни олиб бориш тартиби, хавф гуруҳида билвосита травматик оптик нейропатияни ривожланишини олдини олишга, билвосита травматик оптик нейропатия аниқланган беморларда эса кўрув фаолиятини яхшилатишга ва барқарорлашувига имкон берди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини офтальмолог шифокорлари учун билвосита травматик оптик нейропатия юзага келиш хавф гуруҳи ва аниқланган беморларни олиб бориш тактикаси ишлаб чиқилган ва илмий асосланган. Бу бирламчи тизим шифокорлари учун беморларни қайта даволаш ва қайта кўрик вақтини белгилаш учун асос бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалий тизимига, хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасига 14.11.2023 йилдаги 118-сон буйруқ билан ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг “Офталмология” бўлимида 14.11.2023 йилдаги 137-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 8.07.2024 йилдаги 2-сонли №2/23 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: тўр парда томирларида гемодинамик ўзгариши бўлган, билвосита ТОН аниқланган беморларни олиб бориш тактикасини кўллашда кўрув фаолияти кескин ошди. Бу эса ўз навбатида билвосита ТОНнинг юзага келиши ва унинг кеч асорати хисобланган кўрув нервини атрофияга ўтишини олдини олади. Бу беморларни олиб бориш тактикасига комплекс ёндашувнинг ишлаб чиқилганлиги, амалиётга жорий қилинганлиги билан боғлиқ. Унга киритилган комплекс даволаш усули анъанавий терапияга қараганда самаралироқ бўлиб, тиббий реабилитация муддатлари қисқароқ ва даволаш самарадорлиги юқори бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган комплекс даволашдан фойдаланиш беморларда билвосита ТОН ривожланиши ва кеч асоратларни келиб чикишини олдини олади. Бу ҳар йилда икки маротаба стационар даволаниш учун сарфланадиган сафж харажатларни йўққа чиқаради. Даво муолажасини амбулатор шароитда қабул қилиш эса биринчи маротаба сарфланадиган ҳаражатларни 2 маротаба қисқаришига олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: билвосита ТОН аниқланган беморларни даволаш усулини такомиллаштириш ва кеч асоратларни олдини олишга қаратилган илмий натижалар асосида "Травматик оптик нейропатия авж олишини олдини олиш" номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 8.07.2024 йилдаги 2-сонли №2/23 йиғилиш баённомаси). Ушбу услубий тавсияномалар билвосита ТОН аниқланган беморларда кўз асоратларининг олдини олиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish