Усвалиев Ойбек Турғуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уруғ мевали боғларда учрайдиган куялар биоэкологияси ва улар сонини бошқариш усуллари”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Qx1282.
Илмий раҳбар: Саидов Истам Рустамович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Шамил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рахмонова Мадина Кимсанбоевна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Уруғ мевали боғлар агробиоценозида куялар турларини ўрганиш, уларнинг тарқалиши, “хўжайин-энтомофаг” муносабатларининг шаклланиши, зарари ва уларга қарши уйғунлашган кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уруғ мевали боғларда куяларнинг Тошкент вилояти шароитида 7-тури  шундан 4-тури учраш даражасига кўра умумий популяцияни 74,4%ни ва Наманган вилояти шароитида эса 6-тури доминант эканлиги ҳамда 4-тури умумий популяциянинг 79,1%ни ташкил этиши, биологик хусусиятлари, турли шароитлардан келиб чиққан ҳолда фенологик ривожланиш муддатлари, ҳудудлар бўйича популяцияларининг тарқалиши, зичлиги ва зарари аниқланган;
боғларда олма, нок ва беҳи дарахтларини ривожланишига агробио-ценоздаги таъсир этувчи омиллар, энтомофаг турларининг систематик таҳлили, биологик ҳусусиятлари ва  Ageniaspis fuscicollis Dalm, Liotryphon punctulatus W, Bassus pumila Ratz паразитларининг зараркунандаларга нисбатан ихтисослашганлиги аниқланган;
зараркунандаларга қарши кураш тадбирларини ўтказишда экстенсив ёки интенсив равишда ўстирилаётган олма, нок ва беҳи навлари фарқ қилмаган равишда, куялар билан зарарланиши ўртача 20% дан ошганда иқтисодий зарарли миқдор мезони вужудга келиши ва ҳимоя ишловини ўтказиш иқтисодий ўзини оқлаши  илмий жиҳатдан асосли эканлиги аниқланган;
табиатда куяларнинг 4-туркум, 8-оила ва 37-турга мансуб самарали энтомофаг турлари аниқланиб, тадқиқотлар олиб борилган тажриба бўлакларига  қўшимча равишда олтинкўз , бракон ва трихограмма  тарқатиш натижасида олинган умумий ўртача самарадорлик 45,9% ни, табиатдаги энтомофауна зичлиги ортиб бориши эса энтомофаг-хўжайин мувозанатларининг шаклланиши натижасида зараркунандаларни иқтисодий зарар миқдор мезонидан  ошмаган ҳолда бошқара олиши илмий жиҳатдан асосланган;
уруғ мевали боғларни зараркунанда организмлардан ҳимоя қилишнинг агротехник усуллари ва воситалари Palintest ҳамда Akvadonis мобил лабораторияларидан фойдаланилган ҳолда такомиллаштирилган;
боғларни ҳимоя қилишда уйғунлашган тизимда ишлатиш учун инсектицидлар танлаб олиниб, амалиётга жорий қилинган;
уруғ мевали боғларда куя зараркунандаларига қарши уйғунлашган кураш тизимининг биологик, хўжалик ва иқтисодий  самарадорлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент ва Наманган вилоятларида уруғ мевали боғларда учрайдиган куялар биоэкологияси ва улар сонини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Уруғ мевали боғларда учрайдиган куялар биоэкологияси ва улар сонини бошқариш усуллари” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 27 майдаги 05/05-02-354-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома боғдорчиликка ихтисослашган агрокластер ва фермер хўжаликларида куяларга қарши кураш олиб боришда қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.
Боғ агробиоценозида  куяларга қарши курашда Матрин Био 1,0-1,5 л/га, Crompton KS 48% эм.к. – 0,25 л/га, Макс 55% с.э.г. – 0,15 кг/га, Радиант 12% к.с. – 0,5 л/га ва Люфокс –1,2 л/га препаратларини қўллаш Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида “Нуркен Батир”  ф/х 52 га, Бўстонлиқ туманида “Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги” Чотқол бўлимидаги 5 га, “Ўктамбой Нортой боғи” ф/х 10,7 га, “Сейдали Маназаров” ф/х 10 га, Юқори чирчиқ туманида “Жаппар Женисбек агро” ф/х 5,5 га, жами 83,2 га, Наманган вилоятининг Поп туманида “Поп Султон Мурод” ф/х 17 га, Чуст туманида “Ғовасой навнихол” ф/х 6 га, “Йўлдошбой Адолат” ф/х 10 га, “Мархамат” ф/х 15 га, “Ачапошша” ф/х 3 га, “Чуст Валижон Халима” ф/х 13,5 га, “Марулов Саидакбар” ф/х 5 га жами 69,5 га майдонда жорий  этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 27 майдаги 05/05-02-354-сонли маълумотномаси). Натижада олма боғларида куяларга қарши курашда биологик самарадорлик 91,2-95,3% ни ташкил этиб, Тошкент вилоятида 5,7-6,2 т/га, Наманган вилоятида 4,2-5,5 т/га қўшимча олма ҳосил  олишга  эришилган.
Боғ агробиоценозида куяларга қарши табиий кушандалар олтинкўз 1:10, бракон 1:10 нисбатларда ва трихограммани 1-1,5 г/га  ишлатиш Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани “Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги” Чотқол бўлимидаги 5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 27 майдаги 05/05-02-354-сонли маълумотномаси). Бунда энтомофаглар самарадорлиги 20-кун 45,9% ни ташкил этиб, табиий кушандалар билан биргаликда куялар сонини 70-75% бошқариши сарфланган бир сўмни оқланиши 4,2-4,9 мартани ташкил этган.
    
Бош илмий котиб
А.Шермухамедов    Бош инспектор
У.Абдурахманов    бош мутахассис
Ю.Иноятова     Марказ
 бошлиғи
З.Таджиходжаев    Веб-сайт администратори
О.Маҳмонов

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish