Ботирова Нафосат Хурматбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Оролбўйи кўчманчи қабилаларининг Ўрта Осиё халқлари ҳарбий санъати тараққиётидаги ўрни (милоддан аввалги ВИ - милодий ХИИИ асрлар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tar 901.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Машарипов Қудрат Юлдашевич, тарих фанлари доктори(DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холиқулов Аҳмад Боймуҳаммадович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдримов Раззоқберди, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  милоддан аввалги ВИ асрдан – милодий ХИИИ асргача бўлган даврда Ўрта Осиё халқларида ҳарбий санъат тараққиётида Оролбўйи кўчманчи қабилаларининг ўрни масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
архаик даврда Ўрта Осиё ўтроқ халқлари ҳарбий санъат тараққиётига Оролбўйи кўчманчи қабилалари фақат талончилик юришлари, ўзаро урушлар ва шу каби зиддиятли жараёнлар контекстида эмас, балки ижтимоий ва иқтисодий омиллар асосида ҳам ўз таъсирларини ўтказганликлари аниқланган;
совет даври ва хориж тарихшунослигидаги Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта асрлардаги ўтроқ – зироаткор халқлари ҳарбий санъати соҳаси тараққиётига қўшни ҳудудларда яшовчи кўчманчи қабилаларнинг таъсири ҳақидаги маълумотларни танқидий таҳлил қилиш лозимлиги ҳамда тарих фанида анъанавий бўлиб келган айрим илмий қарашларни қайта кўриб чиқиш ва янгича баҳолаш зарурати исботланган;
    илк ўрта асрлар давомида Ўрта Осиё ҳудудларида йирик давлатларнинг мавжуд бўлмаганлиги оқибатида, кичик – кичик давлатларнинг эса ўз ҳарбий салоҳиятини ошириш имкониятининг чекланганлиги натижасида ва Оролбўйи ҳудудларидан ИВ – ВИИИ асрлар давомида кўплаб кўчманчи қабилаларнинг узлюксиз кириб келиши оқибатида, бу қабилалар йирик давлатларга асос солганликлари ҳолда этносиёсий ва ижтимоий жараёнлар тараққиётига ҳамда бу жараёнларга узвий боғлиқликда, жангавор қурол-аслаҳалар турлари ва жанг услубларининг такомиллашувида ҳам муҳим ўрин тутганликлари далилланган;
Ўрта Осиё ҳудудларида яшаган ўтроқ – зироаткор халқлари ўрта асрлар ҳарбий санъати ва ҳарбий қурол – аслаҳалар турлари тараққиётига, нафақат кўчманчи қабилаларнинг узлюксиз миграциялари ёки узоқ вақт қўшни бўлиб яшаганликлари, балки ўтроқ халқларда ўз ҳарбий салоҳиятининг ривожлантиришлари омилларининг (ҳудудий, сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий омиллар) чекланганлиги оқибатида ҳам бу соҳага қўшни кўчманчи қабилалар кучли таъсир қилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оролбўйи кўчманчи қабилаларининг Ўрта Осиё халқлари ҳарбий санъати тараққиётидаги ўрни (милоддан аввалги ВИ - милодий ХИИИ асрлар) мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
архаик даврда Ўрта Осиё ўтроқ халқлари ҳарбий санъат тараққиётига Оролбўйи кўчманчи қабилалари фақат талончилик юришлари, ўзаро урушлар ва шу каби зиддиятли жараёнлар контекстида эмас, балки ижтимоий ва иқтисодий омиллар асосида ҳам ўз таъсирларини ўтказганлиги бўйича натижалардан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2023-йил 6-мартдаги 77-сон маълумотномаси). Натижада, Ўрта Осиё кўчманчи халқлари қадимги ва ўрта асрлар Шарқ мамлакатлари ҳарбий санъати тараққиётида ва жаҳон ҳарбий тарихида муҳим ўрин тутганлиги ҳарбийларни ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
совет даври ва хориж тарихшунослигидаги Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта асрлардаги ўтроқ – зироаткор халқлари ҳарбий санъати соҳаси тараққиётига қўшни ҳудудларда яшовчи кўчманчи қабилаларнинг таъсири ҳақидаги маълумотларни танқидий таҳлил қилиш лозимлиги ҳамда тарих фанида анъанавий бўлиб келган айрим илмий қарашларни қайта кўриб чиқиш ва янгича баҳолаш зарурати исботланган жараёнларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2023-йил 6-мартдаги 77-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар ёшлар тафаккурида тарихий онгнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига, мамлакатимиз тарихини ўрганишга қаратилган илмий кўникма ва ёндашувлар бўйича малакага эга бўлишга, тарих соҳасидаги билимларини оширишга имкон яратган;
илк ўрта асрлар давомида Ўрта Осиё ҳудудларида йирик давлатларнинг мавжуд бўлмаганлиги оқибатида, кичик – кичик давлатларнинг эса ўз ҳарбий салоҳиятини ошириш имкониятининг чекланганлиги натижасида ва Оролбўйи ҳудудларидан ИВ – ВИИИ асрлар давомида кўплаб кўчманчи қабилаларнинг узлюксиз кириб келиши оқибатида, бу қабилалар йирик давлатларга асос солганликлари ҳолда этносиёсий ва ижтимоий жараёнлар тараққиётига ҳамда бу жараёнларга узвий боғлиқликда, жангавор қурол-аслаҳалар турлари ва жанг услубларининг такомиллашувида ҳам муҳим ўрин тутганликлари беқиёс ўрни масаласига оид фикрлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувининг стенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 16-январдаги 06-28-86-сон маълумотномаси). Натижада, бу маълумотлар ёшлар ва ҳарбийлар ичида ҳарбий тарих ва ҳарбий соҳага оид билимларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Ўрта Осиё ҳудудларида яшаган ўтроқ – зироаткор халқлари ўрта асрлар ҳарбий санъати ва ҳарбий қурол – аслаҳалар турлари тараққиётига, нафақат кўчманчи қабилаларнинг узлюксиз миграциялари ёки узоқ вақт қўшни бўлиб яшаганликлари, балки ўтроқ халқларда ўз ҳарбий салоҳиятининг ривожлантиришлари омилларининг (ҳудудий, сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий омиллар) чекланганлиги оқибатида ҳам бу соҳага қўшни кўчманчи қабилалар кучли таъсир қилганлиги бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувининг стенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 16-январдаги 06-28-86-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий санъат тарихига доир янги маълумотлар билан бойитиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, бу ҳаракатлар ёшларни ватанарварлик, жасорат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга касб қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish