Курбанова Хуршида Яминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг фуқаролик-ҳуқуқий режими”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu473.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Худайбергенов Бехзод Бахтиёрович, юридик фанлар доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбошимчалик билан қурилган иморатларнинг фуқаролик-ҳуқуқий режими билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш, уларни комплекс таҳлил қилиш, хорижий давлатларнинг тажрибасини қиёсий-ҳуқуқий ўрганиш орқали мазкур муаммоларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланиши асослаб берилган;
кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш лозимлиги асослаб берилган;
ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳисобланиши, ер участкаси унда жойлашган давлат кўчмас мулк обекти билан бир вақтда хусусийлаштирилган тақдирда, ер участкасига ва кўчмас мулк обектига бўлган мулк ҳуқуқи учун ягона давлат ордери расмийлаштирилиши зарурлиги асосланган;
ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс бундай қурилмага нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаслиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни билан Фуқаролик кодексининг 212-моддаси биринчи қисмига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 20-октябрдаги 8-697-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ўзбошимчалик билан иморат қурган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс бундай қурилмага нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаслиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004-йил 24-сентябрдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 14-сон қарорининг 23-бандига Олий суд Пленумининг 2021-йил 20-апрелдаги 17-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиришни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон эспубликаси Олий судининг 2022-йил 20-октябрдаги 8-697-22-сон далолатномаси) Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ўзбошимчалик билан иморатлар қурилишини олдини олишга хизмат қилган;
кадастр органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш лозимлиги бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 8-июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6243-сон Фармонининг 10-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 24-декабрдаги 12/21-103-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалда жорий қилиниши умумиллий бойлигимиз бўлган ерни муҳофаза қилиш, ер майдонларидан хўжасизларча фойдаланишни олдини олиш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар юзасидан мониторинг юритишга ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ўз вақтида бартараф қилишга хизмат қилган;
ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳисобланиши, ер участкаси унда жойлашган давлат кўчмас мулк обекти билан бир вақтда хусусийлаштирилган тақдирда, ер участкасига ва кўчмас мулк обектига бўлган мулк ҳуқуқи учун ягона давлат ордери расмийлаштирилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг
2021-йил 15-ноябрдаги “Қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 15-октябрдаги 30-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ўзбошимчалик билан қурилган иморатни расмийлаштиришнинг қонуний асослари мустаҳкамланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish