Узакова Лола Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида  тўй  билан  боғлиқ  лексик бирликларнинг  лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.06– Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3587.
Илмий раҳбар: Кахарова Мавлюда Мукарамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зохид Якубжанович, филология фанлари доктори, профессор; Пазилова Насибахон Муҳаммадкасимовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз халқлари маданиятига хос “тўй” лексик-семантик гуруҳига оид лисоний воситаларни чоғиштириш орқали ҳар икки тилдаги лингвокултурологик бирликлар мазмун-моҳиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва инглиз тилларида "тўй" семантик майдонини ташкил этувчи “базм”, “зиёфат”, “маслаҳат”, “йиғин”, “маросим” микромайдонлари аниқланиб, ушбу микромайдонлар ўзаро боғлиқ ҳолда халқнинг маданий қадриятларини, ижтимоий муносабатларини ва ҳаётий воқеликларини акс эттириши, ҳар икки тилда ҳам тўй билан боғлиқ турли хил ижтимоий вазифалар ва ма'ноларни очиб берувчи турли маданий қатламларни ифодалаши асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларида “тўй” билан боғлиқ лексик, фразеологик бирликлар таҳлилга тортилган ва уларнинг мазмуний хилма-хиллиги, қиёсий ўхшашлик ва фарқлари никоҳ, оилавий иттифоқ, ва жамоатчилик олдидаги расмий тадбирлар билан боғлиқ денотатив ҳамда ҳар икки тилда тўй жараёни билан боғлиқ турли хил рамзийлик ва образлилик ифодаланган метафорик, стилистик коннотатив маънолари,  миллий қадрият,  урф-одатларни акс этувчи ижтимоий-психологик, анъанавий-маданий қиймати асосланган;
инглиз тилидаги “тўй” билан боғлиқ шотгун wеддинг, wеддинг нотебоок, доwнтоwн wеддинг каби инглиз маданияти ва халқ менталитети билан боғлиқ бўлган тушунчаларнинг ўзбек тилида муайян лексик эквивалентлари йўқлиги кўрсатилиб, ҳар икки халқнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари билан чамбарчас боғлиқ бўлган маданий ҳамда фразеологик бирликлар, метафоралар ва синонимик қаторлар орқали турлича кўринишда намоён бўлувчи ижтимоий-лисоний фарқлар далилланган;
 ўзбек ва инглиз тилларидаги “тўй” тушунчаси билан боғлиқ wеддинг агреемент, оне кнее пропосал, wеддинг фервор, тўй чиқимлари, беками-кўст тўй, тўй бермоқ каби турғун бирикмаларнинг тарихий ривожланиши, ижтимоий-ма'навий мазмуни ва уларнинг маданиятлараро алоқалар нуқтаи назаридан лингвокултурологик жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида тўй билан боғлиқ лексик бирликларнинг лингвокултурологик тадқиқи чоғиштирма тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларида "тўй" семантик майдонини ташкил этувчи “базм”, “зиёфат”, “маслаҳат”, “йиғин”, “маросим” микромайдонлари аниқланиб, ушбу микромайдонлар ўзаро боғлиқ ҳолда халқнинг маданий қадриятларини, ижтимоий муносабатларини ва ҳаётий воқеликларини акс эттириши, ҳар икки тилда ҳам тўй билан боғлиқ турли хил ижтимоий вазифалар ва ма'ноларни очиб берувчи турли маданий қатламларни ифодалашига доир хулосалардан Фарғона давлат университетида 2021-2022-йилларда амалга оширилган “Чанге аcадемй (Ўзгариш академияси)” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 29-ноябрдаги 04/5974-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида “тўй” семантикасига оид қиёслаш ва зидлаш таҳлил натижаларини хорижлик тингловчиларга етказиш имконияти яратилган;
инглиз тилидаги “тўй” билан боғлиқ шотгун wеддинг, wеддинг нотебоок, доwнтоwн wеддинг каби инглиз маданияти ва халқ менталитети билан боғлиқ бўлган тушунчаларнинг ўзбек тилида муайян лексик эквивалентлари йўқлиги кўрсатилиб, ҳар икки халқнинг миллий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналари билан чамбарчас боғлиқ бўлган маданий ҳамда фразеологик бирликлар, метафоралар ва синонимик қаторлар орқали турлича кўринишда намоён бўлувчи ижтимоий-лисоний фарқларига доир хулосалардан Фарғона давлат университетида амалга оширилган “Чанге аcадемй (Ўзгариш академияси)” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 29-ноябрдаги 04/5974-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий далиллар билан бойитилди, хусусан, тўй маросимлари билан боғлиқ лексик бирликлар  ва уларнинг лингвомаданий хусусиятларини ёритишда муҳим аҳамият касб этган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги “тўй” тушунчаси билан боғлиқ wеддинг агреемент, оне кнее пропосал, wеддинг фервор, тўй чиқимлари, беками-кўст тўй, тўй бермоқ каби турғун бирикмаларнинг тарихий ривожланиши, ижтимоий-ма'навий мазмуни ва уларнинг маданиятлараро алоқалар нуқтаи назаридан лингвокултурологик жиҳатлари борасидаги хулосалардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Адабий муҳит”, “Хайрли тонг”, “Маънавият – қалб кўзгуси”, “Таълим хабарлари” кўрсатувларининг ссенарийсини тузишда кенг фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 7-апрелдаги 87-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллашган ва эшиттиришларда тақдим этилган мазкур илмий натижалар томошабинларнинг турли тизимга мансуб тилларга хос сўз бойлигини оширишда, тўй терминология ҳамда тўй билан бўлиқ  лексик, турғун, фразеологик бирликларни ўринли қўллашда муҳим аҳамият касб этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish