Сейфуллаева Гулнара Адилбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акушерлик амалиётида қон кетиш ҳолатларида тиббий ёрдам кўрсатишни суд-тиббий баҳолаш», 14.00.24 – Суд тиббиёти, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2880.
Илмий раҳбарлар: Хван Олег Иннокентиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гиясов Зайнитдин Асамутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Умарова Наргиза Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни объектив мезонлар бўйича баҳолаш, тиббиёт ходимларининг касбий ҳуқуқбузарликлари юзасидан ўтказиладиган комиссион суд-тиббий экспертизасини такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касалхона босқичидаги муассасаларда туғруқ тактикаси, жарроҳлик даволаш ва диагностикадаги нуқсонлар, касалхонадан олдинги босқичда эса ҳомиладорликнинг кеч рўйхатга олиниши, лаборатория ва инструментал текширувлар тўлиқ эмаслиги, хавф омилларини баҳоламаслик ва кеч касалхонага ётқизиш нуқсонлари устунлик қилиши аниқланган;
акушерлик қон кетиши ҳолатларида кўрсатилган тиббий ёрдамларнинг 62,3% да оқибатга салмоқли таъсир кўрсатган ва ўлимга юзага келишига мойиллик яратган, 9,1% да – ўлимга олиб келган, 2,9% да кўрсатилган тиббий ёрдам ногиронликка олиб келган ва 1,1% да – даволаш муддатини узайтирган нуқсонларнинг оқибатга таъсир қилиш даражаси аниқланган;
акушерлик қон кетиши ҳолатларида суд-тиббий экспертиза ўтказиш жараёнида профилактика, диагностика ва даволаш босқичларида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни тизимлаштиришга имкон берадиган суд-тиббий мезонлари ишлаб чиқилган;
суд-тиббий мезонлари асосида акушерлик қон кетиши ҳолатларида тиббий ёрдам кўрсатишда нуқсонлар мавжудлигини, табиатини, моҳиятини, уларнинг сабабларини ва нуқсонларнинг оқибатга таъсир даражасини аниқлаш учун тиббий ёрдам кўрсатишни суд-тиббий баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Акушерлик амалиётида қон кетиш ҳолатларида тиббий ёрдам кўрсатишни суд-тиббий баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: касалхона босқичидаги муассасаларда туғруқ тактикаси, жарроҳлик даволаш ва диагностикадаги нуқсонлар, касалхонадан олдинги босқичда эса ҳомиладорликнинг кеч рўйхатга олиниши, лаборатория ва инструментал текширувлар тўлиқ эмаслиги, хавф омилларини баҳоламаслик ва кеч касалхонага ётқизиш нуқсонлари устунлик қилиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 3 апрелда 8н-р/2-сон билан тасдиқланган «Акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни аниқлаш тартиби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон филиали бўйича 04.03.2024 йилдаги 01-03/223-сон, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Фарғона филиали бўйича 29.02.2024 йилдаги 19-К-сон ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 01.03.2024 йилдаги 09-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган усулдан фойдаланиш тиббий хизматларнинг турли босқичлари ва даражаларида акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни суд-тиббий баҳолашда эксперт хулосалари сифатини оширишга имкон берган, уларнинг ишончлилиги, асослилиги ва объективлигини таъминлаган. Иқтисодий самардолиги: мазкур ҳолатни экспертизаси учун сарфланадиган асосий гуруҳда 1100800 сўм ва таққослаш гуруҳда 1224000 сўм бюджет маблағларни тиббий хизматнинг турли босқичлари ва даражаларида акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни суд-тиббий баҳолашнинг тавсия этилган усулидан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: акушерлик қон кетиши ҳолатларида кўрсатилган тиббий ёрдамларнинг 62,3% да оқибатга салмоқли таъсир кўрсатган ва ўлимга юзага келишига мойиллик яратган, 9,1% да – ўлимга олиб келган, 2,9% да кўрсатилган тиббий ёрдам ногиронликка олиб келган ва 1,1% да – даволаш муддатини узайтирган нуқсонларнинг оқибатга таъсир қилиш даражаси аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 3 апрелда 8н-р/2-сон билан тасдиқланган «Акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни аниқлаш тартиби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон филиали бўйича 04.03.2024 йилдаги 01-03/223-сон, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Фарғона филиали бўйича 29.02.2024 йилдаги 19-К-сон ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 01.03.2024 йилдаги 09-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган усулдан фойдаланиш тиббий хизматларнинг турли босқичлари ва даражаларида акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни суд-тиббий баҳолашда эксперт хулосалари сифатини оширишга имкон берган, уларнинг ишончлилиги, асослилиги ва объективлигини таъминлаган. Иқтисодий самардолиги: мазкур ҳолатни экспертизаси учун сарфланадиган асосий гуруҳда 1100800 сўм ва таққослаш гуруҳда 1224000 сўм бюджет маблағларни тиббий хизматнинг турли босқичлари ва даражаларида акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни суд-тиббий баҳолашнинг тавсия этилган усулидан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: акушерлик қон кетиши ҳолатларида суд-тиббий экспертиза ўтказиш жараёнида профилактика, диагностика ва даволаш босқичларида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни тизимлаштиришга имкон берадиган суд-тиббий мезонлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 3 апрелда 8н-р/2-сон билан тасдиқланган «Акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни аниқлаш тартиби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон филиали бўйича 04.03.2024 йилдаги 01-03/223-сон, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Фарғона филиали бўйича 29.02.2024 йилдаги 19-К-сон ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 01.03.2024 йилдаги 09-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган усулдан фойдаланиш тиббий хизматларнинг турли босқичлари ва даражаларида акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни суд-тиббий баҳолашда эксперт хулосалари сифатини оширишга имкон берган, уларнинг ишончлилиги, асослилиги ва объективлигини таъминлаган. Иқтисодий самардолиги: мазкур ҳолатни экспертизаси учун сарфланадиган асосий гуруҳда 1100800 сўм ва таққослаш гуруҳда 1224000 сўм бюджет маблағларни тиббий хизматнинг турли босқичлари ва даражаларида акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни суд-тиббий баҳолашнинг тавсия этилган усулидан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: суд-тиббий мезонлари асосида акушерлик қон кетиши ҳолатларида тиббий ёрдам кўрсатишда нуқсонлар мавжудлигини, табиатини, моҳиятини, уларнинг сабабларини ва нуқсонларнинг оқибатга таъсир даражасини аниқлаш учун тиббий ёрдам кўрсатишни суд-тиббий баҳолаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 3 апрелда 8н-р/2-сон билан тасдиқланган «Акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни аниқлаш тартиби» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон филиали бўйича 04.03.2024 йилдаги 01-03/223-сон, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Фарғона филиали бўйича 29.02.2024 йилдаги 19-К-сон ҳамда Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Сурхондарё филиали бўйича 01.03.2024 йилдаги 09-Т-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 июндаги 01/04-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган усулдан фойдаланиш тиббий хизматларнинг турли босқичлари ва даражаларида акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни суд-тиббий баҳолашда эксперт хулосалари сифатини оширишга имкон берган, уларнинг ишончлилиги, асослилиги ва объективлигини таъминлаган. Иқтисодий самардолиги: мазкур ҳолатни экспертизаси учун сарфланадиган асосий гуруҳда 1100800 сўм ва таққослаш гуруҳда 1224000 сўм бюджет маблағларни тиббий хизматнинг турли босқичлари ва даражаларида акушерлик қон кетишида тиббий ёрдам кўрсатишдаги нуқсонларни суд-тиббий баҳолашнинг тавсия этилган усулидан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish