Шамансурова Индира Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хомилада қоринчалараро тўсиқ нуқсони ташхисида мултипараметрик пренатал эхокардиографиянинг имкониятлари» 14.00.19- Клиник радиология, 14.00.09 – Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib 4096.
Илмий раҳбарлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019Tib.77.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Фазылов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобомуратов Турдикул Акрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомилада юз берадиган қоринчалараро тўсиқ нуқсонларни пренатал даврда ташхислашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кичик қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини аниқ визуализацион ҳусусиятга эга STIC ва Speckle tracking усулларидан фойдаланган ҳолда ҳомиладаги юракнинг биометрик курсаткичларини аниқлашда ёрдам берадиган усул эканлиги асосланган;
STIC режимида ҳажмли ультратовуш реконструкцияси ёрдамида ҳомиладаги қоринчалараро тўсиқ майдонининг кўрсаткичлари 18-ҳафтада 0,47±0,1 см² дан 33-ҳафтада 2,42±1,13 см² гача қоринчалар аро нуқсонларда юқори аҳамият борлиги асосланган;
интеграл шкала бўйича ҳомилада қоринчалараро тўсиқ нуқсони ривожланиш юқори хавф даражаси - 13,9-5,8 балл, ўрта хавф даражаси - 5,7-3,9 балл, ва паст хавф даражаси ≤ 3,8 балл эканлиги исботланган;
6 ойгача бўлган болаларда чекловсиз турдаги қоринчалараро тўсиқ нуқсони ва IIА даражадаги юрак етишмовчилиги ҳолларда, нуқсоннинг ҳажми 4 ммдан катта, чап қоринчанинг охирги систолик ва диастолик ўлчамларининг ўзгариши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладор аёлларда STIC ва Speckle tracking усулларини қўллаш билан кенгайтирилган кўп параметрли антенатал трансабдоминал фетал эхокардиография асосли эканлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор кичик қоринчалараро тўсиқ нуқсонларини аниқ визуализацион ҳусусиятга эга STIC ва Speckle tracking усулларидан фойдаланган ҳолда ҳомиладаги юракнинг биометрик курсаткичларини аниқлашда ёрдам берадиган усул эканлиги асосланган ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралда №03/175-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг юрагида қоринчалар орасидаги тўсиқ нуқсонини аниқлашда мультипараметрик пренатал эхокардиография технологиялари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар перинатал маркази амалиётига 10.02.2024 йилдаги №73-сонли ҳамда Чилонзор тумани ҳудудий тиббиёт бирлашмасининг (Тошкент шахар хокимияти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси) 20.06.2024 йилдаги №120-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги №03/08-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: текширув асосида STIC ва Speckle tracking усулларидан фойдаланган ҳолда кўп параметрли кенгайтирилган эхокардиографияни жорий этиш ҳомиладорликнинг дастлабки муддатларида юракнинг мураккаб нуқсонларини аниқлаш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, кўплаб ҳомиладор аёллар учун сифатли диагностика имкониятларини оширади, тиббий чора-тадбирларни эрта аниқлаш имкониятларини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: бир пациентка учун 1585150 сўм иқтисод қилинади, бу эрта диагностика юқори қиймат самарадорлигини тасдиқлайди. Бунинг натижасида йиллик иқтисодий самарадорлик коэффициенти 1,67 ни ташкил қилади, бу эрта диагностикага сармоя киритишнинг фойдалилигини кўрсатади. Хулоса: ҳомиладор аёлларни скрининг дастурларига кўп параметрли кенгайтирилган антенатал трансабдоминал эхокардиографияни киритиш нафақат диагностика ва даволаш сифати ошишини таъминлайди, балки бюджет маблағларини бир ҳомиладор аёл учун 1585150 сўмгача тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: STIC режимида ҳажмли ультратовуш реконструкцияси ёрдамида ҳомиладаги қоринчалараро тўсиқ майдонининг кўрсаткичлари 18-ҳафтада 0,47±0,1 см² дан 33-ҳафтада 2,42±1,13 см² гача қоринчалар аро нуқсонларда юқори аҳамият борлиги асосланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралда №03/175-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг юрагида қоринчалар орасидаги тўсиқ нуқсонини аниқлашда мультипараметрик пренатал эхокардиография технологиялари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар перинатал маркази амалиётига 10.02.2024 йилдаги №73-сонли ҳамда Чилонзор тумани ҳудудий тиббиёт бирлашмасининг (Тошкент шахар хокимияти сог'лиқни сақлаш бош бошқармаси) 20.06.2024 йилдаги №120-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги №03/08-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавф омиллари ва ҚАТН эхографик белгилари тўғрисидаги илмий маълумотлар тиббиёт ходимларига ҳомиладор аёлларга уларнинг бўлажак боласининг саломатлик ҳолати ҳақида яхшироқ маълумот бериш, шунингдек, зарурий аралашувлар ва мониторингни самарадорлигини исботлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда ТЮН хатар омилларини аниқлаш орқали уларнинг келажакдаги фарзандининг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотли маслаҳатлар бериб, зарурий аралашувларни режалаштириш орқали иқтисодий харажатларни 2,8 баробарга қисқартиришга олиб келади. Болага ТЮН бўйича операция қилингани учун сарфланадиган харажатлар 28 миллион сўмни ташкил этса, 1 бола учун тежалган маблағ миқдори 28000000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: ҳомиладор аёлларда хавф омилларини аниқлаш туғма юрак нуқсонларини, жумладан ҚАТНни эртароқ аниқлашга ёрдам беради, бу ўз вақтида аралашувни ва ҳомила ривожланиш прогнозини яхшилаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: интеграл шкала бўйича ҳомилада қоринчалараро тўсиқ нуқсони ривожланиш юқори хавф даражаси - 13,9-5,8 балл, ўрта хавф даражаси - 5,7-3,9 балл, ва паст хавф даражаси ≤ 3,8 балл эканлиги исботланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралда №03/175-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг юрагида қоринчалар орасидаги тўсиқ нуқсонини аниқлашда мультипараметрик пренатал эхокардиография технологиялари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар перинатал маркази амалиётига 10.02.2024 йилдаги №73-сонли ҳамда Чилонзор тумани ҳудудий тиббиёт бирлашмасининг (Тошкент шахар хокимияти сог'лиқни сақлаш бош бошқармаси) 20.06.2024 йилдаги №120-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги №03/08-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳажмли ультратовуш реконструкцияси (3D/4D STIC режими) ёрдамида қоринчалараро тўсиқ майдонини аниқ ўлчаш, тўсиқ нуқсонларини эрта ва аниқ аниқлаш имконини беради, бу эса тузатиш чораларини ўз вақтида бошлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир болага 4180000 сўм тежамкорлик, бу мақсадли коррекциянинг юқори қиймат самарадорлигини кўрсатади. Хулоса: туғма юрак нуқсонларининг эрта ва аниқ диагностикаси янги туғилган чақалоқларда асоратлар хавфини камайтиради ва бу болалар ўлими даражасини пасайтириш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: 6 ойгача бўлган болаларда чекловсиз турдаги қоринчалараро тўсиқ нуқсони ва IIА даражадаги юрак етишмовчилиги ҳолларда, нуқсоннинг ҳажми 4 ммдан катта, чап қоринчанинг охирги систолик ва диастолик ўлчамларининг ўзгариши асосланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 7 февралда №03/175-сон билан тасдиқланган «Ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг юрагида қоринчалар орасидаги тўсиқ нуқсонини аниқлашда мультипараметрик пренатал эхокардиография технологиялари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар перинатал маркази амалиётига 10.02.2024 йилдаги №73-сонли ҳамда Чилонзор тумани ҳудудий тиббиёт бирлашмасининг (Тошкент шахар хокимияти сог'лиқни сақлаш бош бошқармаси) 20.06.2024 йилдаги №120-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги №03/08-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта диагностика ва соғлиқни сақлаш ҳолатини тўғри бошқариш туфайли, ҚАТН бўлган болалар ҳаётнинг биринчи кунларидан бошлаб зарурий даволанишни олишлари мумкин, бу келажакда жиддий асоратларсиз ижобий ривожланиш эҳтимолини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: ҳаётнинг илк кунларида болаларда ҚАТН эрта диагностика қилиш ва даволаш мураккаб операциялик даволаш харажатларини камайтириш ҳамда асоратларнинг олдини олиш ҳисобига ҳар бир бола учун 4000000 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: белгиланган параметрларга асосланган ҳолда ҚАТНни самарали бошқариш ва даволаш янги туғилган болаларда жиддий асоратлар ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради, бу эса узоқ муддатли соғлиқни сақлаш харажатларини тежаш имконини берган.