Худайназаров Дилшод Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқималарнинг эзилиши билан кечадиган қўлларнинг очиқ қўшма жароҳатларида шошилинч реконструктив операциялар», 14.00.40 – Шошилинч тиббиëт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1806.
Илмий раҳбар: Туляганов Даврон Бахтиярович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ëрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Акмал Акрамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг А.M.Никифоров номидаги Бутунроссия шошилинч ва радиацион тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик
II.    Тадқиқотнинг мақсади: тўқималарнинг эзилиши билан кечадиган қўлларнинг оғир очиқ қўшма жароҳатларида беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пай ва нерв дефектларида, шу жумладан, тўқималарнинг эзилиши ва контаминациялашида ҳам шошилинч аутотендопластика ва аутонейропластикани амалга оширилиши самарадорлиги жарроҳликдан кейинги даврнинг силлиқ кечиши кузатилиши ва бир босқичнинг ўзида тўқималарни тикланиши ҳисобига беморларнинг соғлиғини тиклаш муддати қисқариши исботланган;
жароҳатланган қўлнинг қон айланиши компенсацияси бўлган беморларда ҳам бирламчи шошилинч тўлиқ тиклаш учун кўрсатмаларни кенгайтириш самарадорлиги қон оқимини компенсатор таъминлаш ҳисобига жаррохлик амалиётидан кейинги асоратлар хавфини камайтириши асосланган;
реконструктив аралашувларни амалга ошириш учун мутлоқ қарши кўрсатма сифатида қўлларнинг кўплаб ва комбинациялашган шикастланишлар каби мезонларнинг прогностик аҳамияти исботланган;
қўлларнинг контаминациялашган жароҳатлари билан биргаликда очиқ қўшма жароҳатлари мавжуд бўлган беморларни даволаш учун таклиф этилган ташхислаш ва даволаш алгоритмларининг қўлланиши самарадорлиги қўлларнинг ҳаётийлигини сақлаб қолиш даражасини 80,6% га, реконструктив жарроҳлик аралашувларининг эса яхши натижаларини 97,6% га оширишга имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази экспертлар кенгашининг 2024 йил 19 январдаги №1-сонли хулосасига асосан:
биринчи илмий янгилик: пай ва нерв дефектларида, шу жумладан, тўқималарнинг эзилиши ва контаминациялашида ҳам шошилинч аутотендопластика ва аутонейропластикани амалга оширилиши РШТЁИМ клиник бўлимлари амалиётига, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиаллари Қашқдарё вилояти филиалининг фаолияти бўйича (02.04.2023 й.; №41-Т рақамли) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти филиалининг фаолияти бўйича (02.04.2023 й.; №8-Т рақамли) буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги РШТЁИМ Экспертлар кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги №3-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: бир босқичли шикастланган пай ва нерв шошилинч аутотендопластика ва аутонейропластикани амалга оширилиши беморларнинг шикастланган қўлини сақлаб, ўлим даражасини камайтириш ва чуқур ногиронликни олдини олиш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бир босқичли шикастланган пай ва нерв шошилинч реконструктив аутотендопластика ва аутонейропластикани амалга оширилиши жарроҳликдан кейинги даврнинг силлиқ ва қисқа кечиши, умумий госпитализация даври ўртача 4 кунга қисқартирилиши ва иккинчи босқичдаги амалиётдан воз кечилиши ҳисобига бир бемор учун ўртача 11000000 сўм ҳамда тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=21) 231700000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: барча жароҳатланган артерияларни, шу жумладан, жароҳатланган қўлнинг қон айланиши компенсацияси бўлган беморларда ҳам бирламчи шошилинч тўлиқ тиклаш учун кўрсатмаларни кенгайтириш тавсиялари РШТЁИМ клиник бўлимлари амалиётига, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиаллари Қашқдарё вилояти филиалининг фаолияти бўйича (02.04.2023 й.; №41-Т рақамли) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти филиалининг фаолияти бўйича (02.04.2023 й.; №8-Т рақамли) буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги РШТЁИМ Экспертлар кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги №3-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда қўлларнинг барча шикастланган артерияларни бирламчи тикланиши бўлиши мумкин бўлган иккиламчи ампутацияларни олдини олиш ҳисобига хаёт сифатини яхшилаш ва давлат учун ногиронлик нафақаси юкини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: иккиламчи ампутацияларни олдини олиш ҳисобига сақлаб қолинган қўл беморларни тез орада ишга қайтиши ва ногиронликдан ҳоли бўлиши бир беморнинг ўзида 2-гуруҳ ногиронлик нафақаси тўланмаслиги йилига 9000000 сўм, сўм ҳамда тадбиқ кўламига нисбатан эса (қўли сақланиб олинган беморлар n=162) 1 458000000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: реконструктив аралашувларни амалга ошириш учун мутлоқ қарши кўрсатма сифатида қўлларнинг кўплаб ва комбинациялашган шикастланишлар мезонларга асосан бирламчи ампутация тавсиялари РШТЁИМ клиник бўлимлари амалиётига, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиаллари Қашқдарё вилояти филиалининг фаолияти бўйича (02.04.2023 й.; №41-Т рақамли) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти филиалининг фаолияти бўйича (02.04.2023 й.; №8-Т рақамли) буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги РШТЁИМ Экспертлар кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги №3-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда бирламчи шикаст ҳажми нотўғри баҳоланиш ҳисобига мувофаққиятсиз ўтказилган эзилган қўлларнинг реконструктив амалиётлардан сўнг йирингли асоратлар ва қатор қайта амалиётлар ўтказилишини олдини олувчи бирламчи ампутциялар бажарилиши беморларга тез орада ижтимоий ва психологик адаптация, чўлтоғини тез битиши ва протезланиши ҳисобига хаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: қўлни сақлаб бўлмайдиган ҳолатларда бир босқичли эрта ампутация жарроҳликдан кейинги даврнинг силлиқ ва қисқа кечиши, умумий госпитализация даври ўртача 4 кунга қисқартирилиши ва қайта амалиётлардан воз кечилиши ҳисобига бир бемор учун ўртача 2700000 сўм ҳамда тадбиқ кўламига нисбатан эса (бирламчи ампутация ўтказилган беморлар сони n=35) 94500000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: таклиф этилган ташхислаш ва даволаш алгоритмлар РШТЁИМ клиник бўлимлари амалиётига, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиаллари Қашқдарё вилояти филиалининг фаолияти бўйича (02.04.2023 й.; №41-Т рақамли) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилояти филиалининг фаолияти бўйича (02.04.2023 й.; №8-Т рақамли) буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги РШТЁИМ Экспертлар кенгашининг 2024-йил 15-июлдаги №3-сонли баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: бир босқичли шикастланган пай ва нерв шошилинч реконструктив аутотендопластика ва аутонейропластикани ёки, баҳоларга асосан бирламчи ампутация амалга оширилиши беморларда амалиётлардан сўнг йирингли асоратлар ва қатор қайта амалиётлар ўтказилишини олдини олиши, тез орада ижтимоий ва психологик мослашиш ва ампутация ҳолларда чўлтоғини тез битиши ва протезланиши ҳисобига хаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бир босқичли шикастланган пай ва нерв шошилинч реконструктив аутотендопластика ва аутонейропластикани амалга оширилиши жарроҳликдан кейинги даврнинг силлиқ ва қисқа кечиши, умумий госпитализация даври ўртача 4 кунга қисқартирилиши ва иккинчи босқичдаги амалиётдан воз кечилиши ҳисобига бир бемор учун ўртача 11000000 сўм ҳамда тадбиқ кўламига нисбатан эса (n=21) 231700000 сўмни, ижтимоий (ногиронлик) тўловларни олдини олиш эса қўшимча 504000000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Тўқималарнинг эзилиши билан кечадиган қўлларнинг очиқ қўшма жароҳатларида шошилинч реконструктив операциялар» мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижаларининг амалиётга жорий қилинганлиги тўғрисида илмий янгиликни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 2024 йил 15 июлдаги 03/33-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish