Ширинов Мустафо Мўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эксперементал ўпка фиброзида ошқозон морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2379.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Х.А. Яссавий номидаги халкаро козок-турк университети (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўпка фибрози шаклланган организмларда ошқозон қаватларида бўладиган ўзгаришларни аниқлаш ва ошқозондаги морфологик ва морфометрик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
постнатал даврдаги 3 ойлик оқ зотсиз каламушлар ошқозонининг кардиал, пилорик, тана ва фундал қисмларидаги ошқозон қаватларининг морфометрик кўрсаткичлари каламушлар ёши ўтган сари катталашиб бориши ва энг катта ўсиш кўрсаткичи 9 ойлик каламушларда кузатилганлиги аниқланган;
экспериментал ўпка фибрози чақирилган оқ зотсиз каламушлар ошқозони қаватлар кесимида гистопатологик белгилар ва микро-морфометрик кўрсаткичларнинг ўзгариши кузатилиб, шиллиқ қават юза қисмидаги бикарбонатли-қатлам юпқалашганлиги, шиллиқ ости қаватдаги коллаген миқдорининг ошганлиги, шиш ҳисобига мускул қават қалинлигининг ортганлиги аниқланган;
илк бор анор данагини қўллаш натижасида фиброз сабабли юзага келган морфологик ўзгаришлар ошқозон шиллиқ қават юза қисмини қоплайдиган бикарбонатли қатлам экспериментал ўпка фибрози чакирилган оқ зотсиз каламушларникига нисбатан қалинлашганлиги, шиллиқ ости қаватдаги коллаген миқдори соғлом каламушларникидан фарқ қилмаслиги аниқланган.
илк бор анор данагини экстрактини қўллагандан кейин экспериментал ўпка фибрози чакирилган оқ зотсиз каламушлар ошқозонида ривожланган морфометрик кўрсаткичлар назорат гуруҳидаги соғлом каламушлар ошқозонининг микро-морфометрик ўлчамларига яқинлашганлиги бўйича ижобий натижалар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эксперементал ўпка фиброзида ошқозон морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: постнатал даврдаги 3 ойлик оқ зотсиз каламушлар ошқозонининг кардиал, пилорик, тана ва фундал қисмларидаги ошқозон қаватларининг морфометрик кўрсаткичлари каламушлар ёши ўтган сари катталашиб бориши ва энг катта ўсиш кўрсаткичи 9 ойлик каламушларда кузатилганлиги аниқланганлиги таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашида 14.09.2023 йил 23-м/100-сон билан тасдиқланган «Экспериментал упка фиброзида пайдо булган патологик узгаришларни даволашда анор данаги ёгини куллаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 09.10.2023 й., №46-сон буйруқ, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси 25.07.2024 й., №1369-2-42-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрьдаги 06/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадкикот натижалари ўпка фиброзида юзага келадиган ўзгаришлар ва ошқозоннинг қаватларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтириб, шифо жараёнини тезлашди. Иқтисодий самарадорлиги: ўпка фиброзида юзага келадиган ўзгаришлар ва ошқозоннинг қаватларидаги морфологик ва морфометрик ўзгаришлари натижасидаги патологик ҳолат инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 134700 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 34000 сўмга иқтисод қилинади.
иккинчи илмий янгилик: экспериментал ўпка фибрози чақирилган оқ зотсиз каламушлар ошқозони қаватлар кесимида гистопатологик белгилар ва микро-морфометрик кўрсаткичларнинг ўзгариши кузатилиб, шиллиқ қават юза қисмидаги бикарбонатли-қатлам юпқалашганлиги, шиллиқ ости қаватдаги коллаген миқдорининг ошганлиги, шиш ҳисобига мускул қават қалинлигининг ортганлиги аниқланганлиги таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашида 14.09.2023 йил 23-м/100-сон билан тасдиқланган «Экспериментал упка фиброзида пайдо булган патологик узгаришларни даволашда анор данаги ёгини куллаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 09.10.2023 й., №46-сон буйруқ, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси 25.07.2024 й., №1369-2-42-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрьдаги 06/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал тадқиқот натижалари оқ зотсиз каламушларда ёшга қараб фиброз билан ўзгаришининг ошқозоннинг морфометрик параметрларига таъсири аниқланди. Ўпка фибрози пайтида ошқозоннинг мускул қаватларидаги параметрларининг ўзгариши исботланганлигини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланганлигини ҳисобга олиниши ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги: экспериментал тадқиқот натижалари оқ зотсиз каламушларда ёшга қараб фиброз билан таъсирланишнинг ошқозоннинг морфометрик параметрларига таъсири аниқланди. Ўпка фибрози пайтида ошқозоннинг мускул қавати параметрларининг ўзгариши исботланганлигини ҳисобга олиниши инобатга олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 134700 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 34000 сўмга иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: илк бор анор данагини қўллаш натижасида фиброз сабабли юзага келган морфологик ўзгаришлар ошқозон шиллиқ қават юза қисмини қоплайдиган бикарбонатли қатлам экспериментал ўпка фибрози чакирилган оқ зотсиз каламушларникига нисбатан қалинлашганлиги, шиллиқ ости қаватдаги коллаген миқдори соғлом каламушларникидан фарқ қилмаслиги аниқланганлиги таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашида 14.09.2023 йил 23-м/100-сон билан тасдиқланган «Экспериментал упка фиброзида пайдо булган патологик узгаришларни даволашда анор данаги ёгини куллаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 09.10.2023 й., №46-сон буйруқ, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси 25.07.2024 й., №1369-2-42-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрьдаги 06/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ошқозоннинг мускул қават ва эпителий ҳужайраларининг ядро-цитоплазматик нисбатларининг ўзгариши оддий ва экспериментал шароитларда ўрганилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланган, бу ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозоннинг мускул қават ва эпителий ҳужайраларининг ядро-цитоплазматик нисбатларининг ўзгариши оддий ва экспериментал шароитларда ўрганилганлиги ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг олдини олиш чора тадбирларини белгилашга имкон бериши исботланганлиги, беморнинг шифохонада қолишини инобатга олиш даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 134700 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 34000 сўмга иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор анор данагини экстрактини қўллагандан кейин экспериментал ўпка фибрози чакирилган оқ зотсиз каламушлар ошқозонида ривожланган морфометрик кўрсаткичлар назорат гуруҳидаги соғлом каламушлар ошқозонининг микро-морфометрик ўлчамларига яқинлашганлиги бўйича ижобий натижалар олинганлиги исботланган булиб таклифлар Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашида 14.09.2023 йил 23-м/100-сон билан тасдиқланган «Экспериментал упка фиброзида пайдо булган патологик узгаришларни даволашда анор данаги ёгини куллаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 09.10.2023 й., №46-сон буйруқ, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси 25.07.2024 й., №1369-2-42-ТБ/2024-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрьдаги 06/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: анор данаги мойи сиропининг даволовчи таъсири аниқланди, бу уни фиброзланишда қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилган бўлиб, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: анор данаги мойи сиропининг даволовчи таъсири аниқланди, бу уни фиброзланишда қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилган, ҳамда ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 134700 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 34000 сўмга иқтисод қилинади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Эксперементал ўпка фиброзида ошқозон морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифи» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгаш раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2024 йил 4 сентябрдаги 04/7321-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish