Аббосхонова Нилуфархон Аббосхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Глобаллашув даврида ёшлар миграцияси жараёнлари ва унинг ижтимоий-сиёсий жиҳатлари 23.00.02 – сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2. PhD/Sc 135
Илмий раҳбар: Куранбаев Каҳрамон Кучқарович Сиёсий фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Бегматов Абдулла Сирожиддинович Фалсафа фанлари доктори, профессор, Муйиддинов Дилшод Нажмиддинович Сиёсий фанлар бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув даврида ёшлар миграцияси жараёнлари ва унинг ижтимоий-сиёсий жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: ёшлар миграциясининг динамикаси ва йўналиши халқаро миграциянинг умумий тенденсиялари ва турли мамлакатлардаги ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларига бевосита богʻлиқлигига кўра мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришларга ёшларнинг ўзаро мослашиш моделларининг мавжудлиги, билим ва технологияларнинг глобал трансферида иштирок этиш имкониятларининг яратилганлиги ҳамда ёшларда фаол фуқаролик позициясининг қадриятий тизимини стратегик шаклланганлик даражасига богʻлиқлиги очиб берилган;
давлатлараро мунтазам, барқарор ижтимоий алоқа ва стратегик ҳамкорликни сақлаб туриш трансмиллий фаолият белгиси бўлиб, ушбу жараёнларда миграция омили интенсив, институционал, иштирокчилик, консенсус ва ижтимоий-сиёсий институтларнинг фаол муносабат мезонлари сифатида инсон омилига самарали хизмат қилиши асослаб берилган;
ёшларни муносиб иш ўринлари билан банд қилиш ҳамда меҳнат бозорида рақобатли кадрга айлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида давлат сиёсатида меҳнат ресурсларини қайта тақсимлаш, жаҳон иқтисодиётига мос равишда оқилона капитал тўплаш ва инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик ва молиявий фаолиятнинг трансчегаравий шаклларини ривожлантириш ёшларга оид давлат сиёсатининг барқарор механизмлари эканлиги илмий далилланган;
ёшлар миграциясининг ижтимоийлашув механизмларига салбий таʼсир кўрсатувчи омиллари сифатида аморализм, вестернизация, нигилизм, старизм, эгоизм, гедонизм, миллий ўзликдан воз кечиш каби иллатларнинг кириб келиши – ёшлар ўртасидаги алоқанинг гибрид маданий шаклларининг пайдо бўлишига ҳамда жамиятда ёшлар ижтимоий табақаланишнинг фаол тизимлашувига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Глобаллашув даврида ёшлар миграцияси жараёнларининг ижтимоий-сиёсий жиҳатларини тадқиқ этиш орқали ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида:
ёшлар миграциясининг динамикаси ва йўналиши халқаро миграциянинг умумий тенденсиялари ва турли мамлакатлардаги ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларига бевосита богʻлиқлигига кўра мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўзгаришларга ёшларнинг ўзаро мослашиш моделларининг мавжудлиги, билим ва технологияларнинг глобал трансферида иштирок этиш имкониятларининг яратилганлиги ҳамда ёшларда фаол фуқаролик позициясининг қадриятий тизимини жорий этилиши билан боғлиқ инновацион ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга оид илмий асосланган таклифлардан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоцациясининг 2020 йилга мўлжалланган иш режасидаги ёшлар ўртасида ташкил этилган “Хорижга ҳаёт” мавзусида тренингларни ташкил этишга доир бандларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоцациясининг 2021-йил 17-февралдаги №-03-03/325/а сонли далолатномаси). Натижада миграция жараёнларида ёшларнинг иштирокига доир чора-тадбирлар режасининг 14-17 бандлари ишлаб чиқилган;
давлатлараро мунтазам, барқарор ижтимоий алоқа ва стратегик ҳамкорликни сақлаб туриш трансмиллий фаолият белгиси бўлиб, ушбу жараёнларда миграция омили интенсив, институционал, иштирокчилик, консенсус ва ижтимоий-сиёсий институтларнинг фаол муносабат мезонлари сифатида инсон омилига самарали хизмат қилиши асослаб берилган назарий хулосалардан “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Қонун лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022- йил 24- февралдаги №-02/5-238-сонли далолатномаси). Натижада ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш, уюшган ҳолда ишга жойлаштириладиган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни реинтеграция қилиш тартибини тизимлаштиришга доир “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Қонун лойиҳасинининг 22 ва 24 бандларига нормалар киритилди;
ёшлар миграциясининг ижтимоийлашув механизмларига салбий таʼсир кўрсатувчи омиллари сифатида аморализм, вестернизация, нигилизм, старизм, эгоизм, гедонизм, миллий ўзликдан воз кечиш каби иллатларнинг кириб келиши – ёшлар ўртасидаги алоқанинг гибрид маданий шаклларининг пайдо бўлишига ҳамда жамиятда ёшлар ижтимоий табақаланишнинг фаол тизимлашувига олиб келишига доир тадқиқотлардан “Ўзбекистон 24” телерадиоканали “Студия 24” дастурининг ташқи миграция жараёнларини легаллаштириш ва тизимлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшлар миграцияси жараёнларини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 30-мартдаги №-02-09-175 сонли далолатномаси). Натижада хорижда юрган ёшларнинг турли оқим ва гуруҳларга қўшилиишини олдини олиш, одам савдоси ва зўравонликдан жабр кўрган ёшларни реабилитация қилиш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш, мигрантларни қабул қилувчи давлатларнинг қонун ва қонун ости ҳўжжатлари, ижтимоий яшаш шароити билан таништириш мақсадида онлайн қўлланмалар, кўрсатув ва ижтимоий роликлар тайёрлаш, ёшларга оид давлат сиёсатини тарғиб этишга доир чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган;
ёшларни муносиб иш ўринлари билан банд қилиш ҳамда меҳнат бозорида рақобатли кадрга айлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида давлат сиёсатида меҳнат ресурсларини қайта тақсимлаш, жаҳон иқтисодиётига мос равишда оқилона капитал тўплаш ва инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик ва молиявий фаолиятнинг трансчегаравий шаклларини ривожлантириш ёшларга оид давлат сиёсатининг барқарор механизмлари очиб берилган таклифлардан “Ёшлар миграцияси жараёнларини тартибга солиш, ёш мигрантларнинг жамиятимизга интеграция ва реинтеграциясини мувофиқлаштириш” бўйича амалга ошрилаётган лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 6-январдаги №4-01-23-18-сонли далолатномаси). Натижада агентликнинг хорижда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар (айни вақтда миграция жараёнларида бўлганлар)билан тизимли ишлаш бўйича 22 банддан иборат лойиҳалар режаси тайёрланди ҳамда ёшлар миграцияси билан боғлиқ амалга оширилган амалий ишларни илмий нуқтаи назардан таҳлил этиш метадалогияси ишлаб чиқилди.