Содиқова Дилфуза Ропижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантиршнинг педагогик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped4399.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маттиев Илхом Бегматдулобович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Кадиров Кувондиқ Айитбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик асосларига оид таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантириш жараёни продуктив ва репродуктив тафаккурни шакллантиришнинг ижодий, амалий, кўргазмали ва мантиқий турларининг ўзаро адаптивлигини ошириш ҳамда илмий билишнинг энг муҳим керакли билимларни эгаллаш, тезкор ечим топиш ва йанги билимларни кашф этиш каби хусусиятлар коррелятивлигини кучайтириш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантиришнинг босқичлари ва сифатлари илмий ва бадиий ижоднинг интегративлигини замонавий талабларга мослаштириш ҳамда алломалар педагогик қарашларининг ретроспектив таҳлилини илмий манбаларнинг мазмунини очиб берувчи мотивацион, функционал, психологик муносабатларни ўзаро интерпретациалаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантиришнинг шакл, метод ва воситалари тафаккур турлари ўртасидаги муносабатларни герменевтик ўрганиш, мотивацияни рағбатлантирувчи инновацион методларнинг интерналлик даражасини ошириш, шахс индивидуал хусусиятларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш ва шахс фаолияти компонентларини сcаффолдинг ривожлантириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантириш модели таълим олувчининг интеллектуал имкониятларини ҳисобга олувчи репродуктив, продуктив, қисман изланувчи ва креативлик даражаларини аниқловчи ижодкорлик характеридаги ностандарт муаммоли топшириқлар яратиш ҳамда рақамли технологияларнинг имкониятларини ўзаро интеграциялаш ва рубрик баҳолаш воситаларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик асосларига доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантириш жараёни продуктив ва репродуктив тафаккурни шакллантиришнинг ижодий, амалий, кўргазмали ва мантиқий турларининг ўзаро адаптивлигини ошириш ҳамда илмий билишнинг энг муҳим керакли билимларни эгаллаш, тезкор ечим топиш ва йанги билимларни кашф этиш каби хусусиятларга коррелятивлигини кучайтириш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Педагогик компетентлик” номли дарслигини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйругʻи, 218-567 рақамли гувоҳнома). Натижада таълим олувчиларнинг ахборотларнинг шиддатли оқимида ўз ўрнини топиш, интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, ўқув жараёнида керакли билимларни эгаллаш ва уларни амалий фаолиятда қўллай олиш кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантиришда таълим жараёни иштирокчиларининг самарали ўзаро таъсири аҳамиятини оширишга эришилган;
талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантиришнинг босқичлари ва сифатлари илмий ва бадиий ижоднинг интегративлигини замонавий талабларга мослаштириш ҳамда алломалар педагогик қарашларининг ретроспектив таҳлилини илмий манбаларнинг мазмунини очиб берувчи мотивацион, функционал, психологик муносабатларни ўзаро интерпретациалаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбийасида миллий хусусийатларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 15-февралдаги 02-07-471/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда ўз фаолийатларидан завқланиш ҳисси, уларда йаратиш, ижод қилиш ҳамда кашфийот қилишга бўлган интилишларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантиришнинг шакл, метод, воситалари ва модели тафаккур турлари ўртасидаги муносабатларни герменевтик ўрганиш, мотивацияни рағбатлантирувчи инновацион методларнинг интерналлик даражасини ошириш, шахс индивидуал хусусиятларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш ва шахс фаолияти компонентларини сcаффолдинг ривожлантириш орқали такомиллаштириш, талабаларда ижодий муносабатлар тафаккурини ривожлантириш модели таълим олувчининг интеллектуал имкониятларини ҳисобга олувчи репродуктив, продуктив, қисман изланувчи ва креативлик даражаларини аниқловчи ижодкорлик характеридаги ностандарт муаммоли топшириқлар яратиш ҳамда рақамли технологияларнинг имкониятларини ўзаро интеграциялаш ва рубрик баҳолаш воситаларини қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ЁА-1-22-рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологийаларнинг модернизацийалашган тизимини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 15-февралдаги 02-07-471/04-сон далолатномаси). Натижада “Умумий педагогика”, “Психологийа” ва “Болалар педагогикаси” фанларидан семинар ва амалий машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган.