Караматова Зарина Фатиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Элегия ва марсия жанрининг типологик хусусиятлари (инглиз ва ўзбек шеърияти мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Fil2561.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, профессор; Қурбонова Нодира Розиқовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек шеъриятидаги элегия ҳамда марсиянинг типологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
элегиянинг жаҳон адабиётидаги жанр табиати, унинг мотам ва ғам-қайғу, руҳий тушкунлик, умидсизлик, ишончсизлик каби ички ҳиссиётларни бадиий акс эттирилишида муаллиф эстетик стратегияси, тафаккури, воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функциялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятлари аниқланган;
элегия жанрининг Рим шоирлари ижодида медитатив (кўнгил) ва севги лирикаси намунаси сифатида, француз адабиётида қайғули руҳда, рус элегиялари эса ўтмиш соғинчи, ғам-ғусса, қайғу, умидсизлик, хотира ва ўкинч туйғулари, инглиз адабиётида лирик қаҳрамоннинг маҳзун, қалбларни ларзага соладиган туйғуларни акс этган намуналарда намоён бўлганлиги асосланган;
инглиз ва ўзбек адабиётида элегия ва марсия жанр табиатига хос такомил белгилари, поетик кўринишлари таснифланиб, индивидуаллик ҳамда умумийлик, яқинлик ва муштараклик қирралари, ғоявий-эстетик ҳамда композицион қурилишидаги бадиий вазифалари далилланган;
марсияларда умумижровийлик хусусиятининг ўлим воқелиги билан боғлиқлиги, эзгин ҳиссиётларни қўшиқ сифатида аза маросимларида ижро этилиши, элегия эса индивидуаллик хусусиятига эга, муаллифи аниқ, ўлимдан ташқари ҳар қандай фожеийликни ифодалаши, ички кечинма тасвирига кенг ўрин берилиши, ёзма адабиёт ҳодисаси сифатида Гарбу Шарқ фалсафаси ва маданияти мутаносиблигида ифодаланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда жаҳон ва ўзбек шеъриятида элегия ҳамда марсия жанрининг типологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:
жаҳон адабиётида элегиянинг жанр табиати, унинг мотам ва ғам-қайғу, руҳий тушкунлик, умидсизлик, ишончсизлик каби ички ҳиссиётларни бадиий акс эттирилишида муаллиф эстетик стратегияси, тафаккури, воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функциялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятларига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 24-июндаги 17.01/72-сон маълумотномаси). Натижада элегия ва марсиянинг келиб чиқиши, жанр табиати, уларнинг жаҳон ва ўзбек адабиётида такомил топганлиги аниқланган;
элегия дастлаб Рим шоирлари ижодида медитатив (кўнгил) ва севги лирикаси намунаси сифатида, француз адабиётида қайғули руҳда, рус элегиялари эса ўтмиш соғинчи, ғам-ғусса, қайғу, умидсизлик, хотира ва ўкинч туйғулари, инглиз адабиётида лирик қаҳрамоннинг маҳзун, қалбларни ларзага соладиган туйғуларни акс этган намуналарда намоён бўлганлигига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 20-майдаги 1283/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон ва ўзбек адабиётида кўп асрларда буён яшаб келаётган элегия ҳамда марсиянинг тараққиёт хусусиятлари, уларнинг ёндош ҳодисаларга муносабатини назарий асослашга эришилган;
жаҳон ва ўзбек адабиётида элегия ва марсия жанр табиатига хос такомил белгилари, поетик кўринишлари таснифланиб, индивидуаллик ҳамда умумийлик, яқинлик ва муштараклик қирралари, ғоявий-эстетик ҳамда композицион қурилишидаги бадиий вазифалари билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Саккизинчи мўжиза”, “Ижод завқи”, “Нажот билимда” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 12-майдаги 02-09-124-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар ва телетомошабинларнинг дунё шеърияти намуналари, хусусан, элегия ва марсия жанрларидаги асарлар билан яқиндан танишишларига имкон яратган, адабий кўрсатувлар илмийлиги ва оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.