Адизова Ободон Истамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Француз ва ўзбек фолклори жанрлари типологияси ҳамда поетикаси», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чог'иштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Fil644.
Илмий маслаҳатчи: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, профессор; Жаъфарова Дилдора Илҳомовна, филология фанлари доктори, профессор; Сатторов Улуғбек Файзуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз ва ўзбек фолклори жанрларининг типологик белгилари ва поетик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
француз ва ўзбек фолклорининг генезиси, шаклланиш омиллари, жанрлар тизими ва таркиби, уларнинг шаклий ҳамда бадиий қурилиши, образлар ва мотивларининг поетик табиати, эстетик вазифалари, бадиий-тадрижий такомилини белгиловчи анъанавий ва локал жиҳатлари, яратилиш ва қўлланиш мақсади, бадиий-эстетик ва таълимий-тарбиявий вазифаларининг муштараклик касб этиши асосланган;
ҳар иккала тил фолклорига хос мавсумий ҳамда оилавий-маиший маросимлар, урф-одатлар, байрамлар, фасллар алмашинуви, дала ёки чорва ишларининг бошланиши ёхуд якунланиши, меҳнат турлари, касб-ҳунарининг ўзига хос бадиий тасвири ва ифодаси билан боғлиқ сюжет, мотив ва образлар воқеланишидаги бадиий вазифалари исботланган;
қиёсланаётган тиллар фолклор жанрларининг поетик табиати, ижро ўрни, вақти, ижрочилари таркиби ўхшашлиги қофиядош сўзлар ва риторик воситаларнинг қўлланилиши; муболағали, аллегорик тасвирлар асосида яратилиши; зооморф, орнитоморф, фитоморф, мифологик, антропонимик бирликларнинг мавжудлиги каби факторлар асосида номланиши аниқланган;
француз ва ўзбек фолклоридаги эпик (миф, афсона, ривоят, нақл, эртак, достон, латифа), лирик (қўшиқ ва аллалар), паремик (мақол ва топишмоқлар) сингари жанрлар поетикаси ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний хусусиятлари, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, диний-эътиқодий қарашлари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлиги далилланган;
француз ва ўзбек болалар фолклорига хос алла, санама, тез айтиш намуналарининг  миллий-маданий хосланиши тил реалиялари, асар қаҳрамонларининг исми ва лақаблари (антропонимлар), касб-ҳунар номлари (профессионализмлар), урф-одат
ва расм-русум номлари (этнографизмлар), лингвокултуремалар, архаизмлар, диалектизмлар, топонимлар, гидронимлар, оронимлар, ойконимлар, зоонимлар каби лингвистик воситалар орқали намоён бўлиши  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ва ўзбек фолклори жанрлари типологияси ҳамда поетикаси тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
француз ва ўзбек фолклорининг генезиси, шаклланиш омиллари, жанрлар тизими ва таркиби, уларнинг шаклий ҳамда бадиий қурилиши, образлар ва мотивларининг поетик табиати, эстетик вазифалари, бадиий-тадрижий такомилини белгиловчи анъанавий ва локал жиҳатлари, яратилиш ва қўлланиш мақсади, бадиий-эстетик ва таълимий-тарбиявий вазифаларининг муштараклик касб этишига ҳамда ҳар иккала тил фолклорига хос мавсумий ҳамда оилавий-маиший маросимлар, урф-одатлар, байрамлар, фасллар алмашинуви, дала ёки чорва ишларининг бошланиши ёхуд якунланиши, меҳнат турлари, касб-ҳунарининг ўзига хос бадиий тасвири ва ифодаси билан боғлиқ сюжет, мотив ва образлар воқеланишидаги бадиий вазифаларига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-ноябрдаги 01/4-2515-сон маълумотномаси). Натижада монографияда ўзбек адабиёти тарихи баробарида фолклор тарихи, унинг ғоявий, маданий, эстетик, услубий, экспрессивлик жиҳатдан миллат менталитети ва маданиятини ўзида тўлиқ намоён этишига доир тавсифлар қиёсий адабиётшунослик қаторида қиёсий фолклоршунослик тараққиётини белгилаб кўрсатишга хизмат қилган;
француз ва ўзбек фолклоридаги эпик (миф, афсона, ривоят, нақл, эртак, достон, латифа), лирик (қўшиқ ва аллалар), паремик (мақол ва топишмоқлар) сингари жанрлар поетикаси ҳар иккала халқ тилининг миллий-лисоний хусусиятлари, тил ва нутқ маданияти, миллий менталитети, дунёқараши, руҳияти, диний-эътиқодий қарашлари, ўзига хос урф-одат ва маросимлари, поетик тафаккури каби омиллар интеграцияси негизида шаклланганлигига доир хулоса ва натижалардан  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 68-757-рақамли нашр гувоҳномаси асосида “Мануел де франcаис” номли дарслик ҳамда Бухоро давлат университети ректорининг 2023-йил 27 июндаги 354-сонли буйруғи билан тасдиқланган 354-50-рақамли нашр гувоҳномаси асосида “Мамлакатшунослик” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 20-мартдаги 02/01-01-27-сон маълумотномаси). Натижада француз ва ўзбек халқининг фолклори, урф-одат ва анъаналари ҳақидаги маълумотлардан мамлакатшунослик, қиёсий адабиётшунослик бўйича  фаннинг амалий қисми бойитилган. Шунингдек, мамлакатшунослик, адабиётшунослик ва таржимашуносликнинг ўзаро интеграциясига доир назарий ҳамда фактик материаллар орқали ўқув адабиёти мазмуни такомиллаштирилган;
француз ва ўзбек болалар фолклорига хос алла, санама, тез айтиш намуналарида миллий тил реалияларига хос сўзлар, асар қаҳрамонларининг исми лақаблар (антропонимлар), касб-ҳунар номлари (профессионализмлар), урф-одат, расм-русум номлари (этнографизмлар), лингвокултуремалар, архаизмлар, диалектизмлар, топонимлар, гидронимлар, оронимлар, ойконимлар, зоонимлар каби лингвистик воситалар орқали намоён бўлиши  билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро”, “асрларнинг асраганлари” теледастурлари, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 31-октябрдаги 02-09-307-сон маълумотномаси). Натижасида эса ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган;
қиёсланаётган тиллар фолклор жанрларининг поетик табиати, ижро ўрни, вақти, ижрочилари таркиби ўхшашлиги қофиядош сўзлар, риторик воситаларнинг қўлланилиши; муболағали, аллегорик тасвирлар асосида яратилиши; зооморф, орнитоморф, фитоморф, мифологик, антропонимик факторлар асосида номланишига оид хулоса ва натижалардан Тошкент Француз Алянси томонидан мунтазам ўтказилиб бориладиган “CЛУБ ДЕ CОНВЕРСАТИОН” ўқув материалининг адабий ва лингвистик тадбирлар дастурларига оид машғулотларида фойдаланилган ((ННТ Тошкент Француз Алянсининг 2023-йил 15-ноябрдаги 38-сон маълумотномаси). Натижада илмий хулосалар, тавсиялар ва таклифлар мазкур семинар дастурини бойитишга ҳамда семинарнинг илмий қимматини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish