Оманов Шербек Аҳмедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахсикатнинг Қорахонийлар даври қоʻлда ясалган безакли сопол идишлари”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar819
Илмий раҳбар: Анарбаев Абдулҳамиджон, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: ЎзРФА Миллий археология маркази бош илмий ҳодими, тарих фанлари доктори, академик Асқаров Аҳмадали Асқарович ва Маданий мерос агентлиги Яхё Г'уломов номидаги Самарқанд археология институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари номзоди, доцент Пардаев Мухторқул Ҳасанович
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорахонийлар сулоласи даврида Ахсикатнинг қўлда ясалган безакли сопол идишларининг келиб чиқиши, хронологияси ва уларнинг шаҳар ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрнини илмий изоҳлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Сохта триполе” сопол мажмуаси Ўрта Осиёнинг янги тош, мис-тош, жез, темир ва антик даврлардаги қўлда ишланган безакли сопол мажмуаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда минтақанинг шимоли-шарқий теграсида ВИИИ-ХИИИ юзйилликларда мустақил шаклланганлиги исботланган.
Ахсикатнинг ўрта асрлар қўлда ясалган безакли сопол тўплами мурғоби (ёзма манбаларда ивриқ), кўза, хумчасимон идишлар, “чойнак”, қозон каби беш турга бўлиниши, улардан мурғобининг фақат шу тўпламга хослиги, унга нақш беришда қизил, қора, жигар рангдан ташқари яшил ранг ҳам ишлатилганлиги, унинг нақш мотивларида учбурчак ва ромбсимон нақш элементлари устунлик қилганлиги исботланган.
Ахсикатнинг қўлда ясалган безакли сопол идишлари ривожланиши икки босқичга бўлингани, ХИ - ХИИ юзйилликларнинг биринчи ярмига хос сополларида содда нақшлар – тўғри, тўлқинсимон чизиқлар, оддий геометрик шакллар, ХИИ юзйилликнинг иккинчи ярми - ХИИИ юзйиллик бошларига хос идишларда ислимий, хоч, доира элемент ва мотивларидан иборат мураккаб нақш композициялари туширилган идишлар борлиги аниқланган.
Қорахонийлар даври Фарғона ва Суғднинг урбанистик марказларидаги қўлда ясалган безакли сопол идишлари сирти пардозланганлиги, нақшларида ўсимликсимон-ислимий, жонлиқ-зооморф (тоғ эчкиси, қуш), табиат билан боғлиқ-қуёш тасвирлари учраши, Ўрта Осиёнинг тоғли, тоғ олди теграларда эса дағал, содда геометрик нақшли сополлар ясалганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: “Ахсикатнинг Қорахонийлар даври қоʻлда ясалган безакли сопол идишлари” мавзусидаги диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
“Сохта триполе” сопол мажмуаси Ўрта Осиёнинг янги тош, мис-тош, жез, темир ва антик даврлардаги қўлда ишланган безакли сопол мажмуаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда минтақанинг шимоли-шарқий теграсида ВИИИ-ХИИИ юзйилликларда мустақил шаклланганлиги тўғрисидаги янгича илмий маълумотлардан Наманган вилояти Маданий мерос бошқармасининг маданий мерос тарғиботи юритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2024 йил 6 февралдаги 04 09/378-сонли маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларда бу сополларга доир янги тушунчалар шаклланди.
Ахсикатнинг ўрта асрлар қўлда ясалган безакли сопол тўплами мурғоби, кўза, хумчасимон идишлар, “чойнак”, қозон каби беш турга бўлиниши, улардан мурғобининг фақат шу тўпламга хослиги, унга нақш беришда қизил, қора, жигар рангдан ташқари яшил ранг ҳам ишлатилганлиги, унинг нақш мотивларида учбурчак ва ромбсимон нақш элементлари устунлик қилганлиги хусусидаги илмий маълумотлардан Наманган вилояти Маданий мерос бошқармасининг маданий мерос тарғиботи юритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий Мерос агентлигининг 2024 йил 6 февралдаги 04 09/378-сонли маълумотномаси). Ушбу топилмалар музей фондини бойитишга ҳамда ташриф буюрувчиларда Қорахонийлар даврининг моддий маданияти тарихи ҳақидаги янги билимларини оширишга хизмат қилди.
Ахсикатнинг қўлда ясалган безакли сопол идишлари ривожланиши икки босқичга бўлингани, ХИ - ХИИ юзйилликларнинг биринчи ярмига хос сополларида содда нақшлар – тўғри, тўлқинсимон чизиқлар, оддий геометрик шакллар, ХИИ юзйилликнинг иккинчи ярми - ХИИИ юзйиллик бошларига хос идишларда ислимий, хоч, доира элемент ва мотивларидан иборат мураккаб нақш композициялари туширилган идишлар борлиги хақидаги илмий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Бир экспонат тарихи” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 11 декабрдаги 06-28-1861-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар тарихга қизиқувчиларда қўлда ясалган безакли сопол идишлар яшар санъат даражасига кўтарилганлиги хусусидаги тасаввурларни уйғотишда хизмат қилди.
Қорахонийлар даври Фарғона ва Суғднинг урбанистик марказларидаги қўлда ясалган безакли сопол идишлари сирти пардозланганлиги, нақшларида ўсимликсимон-ислимий, жонлиқ-зооморф (тоғ эчкиси, қуш), табиат билан боғлиқ-қуёш тасвирлари учраши, Ўрта Осиёнинг тоғли, тоғ олди теграларда эса дағал, содда геометрик нақшли сополлар ясалганлиги хусусидаги янгича илмий қараш ва маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 11 декабрдаги 06-28-1861-сон маълумотномаси). Бу илмий янгиликлар томошабинларда Қорахонийлар даври ҳунармандчилиги тўгрисидаги билимларини оширишга ҳисса қўшди.