Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаджанов Элмурод Сатимбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон ҳукумат муҳитида хизматларни танлашнинг алгоритмик ва дастурий таъминоти», 05.01.04–Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/T443.

Илмий раҳбар: Нишанов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Муҳаммадиева Дилноза Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Мўминов Баходир Балтабаевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: электрон ҳукумат муҳитида хизматларни танлаш ва интеллектуаллаштирилган хизматлар кўрсатишнинг алгоритмик ва дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

электрон ҳукумат муҳити хизматлар базасидан синфлаштирилган параметрлар кесимида истеъмолчилар (G2C, G2E) эҳтиёжига мос хизматларни танлаш усули ишлаб чиқилган;

электрон ҳукумат муҳитида давлат органлари ходимларига электрон хизмат кўрсатиш (G2E) жараёнида вақтга боғлиқ хизматларнинг вазнини ошириш асосида танлаш усули ишлаб чиқилган;

интеллектуал хизматлар кўрсатишда ўзбек тилидаги сўровномаларни формаллаштириш, қатламлаштириш, маълумотларни комбинацияли қидириш, объектлараро яширин боғлиқликларни аниқлаш ва матнни SQL тилига трансляция қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

электрон ҳукумат муҳитида электрон хизматларни танлаш, интеллектуаллашган хизматларни кўрсатиш усул ва алгоритмларига асосланган ахборот тизимининг архитектураси, маълумотлар базаси инфологик модели, модуллараро функционал боғлиқлик тузилмаси ва маълумотлар интеграцияси модуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Электрон ҳукумат муҳитида хизматларни танлаш ва интеллектуаллаштирилган хизматларни кўрсатиш масаласи учун ишлаб чиқилган алгоритмлар ва усуллар бўйича олинган натижалар асосида:

электрон ҳукумат доирасидаги хизматларни ягона нуқтадан кўрсатиш ва ОТМ фаолиятини автоматлаштиришга қаратилган ахборот тизимлари бўйича «IGOV–электрон хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича маслаҳат-муҳокама тизими», «Inter-VUZ тизимида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг дастурий таъминоти», «Олий ўқув юрти ахборот-ресурс марказининг маълумотлар базаси» маълумотлар базаларига «UNICON.UZ» ДУК томонидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 27 сентябрдаги хулосаси). Натижада электрон давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги ориши ва бу фуқароларга хизматлардан қулай фойдаланиш имконини берган;

ўзбек тилидаги сўров матнининг тузилиш қоидалари, қатламлаштириш, маълумотларни комбинацияли қидириш, объектлараро яширин боғлиқликни аниқлаш ва сўровнома матнларини SQLга трансляция қилиш алгоритмлари «Perfect Programming Services» МЧЖга жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 26 апрелдаги 33-8/2992-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ахборот тизимларни ишлаб чиқишда электрон хизматлар ва эҳтиёжлар базаларини шакллантириш, хизматларни ягона нуқтадан кўрсатиш, тизимни бошқариш ва лойиҳалаш самарадорлигини 1,2 мартага ҳамда тизимда фаолият олиб борувчи ходимларнинг сўровномаларни формаллаштириш иш унумдорлигини 20-40%га ошириш имконини берган;

электрон хизматларни синфлаштириш, муҳимлигини аниқлаш ва танлаш усуллари, сўровномаларни формаллаштириш алгоритмлари “Электрон ҳукумат ривожлантириш маркази”да жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 26 апрелдаги 33-8/2992-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида яратилган усул ва алгоритмларни қўллаш орқали мутахассисларга кўрсатиладиган электрон хизматларни ишлаб чиқиш жараёнида самарали қарор қабул қилиш имконини берган;

ходимларга (G2E) электрон хизматларни муҳимлиги бўйича танлаш усули, маълумотлар базаси объектлариаро яширин боғлиқликларни аниқлаш ва табиий тилдаги матнни SQL тилига трансляция қилиш алгоритми “Электрон ҳукумат маркази” бошқарув тизимига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 26 апрелдаги 33-8/2992-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида, марказ ҳодимлари учун тингловчиларни уларнинг параметрлари асосида мақбул гуруҳларга ажратиш, турли кесимларда автоматлашган йиғма ҳисоботларни шакллантириш унумдорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish