Латипов Ашур Али Рустам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Хизмат кўрсатиш соҳасида ўзини ўзи банд қилиш орқали камбағалликни қисқартириш имкониятлари», 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.           
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2136
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Тошназаров Самиддин Низомович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат кўрсатиш соҳасида ўзини ўзи банд қилиш орқали камбағалликни қисқартириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда улар самарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ўзини ўзи банд қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни шахснинг мустақил равишда меҳнат фаолиятини ташкил этиши, ўз бизнесини ёки касбий хизматларини бошқариб, даромад топиши ҳолатида эркин меҳнат ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш орқали даромад манбаларини кенгайтириш ва иқтисодий мустақилликни ошириш имконини берувчи камбағалликни қисқартириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
маҳаллаларда ишсиз аҳолини вақтинчалик иш билан таъминлаш имконини берувчи доимий равишда фаолият кўрсатадиган кўп функсияли “Кўмак жамғармаси”ни ташкил қилиш асосида хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзини ўзи бандлар улушини ошириш таклифи асосланган;
ҳудудлардаги “Ишга марҳамат” мономарказларида профессионал кадрларни тайёрлашда аҳолининг кам таъминланган тоифаси учун ўзини ўзи банд қилиш шаклида даромад олишга ихтисослашган хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолият турларини рағбатлантирувчи квота белгилашни қўллаш таклифи асосланган;
Самарқанд вилоятида аҳолининг бандлик даражаси ўзгаришига ўзини ўзи банд қилиш йўли билан боғлиқ омиллар таъсирини аниқлашда эконометриканинг мултипликатив моделини қўллаган ҳолда 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида ўзини ўзи банд қилиш орқали камбағалликни қисқартириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда улар самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ўзини ўзи банд қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини шахснинг мустақил равишда меҳнат фаолиятини ташкил этиши, ўз бизнесини ёки касбий хизматларини бошқариб, даромад топиши ҳолатида эркин меҳнат ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш орқали даромад манбаларини кенгайтириш ва иқтисодий мустақилликни ошириш имконини берувчи камбағалликни қисқартириш бўйича тавсиялар. (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 21 июндаги 05/53-6-13013-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида даромад манбаларини кенгайтириш ва иқтисодий мустақилликни ошириш имконини берувчи камбағалликни қисқартириш жиҳатидан такомиллаштирилган “ўзини ўзи банд қилиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
маҳаллаларда ишсиз аҳолини вақтинчалик иш билан таъминлаш имконини берувчи доимий равишда фаолият кўрсатадиган кўп функсияли “Кўмак жамғармаси”ни ташкил қилиш асосида хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўзини ўзи бандлар улушини ошириш таклифи Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш  ва бандлик бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 21 июндаги 05/53-6-13013-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятидаги 2 та шаҳар ва 12 та туманда жойлашган маҳаллаларнинг аксарият қисмида “Кўмак жамғармаси” ташкил қилиниб, ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш механизми ишлаб чиқилган;
ҳудудлардаги “Ишга марҳамат” мономарказларида профессионал кадрларни тайёрлашда аҳолининг кам таъминланган тоифаси учун ўзини ўзи банд қилиш шаклида даромад олишга ихтисослашган хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолият турларини рағбатлантирувчи квота белгилашни қўллаш таклифи Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш  ва бандлик бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 21 июндаги 05/53-6-13013-сонли, Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш  ва бандлик бош бошқармасининг 2023 йил 1 декабрдаги 20/00 – 03/19 – 3033-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятдаги 1126 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳолат ахборот-коммуникацияларда жамланиб, ҳар бир ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳолат юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
Самарқанд вилоятида аҳолининг бандлик даражаси ўзгаришига ўзини ўзи банд қилиш йўли билан боғлиқ омиллар таъсирини аниқлашда эконометриканинг мултипликатив моделини қўллаган ҳолда 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш  ва бандлик бош бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 21 июндаги 05/53-6-13013-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолининг шу ҳудудда яшаётган бола тарбияси билан банд аёлларни, буларнинг шу ҳудуддаги барча аёллардаги ҳиссаси, шу ҳудудда яшаётган аёлларнинг барча эркакларга нисбати, ушбу ҳудудда яшовчи барча эркакларнинг меҳнатга қобилиятли аҳолига нисбатининг таъсири аниқланиб, бандликни ошириш бўйича ички ва ташқи имкониятлардан фойдаланган ҳолда бошқарув қарорларини қабул қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish