Тураев Алижон Акмал ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ тўловчилар фаолиятини солиқ механизми воситасида тартибга солишни такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2590.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Бобуршоҳ Боходир ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ тўловчилар фаолиятини солиқ механизми воситасида тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ хавфи даражаси таҳлилида ҳаражатлар ва даромадлар миқдори, солиқ мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши, соф фойданинг товарлар ва хизматлар реализация қилишда олинган (даромад аксиз ва қўшилган қиймат солиғисиз) ҳисобланган миқдори ҳамда ҳаражатларга нисбати каби рентабеллик кўрсаткичларини хавф мезонлари таркибига киритиш орқали солиқ хавфини аниқлаш имкониятини ошириш таклифи асосланган;
солиқ маслаҳати хизматлари таркибига солиққа оид таваккалчиликларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, мижозга солиқ имтиёзларини қўллашга доир тавсиялар бериш хизматларини киритиш орқали солиқ хизматлари кўрсатиш ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
солиқ аудити ва камерал солиқ текширувлари натижаларида бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқларни олти ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш орқали солиқ тўловчилар мажбуриятлари ижросини молиявий фаолиятга салбий таъсирини камайтириш асосланган;
солиқ назорати тадбирлари давомида солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан солиқ органидаги янгиланган маълумотлар ўртасида тафовут, хатолар аниқланган ҳолатларда солиқ тўловчиларга солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар бўйича изоҳ тақдим этиш мажбуриятини юклаш орқали солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги ва ишончини ошириш ҳамда солиқ ҳуқуқбузарликлар даражасини камайтириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Солиқ тўловчилар фаолиятини солиқ механизми воситасида тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
солиқ хавфи даражаси таҳлилида ҳаражатлар ва даромадлар миқдори, солиқ мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилиши, соф фойданинг товарлар ва хизматлар реализация қилишда олинган (даромад аксиз ва қўшилган қиймат солиғисиз) ҳисобланган миқдори ҳамда ҳаражатларга нисбати каби рентабеллик кўрсаткичларини хавф мезонлари таркибига киритиш орқали солиқ хавфини аниқлаш имкониятини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисида Низом”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 18 январдаги 06-05478-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ хавфини аниқлаш имконини ўртача 2 фоизга ортишига эришилган;
солиқ маслаҳати хизматлари таркибига солиққа оид таваккалчиликларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш, мижозга солиқ имтиёзларини қўллашга доир тавсиялар бериш хизматларини киритиш орқали солиқ хизматлари кўрсатиш ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 4 августда қабул қилинган “Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги ЎРҚ-787-сон қонуннинг 9-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 18 январдаги 06-05478-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши солиқ хизматлари кўрсатиш ҳажмини 7 фоизга ўсишига хизмат қилган;
солиқ аудити ва камерал солиқ текширувлари натижаларида бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқларни олти ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш орқали солиқ тўловчилар мажбуриятлари ижросини молиявий фаолиятга салбий таъсирини камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли Қонуни билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 18 январдаги 06-05478-сон далолатномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида ўртача 1 фоиз солиқ тўловчилар солиқ қарзларини бўлиб тўлаш эвазига айланма маблағларидан самарали фойдаланиш имконига эга бўлган;
солиқ назорати тадбирлари давомида солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан солиқ органидаги янгиланган маълумотлар ўртасида тафовут, хатолар аниқланган ҳолатларда солиқ тўловчиларга солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи ёки аниқланган тафовутлар бўйича изоҳ тақдим этиш мажбуриятини юклаш орқали солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлиги ва ишончини ошириш ҳамда солиқ ҳуқуқбузарликлар даражасини камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 октябрдаги 548-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ тўловчининг танловига кўра солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 14-бандида инобатга олинган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 18 январдаги 06-05478-сон далолатномаси). Таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўзаро ҳамкорлиги даражаси, тарафларга бўлган ишончлиликни ошириш ҳамда солиқ ҳуқуқбузарликлари сонини камайтириш имкони яратилган;