Ўринов Алишер Мусирмон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар циррози бўлган беморлар учун пробиотикларга бой бўлган овқат қўшимчалари киритилган парҳез самарадорлигини аниқлаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2711.
Илмий раҳбар: Отажонов Илхом Отабоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Манзурахон Джалолидиновна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар циррози билан касалланган беморлар учун пробиотик ва анъанавий таомлар киритилган парҳез самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тетрахлорметан ёрдамида икки хил модел комбинациясида жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларида янги пробиотикни қўллаш билан анъанавий даволаш усулининг афзаллиги исботланган;
жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларнинг қонида AЛТ, AСТ, умумий билирубин ва ишқорий фосфатаза даражасини пасайтиришда қўлланилган пробиотикнинг самарадорлиги асосланган;
жигар циррози билан хасталанган беморларнинг биокимёвий қон маркерлари асосида янги пробиотик ва миллий таомлардан тузилган парҳезнинг самарадорлиги исботланган;
жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларда гепатопротекторни пробиотик билан биргаликда қўлланилганда заҳарли моддаларнинг жигар ҳужайраларига таъсири камайиши, жигар тўқималарида дистрофик ва некробиотик ўзгаришлар тиниши, ядро гиперхромазияси ва гепатоцитлар регенерациясининг кучайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигар циррози бўлган беморлар учун пробиотикларга бой бўлган овқат қўшимчалари киритилган парҳез самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: тетрахлорметан ёрдамида икки хил модел комбинациясида жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларида янги пробиотикни қўллаш билан анъанавий даволаш усулининг афзаллиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 22 декарбда 12-23/233-т-сон билан тасдиқланган «Жигар шикастланишида гепатопротектор ва пробиотикларни биргаликда қўллаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 15.03.2024 йилдаги 123-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўсимлик моддалар кимёси институти бўйича 26.06.2024 йилдаги 18-87-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тетрахлорметан ёрдамида икки хил модели комбинациясида жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларида янги пробиотик ёрдамида анъанавий усул билан даволаш қондаги умумий оқсилнинг паст даражаси организмда кузатилаётган яллиғланиш жараёнининг секинлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 1104000 сўм бюджет маблағлари жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларда гепатопротекторни пробиотик билан биргаликда қўлланилганда жигар тўқимасидаги ижобий ўзгаришлар туфайли беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 8 кунга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларнинг қонида AЛТ, AСТ, умумий билирубин ва ишқорий фосфатаза даражасини пасайтиришда қўлланилган пробиотикнинг самарадорлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 22 декарбда 12-23/233-т-сон билан тасдиқланган «Жигар шикастланишида гепатопротектор ва пробиотикларни биргаликда қўллаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 15.03.2024 йилдаги 123-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўсимлик моддалар кимёси институти бўйича 26.06.2024 йилдаги 18-87-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жигар циррози чақирилган лаборатория ҳайвонлари рационига пробиотик киритилиши хавфсиз бўлиб, ҳайвонларда жигар касалликлари маркерларини (АЛТ, АСТ, умумий билурибин, ишқорий фосфатаза ва альбумин) сезиларли даражада яхшилаш билан биргаликда, ўлим кўрсаткичини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 1104000 сўм бюджет маблағлари жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларда гепатопротекторни пробиотик билан биргаликда қўлланилганда жигар тўқимасидаги ижобий ўзгаришлар туфайли беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 8 кунга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: жигар циррози билан хастланган беморларнинг биокимёвий қон маркерлари асосида янги пробиотик ва миллий таомлардан тузилган парҳезнинг самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 22 декарбда 12-23/233-т-сон билан тасдиқланган «Жигар шикастланишида гепатопротектор ва пробиотикларни биргаликда қўллаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 15.03.2024 йилдаги 123-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўсимлик моддалар кимёси институти бўйича 26.06.2024 йилдаги 18-87-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: янги пробиотик ва маҳаллий маҳсулотлардан тузилган ҳафталик парҳез жигар циррози бўлган беморларда узоқ вақт давомида қўллаш қондаги биокимёвий маркерлар умумий билирубин 2,5 баробар растлиги, альбумин меъёрдан 2,3 марта ошганлиги, сийдикчил 2 баробар камайганлиги, глюкоза даражаси эса 1,3 баробар ошганлиги, шу билан биргаликда беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичлари яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 1104000 сўм бюджет маблағлари жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларда гепатопротекторни пробиотик билан биргаликда қўлланилганда жигар тўқимасидаги ижобий ўзгаришлар туфайли беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 8 кунга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларда гепатопротекторни пробиотик билан биргаликда қўлланилганда заҳарли моддаларнинг жигар ҳужайраларига таъсири камайиши, жигар тўқималарида дистрофик ва некробиотик ўзгаришлар тиниши, ядро гиперхромазияси ва гепатоцитлар регенерациясининг кучайиши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 22 декарбда 12-23/233-т-сон билан тасдиқланган «Жигар шикастланишида гепатопротектор ва пробиотикларни биргаликда қўллаш самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент педиатрия тиббиёт институти бўйича 15.03.2024 йилдаги 123-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўсимлик моддалар кимёси институти бўйича 26.06.2024 йилдаги 18-87-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 05/94-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларда пробиотик қўлланилганда жигар тўқимасида ижобий ўзгариш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стационар шароитида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 1104000 сўм бюджет маблағлари жигар циррози чақирилган тажриба ҳайвонларда гепатопротекторни пробиотик билан биргаликда қўлланилганда жигар тўқимасидаги ижобий ўзгаришлар туфайли беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 8 кунга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish