Раҳимова Зебинисо Шомансур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилида жаргонларнинг лингвопрагматик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1723.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Умурқулов Бекпўлат, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбеклар нутқида учрайдиган жаргонларнинг семантик хусусиятлари, нутқ маданиятига муносабатини лингвопрагматик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаргон, арго ва сленглар луғавий ва семантик жиҳатдан таҳлилга тортилиб, уларнинг маълум ижтимоий гуруҳлар ва тўдалар жонли мулоқоти доирасидагина қўлланиши ноадабий лексик қатламга хослик, маълум ижтимоий гуруҳлар нутқигагина алоқадорлик ва ижтимоий гуруҳлар кўзлаган мақсадларни юзага келтириш учун ишлатилиши, маълум бир давр, миллат, муҳит, гуруҳ, тўдаларга тегишлилик, ёш даврга хослик каби фарқли хусусиятлари мавжудлиги аниқланган;
жаргон бирликларнинг маълум ижтимоий гуруҳ кишилар нутқига хослиги, уларнинг шу гуруҳ дунёқарашини акс эттирувчи тил тизимининг таркибий қисми эканлиги турли тоифага оид шахслар нутқида қўлланилувчи туршак, олқинди, танка, момақаймоқ, атамри, замри, ухлатмоқ, маккилламоқ, керуха, капсанчи, маймун каби жаргонлар асосида ҳаракат ва ҳолатни ифодаловчи, шахс ва предметни англатувчи жаргон гуруҳлари мавжудлиги далилланган;
жаргонларнинг бадиий матндаги қиймати асар персонажларининг нутқини ва шахсини индивидуаллаштириш, матнда келтирилган ижтимоий гуруҳлар ҳаёти ва фаолиятига доир тушунчаларни аниқлаштириш, лисоний шахсга аккумулятив, коммуникатив ва эмоционал-экспрессив таъсир ўтказиш каби эксртралингвистик хусусиятлар асосида очиб берилган;
лингвопрагматик жиҳатдан жаргонларнинг баҳо муносабати, нутқий актлар ва пресуппозиция ҳодисасидаги иштироки натижасида нутқий жараёнга таъсир қилувчи психологик, ижтимоий, физилогик, лингвистик ва маданий омиллар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида жаргонларнинг лингвопрагматик тадқиқи натижалари асосида:
жаргон, арго ва сленглар луғавий ва семантик жиҳатдан таҳлилга тортилиб, уларнинг маълум ижтимоий гуруҳлар ва тўдалар жонли мулоқоти доирасидагина қўлланиши ноадабий лексик қатламга хослик, маълум ижтимоий гуруҳлар нутқигагина алоқадорлик ва ижтимоий гуруҳлар кўзлаган мақсадларни юзага келтириш учун ишлатилиши, маълум бир давр, миллат, муҳит, гуруҳ, тўдаларга тегишлилик, ёш даврга хослик каби фарқли хусусиятлари мавжудлиги аниқланганлигига оид хулосалардан 2020-2023-йилларга моължалланган АМ–ФЗ–201908172 рақамли “Оъзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 04/1-831-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпусида жаргон бирликларнинг тутган ўрни аниқланган ва маънолар изоҳи мукаммаллашган;
жаргон бирликларнинг маълум ижтимоий гуруҳ кишилар нутқига хослиги, уларнинг шу гуруҳ дунёқарашини акс эттирувчи тил тизимининг таркибий қисми эканлиги турли тоифага оид шахслар нутқида қўлланилувчи туршак, олқинди, танка, момақаймоқ, атамри, замри, ухлатмоқ, маккилламоқ, керуха, капсанчи, маймун каби жаргонлар асосида ҳаракат ва ҳолатни ифодаловчи, шахс ва предметни англатувчи жаргон гуруҳлари мавжудлиги далилланганлигига доир илмий хулосалардан 2022-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ–2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 04/1-832-сон маълумотномаси). Натижада туркий тилларнинг лингводидактик платформаси доирасидаги лингвопоетик ва социолингвистик таҳлилларга доир назарий маълумотларнинг мукаммаллашувига эришилган;
жаргонларнинг бадиий матндаги қиймати асар персонажларининг нутқини ва шахсини индивидуаллаштириш, матнда келтирилган ижтимоий гуруҳлар ҳаёти ва фаолиятига доир тушунчаларни аниқлаштириш, лисоний шахсга аккумулятив, коммуникатив ва эмоционал-экспрессив таъсир ўтказиш каби эксртралингвистик хусусиятлар асосида очиб берилганлигига оид олинган хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тадқиқот”, “Очиқ дарс”, “Мавзу” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали 02-13-1520-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг маънавий ва маданий мазмуни бойитиб борилган.