Мизрабова Жерен Исмаиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «Шекспир драмалари таржималарида каламбурнинг қиёсий лингвопоетик тадқиқи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чог'иштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Fil573.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Джумабоева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шекспир драмалари таржималарида каламбурнинг қиёсий лингвопоетик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғзаки ва ёзма адабиётда каламбур, унинг бадиий ифодаси, ўткирликка асосланган юмористик таъсири, ижодкор услуби доирасидаги трансформацияси, бадиий-эстетик қонуниятлари, ёндашув тамойиллари ва функсионаллиги қаҳрамон руҳиятини акс эттириш ҳамда асарнинг ғоясини ёритиб бериш каби композицион вазифаларни бажаришда намоён бўлиши исботланган;
Уйғониш даврида халқ маданияти ва сўз санъатидаги карнавалларнинг ўрни ҳамда Шекспир ижодига таъсири, Шекспир услубидаги каламбурларнинг контекстуал мезонларининг ўзига хослиги, драматург каламбури контекстидаги маъновий товланишларнинг юмористик жилолари орқали ифодаланган киноя, ўткирлик, сўзга зарифлик, ҳозиржавоблик, интеллект, фожиавий юмор каби хосликлар устиворлигида воқеланиши аниқланган;
Шекспир драмаларига хос фонетик, семантик ва график хусусиятларини структур таҳлил қилиш орқали омонимия, полисемия, аллитерация, диалог ёки монолог шаклидаги давомий каламбурлар, миниатюра, хиастик ва антитеза шаклидаги стилистик-конвергент каламбурлар ҳамда уларнинг ўзбек ва рус тили таржималарида акс эттирилишида бирламчи қиймат касб этиши далилланган;
Шекспир драмаларидаги каламбурнинг ўзбек ва рус тили таржималарида акс эттирилишидаги лисоний-семантик, структур, шакл ва мазмун адекватлиги, лингвопоетик ҳамда лингвокогнитив хусусиятлари шахсий таглама тарзидаги ўгирмада каламбурни қайта яратишда юмористик, кучли эмоционал-экспрессив таъсир устиворлигида ифодаланиши аниқланган;
Шекспир драмаларидаги каламбурга хос юмористик хусусиятлар таржимасида компенсация, модуляция, лексик-семантик алмаштириш каби лексик; қисман мувофиқлик ва номувофиқлик каби морфологик; ўрин алмашиш, тушириб қолдириш каби синтактик трансформация усулларининг функсионал самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шекспир драмалари таржималаридаги каламбурнинг қиёсий лингвопоетик тадқиқи билан боғлиқ бўлган илмий иш натижалари асосида:
оғзаки ва ёзма адабиётда каламбур, унинг бадиий ифодаси, ўткирликка асосланган юмористик таъсири, ижодкор услуби доирасидаги трансформацияси, бадиий-эстетик қонуниятлари, ёндашув тамойиллари, функционаллиги, қаҳрамон руҳиятини акс эттириш, асарнинг ғоясини ёритиб бериш каби композицион вазифаларни бажаришда намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” ҳамда 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 13-июлдаги 17.01/80-сон маълумотномаси). Натижада таржима муаммоларини ўрганишга оид олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
Уйғониш даврида халқ маданияти ва сўз санъатидаги карнавалларнинг ўрни ҳамда Шекспир ижодига таъсири, Шекспир услубидаги каламбурларнинг контекстуал мезонларининг ўзига хослиги, драматург каламбури контекстидаги маъновий товланишларнинг юмористик жилолари орқали ифодаланган киноя, ўткирлик, сўзга зарифлик, ҳозиржавоблик, интеллект, фожиавий юмор каби хосликлар орқали ифодаланишига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 13-июндаги 1672/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада таржимашунослик, таржима назарияси ва матн таҳлили фанлари ва уларга оид методология контекстуал мезонларининг ўзига хослиги, драматург каламбури контекстидаги маъновий товланишларнинг юмористик жилолари каби янги назарий қарашлар билан бойитилган;
Шекспир драмаларига хос фонетик, семантик ва график хусусиятларини структур таҳлил қилиш орқали омонимия, полисемия, аллитерация, диалог ёки монолог шаклидаги давомий каламбурлар, миниатюра, хиастик ва антитеза шаклидаги стилистик-конвергент каламбурлар ҳамда уларнинг ўзбек ва рус тили таржималарида акс эттирилишида бирламчи қиймат касб этишига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023 йилларда бажарилган ИЛ-21091506 “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-декабрдаги 01/4-2794-сон маълумотномаси). Натижада каламбурга хос лексик-семантик, стилистик хусусиятларига оид хулосалардан мазкур лойиҳа доирасида мавжуд манбаларнинг такомиллашувига илмий-назарий асос бўлиб хизмат қилган;
Шекспир драмаларидаги каламбурнинг ўзбек ва рус тили таржималарида акс эттирилишидаги лисоний-семантик, структуруал, шакл ва мазмун адекватлиги, лингвопоетик ҳамда лингвокогнитив хусусиятлари шахсий таглама тарзидаги таржима орқали ўгирмада каламбурни қайта яратишдаги юмористик, кучли эмоционал-экспрессив таъсирининг аҳамиятига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023 йилларда бажарилган ИИ-4721101717 “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 26-декабрдаги 1372-сон маълумотномаси). Натижада лингвомаданий воситаларнинг ўзбек ҳамда рус тили таржималарида акс эттирилишидаги аҳамиятини очиб беришига доир таклиф ва тавсиялардан мазкур лойиҳа доирасида мавжуд манбаларнинг такомиллашувига асос бўлиб хизмат қилган;
Шекспир драмаларидаги каламбурга хос юмористик хусусиятлар таржимасида компенсация, модуляция, лексик-семантик алмаштириш каби лексик; қисман мувофиқлик ва номувофиқлик каби морфологик; ўрин алмашиш, тушириб қолдириш каби синтактик трансформация усулларининг функционаллик самарадорлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Долзарб мавзу”, “Интервъю плюс”, “Ассалом, Бухоро” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-октябрдаги 02-09-289-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Шекспир драматургиясида каламбур аҳамияти, муаллиф ижодининг услуби тўғрисидаги билимини ва уларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга имкон берган.