Азимов Улуғбек Самадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари ўзбекча ва инглизча таржималарида оддий фолклоризмнинг берилиши (Жамол Камол ва Р.А.Николсон таржималари асосида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3451.
Илмий раҳбар: Шарипова Лайло Фрунзеевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Файзулло Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Саидова Мухайё Умедилоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари ўзбекча ва инглизча таржималарида оддий фолклоризмнинг берилишини Жамол Камол ва Р.А.Николсон таржималари асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарида мақол, ибора, олқиш, қарғиш асосида юзага келган оддий фолклоризм намуналари асар ғоясини очиш, ҳикоятлар мазмунини англаш, шоир хулосаларини мукаммаллаштириш, асар композиция ва сюжетини яратиш, поетик вазифа ва аҳамиятини ривожлантириш устиворлигида намоён бўлиши исботланган;   
“Маснавийи маънавий”ни ўзбек мутаржими Жамол Камол таржимасида муқобилини топиш, сўзма-сўз ўгириш, сўз қўшиш, сўзларни тушириб қолдириш, модуляция, маънони яқинлаштириб таржима қилиш усуллари унумдорлиги, Р.А.Николсон таржимасида эса калкалаш, муқобилини топиш, сўзларни тушириб қолдириш, сўзларни қўшиш, транслитерация, синоним сўзлардан фойдаланиш сингари таржима усулларининг функционаллик самарадорлиги аниқланган;
ҳар иккала таржимон ижодида аслиятдаги мақоллар асосида юзага келган оддий фолклоризм таржималари ўша халқ миллий-маданий турмуш тарзи, дунёқараши, ахлоқий-таълимий қарашлари, психологияси, этнофолклористик, этнолингвистик, лингвосоциологик, лингвокултурологик каби лингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар асосида вужудга келиши асосланган;
қарғиш ва олқишлар Яратганнинг каломига, ислом фалсафасига таяниб, баъзан олқиш шаклида берилган дуонинг аслида қарғиш экани, қарғиш аслида олқиш бўлиб чиқиши, уларнинг ўзаро мазмунан алмашиниши мумкинлиги адабий аспектда ёритилган ва таржимада қайта тиклаш жараёнининг баён этиш воситаларини сақлаш, муаллиф ва мутаржим овозининг яхлитлиги, умуминсоний жиҳатларнинг устуворлиги каби тамойиллар асосида кечиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асари ўзбекча ва инглизча таржималарида оддий фолклоризмнинг Жамол Камол ва Р.А.Николсон таржималари асосида берилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асарида мақол, ибора, олқиш, қарғиш асосида юзага келган оддий фолклоризм намуналари асар ғоясини очиш, ҳикоятлар мазмунини англаш, шоир хулосаларини мукаммаллаштириш, асар композиция ва сюжетини яратиш, поетик вазифа ва аҳамиятини ривожлантириш устиворлигида намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ОТ-Ф1-029 “Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувининг тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 13-декабрдаги 04/1-2670-сон маълумотномаси). Натижада мақоллар ва иборалар икки халқ тилидаги ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларни чоғиштиришга асосланган соҳа луғатлари яратиш учун янги илмий-назарий манба, маълумотлар билан бойитилган ҳамда ҳар иккала тилда мавжуд мақол ва иборалардан бадиий асарлар таржимаси жараёнида ўринли фойдаланишга оид назарий ва амалий материаллардан кенг фойдаланилган;
“Маснавийи маънавий”ни ўзбек мутаржими Жамол Камол таржимасида муқобилини топиш, сўзма-сўз ўгириш, сўз қўшиш, сўзларни тушириб қолдириш, модуляция, маънони яқинлаштириб таржима қилиш усуллари унумдорлигида, Р.А.Николсонда калкалаш, муқобилини топиш, сўзларни тушириб қолдириш, сўзларни қўшиш, транслитерация, синоним сўзлардан фойдаланиш сингари таржима усулларининг функционаллик самарадорлигига  оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 8-августдаги 100/02-сон маълумотномаси). Натижада “Маснавийи маънавий” асари ва унинг икки тилга таржимасидаги оддий фолклоризмлар орқали лойиҳада кўзга тутилган мақсаднинг такомиллашувини таъминлашга эришилган;
ҳар иккала таржимон ижодида аслиятдаги мақоллар асосида юзага келган оддий фолклоризм таржималари ўша халқ миллий-маданий турмуш тарзи, дунёқараши, ахлоқий-таълимий қарашлари, психологияси, этнофолклористик, этнолингвистик, лингвососиологик, лингвокултурологик каби лингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар асосида вужудга келиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Долзарб мавзу”, “Ассалом Бухоро”, “Тил миллат кузгуси” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 11-октябрдаги 1/253-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish