Холдорова Муҳайё Отакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Электрон таълим воситалари асосида бўлажак муҳандисларни касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02–“Талим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3858.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.Т.115.01.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ғаффаров Феруз Хасанович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим воситалари асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий комретентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларни электрон таълим муҳитида потенсиал хавфларни аниқлаш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш босқичлари мазмунига ташхислаш ва новаторликка оид касбга йўналтирилган масалалар ҳамда техник кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқариш бўйича дастурий воситаларни киритиш орқали аниқлаштирилган;
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида талабаларнинг Ҳаёт фаолияти хавфсизлигига оид компетенсияларини ривожлантиришнинг ташкилий-тузилмавий модели компетенсиявий ёндашув асосида ўқитишга автоматлаштирилган визуал лойиҳавий топшириқларни интерактив ўқув-техник муҳитга фараз, режа, таҳлил ва фаолият мутаносиблигида ишлаб чиқиш ҳамда булутли технологиялар ва дастурий воситаларни мустақил таълим жараёнига интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларни касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси талаба ва ўқитувчилар ўртасида индивидуал ва гуруҳли интерактив ўзаро ҳамкорлик шакллари, шунингдек, тушунтириш-иллюстратив, муаммоли моделга асосланган, фаол ўқитишда тўлиқ дидактик циклни ва фанни ўзлаштириш жараёнини бошқаришни таъминлайдиган электрон ўқув курс элементлари ва хизматларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган
аралаш таълим муҳитида талабаларнинг таҳлил ва синтез қилиш, ижодий фаоллик ҳамда касбий компетенсияларини ривожлантириш алгоритмининг мезон ва кўрсаткичлари кўп функсияли топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ўқитишни мобилли моделлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларнинг электрон таълим воситалари асосида касбий комретентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак муҳандисларни электрон таълим муҳитида потенсиал хавфларни аниқлаш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантириш босқичлари мазмунига ташхислаш ва новаторликка оид касбга йўналтирилган масалалар ҳамда техник кузатувчанлик, техник таффакур, техникани бошқариш бўйича дастурий воситаларни киритиш орқали аниқлаштиришга оид тавсийалар асосида “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” фани бўйича булутли сақловчиларда жойлашган электрон ўқув платформа ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023 йил 6-ноябрдаги 491-сон буйруғи билан тасдиқланган 491185-сон гувоҳнома). Мазкур ўқув-услубий таъминот бўлажак муҳандисларни касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида талабаларнинг Ҳаёт фаолияти хавфсизлигига оид компетенсияларини ривожлантиришнинг ташкилий-тузилмавий модели компетенсиявий ёндашув асосида ўқитишга автоматлаштирилган визуал лойиҳавий топшириқларни интерактив ўқув-техник муҳитга фараз, режа, таҳлил ва фаолият мутаносиблигида ишлаб чиқиш ҳамда булутли технологиялар ва дастурий воситаларни мустақил таълим жараёнига интеграциялаш орқали такомиллаштиришга қаратилган тавсийалардан Жиззах ролитехника институтида “АИФ 1/4 – “Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва електроника бўйича қўшма ўқув лабораторийа йаратиш” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2024 йил 26-апрелда берилган 04/17-1179-сон маълумотномаси). Мазкур ишланмалар бўлажак муҳандисларни касбий фаолийатга таййорлаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларни касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси талаба ва ўқитувчилар ўртасида индивидуал ва гуруҳли интерактив ўзаро ҳамкорлик шакллари, шунингдек, тушунтириш-иллюстратив, муаммоли моделга асосланган, фаол ўқитишда тўлиқ дидактик циклни ва фанни ўзлаштириш жараёнини бошқаришни таъминлайдиган электрон ўқув курс элементлари ва хизматларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-рсихологик хусусийатлари” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2024 йил 26-апрелда берилган 04/17-1179-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот талабаларда комретенсийаларни баҳолаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган.