Таджибаева Шахиста Маматқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринларда агрессияни оптималлаштиришнинг психологик имкониятлари (бокс ва дзюдо яккакураш турлари мисолида)», 19.00.06. – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/P352.
Илмий раҳбар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Мамадалиев Аброр Акбаржонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринларда агрессияни оптималлаштиришнинг психологик имкониятларини тадқиқи этиш орқали шаслараро мулоқот ва хулқ атворда ўзини-ўзи бошқариш хусусиятларини шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринларда агрессив хулқ-атвор муаммоси ва унга таъсир  этувчи психологик детерминантларини спорт фаолияти билан боғлиқ жихатларига, бокс ҳамда дзюдо спортчиларининг агрессияни нормадан ошишига сабаб бўлувчи компонентларига, спорт ва шахслараро муносабатлардаги когнитив ва эмоционал установкаларига, мулоқотчанлик кўникмаларига, спорт фаолиятига нисбатан эмоционал барқарор муносабатнинг пайдо бўлишида ички ва ташқи омилларнинг таъсирига боғлиқ эканлиги асосланган;
яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринларда агрессив хулқ-атворни намоён бўлишига таъсир этувчи психологик механизмлар, хусусан «жисмоний агрессия», «вербал агрессия», «билвосита агрессия», «негативизм», «жиззакилик», «сергумонлик», «ранж», «айбдорлик ҳисси», фрустрацион ҳамда деструктив тўсиқларни енгиб ўтишнинг даражаси, агрессоген ҳолатларнинг юқори ва паст даражаси орасида ўзаро мусбат корреляцион алоқалар эмпирик натижалар асосида аниқланган;
яккакураш спорт турларида хусусан ўспирин спортчи шахсининг ҳиссий-эмоционал соҳаларига комплекс таъсир этиш орқали унинг агрессияга барқарорлигини ошириш имкониятини берувчи психокоррексион дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, самарадорлик имкониятлари далилланган;
яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи айниқса дзюдо ҳамда бокс йўналишидаги ўспиринлар спорт фаолияти ва шахслараро муносабатларида мавжуд «деструктив» агрессияни «конструктив» агрессияга ўтказиш мақсади «агрессияни оптималлаштиришнинг психологик имкониятлари модели»ни қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринларда агрессияни оптималлаштиришнинг психологик имкониятлари (бокс ва дзюдо яккакураш турлари мисолида) мавзусида олиб боган тадқиқотлар асосида:  
яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринларда агрессив хулқ-атвор муаммоси ва унга таъсир  этувчи психологик детерминантларини спорт фаолияти билан боғлиқ жихатларига, бокс ҳамда дзюдо спортчиларининг агрессияни нормадан ошишига сабаб бўлувчи компонентларига, спорт ва шахслараро муносабатлардаги когнитив ва эмоционал установкаларига, мулоқотчанлик кўникмаларига, спорт фаолиятига нисбатан эмоционал барқарор муносабатнинг пайдо бўлишида ички ва ташқи омилларнинг таъсирига боғлиқ эканлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ-209 сон буйруғи билан «Спорт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПМ-209 а-сон маълумотномаси). Натижада яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринлар фаолиятига хос агрессив хулқ-атвор муаммоси ва унга таъсир  этувчи психологик детерминантларини илмий-амалий тадқиқ этиш имконияти яратилган;
яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринларда агрессив хулқ-атворни намоён бўлишига таъсир этувчи психологик механизмлар, хусусан «жисмоний агрессия», «вербал агрессия», «билвосита агрессия», «негативизм», «жиззакилик», «сергумонлик», «ранж», «айбдорлик ҳисси», фрустрацион ҳамда деструктив тўсиқларни енгиб ўтишнинг даражаси, агрессоген ҳолатларнинг юқори ва паст даражаси орасида ўзаро мусбат корреляцион алоқалар эмпирик натижалар асосида аниқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ-209 сон буйруғи билан «Спорт психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПМ-209 а-сон маълумотномаси). Натижада яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспиринларда индивидуал ва жамоалараро фарқига кўра агрессияни оптималлаштиришнинг психологик механизмини аниқлаштирилган;
яккакураш спорт турларида хусусан ўспирин спортчи шахсининг ҳиссий-эмоционал соҳаларига комплекс таъсир этиш орқали унинг агрессияга барқарорлигини ошириш имкониятини берувчи психокоррексион дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, самарадорлик имкониятлари далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ-209 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПМ-209 а-сон маълумотномаси). Натижада яккакураш спорт турлари фаолиятидаги ўспирин шахсида «ассертив» хулқ-атворни ривожлантирувчи ҳамда улардаги агрессив ҳолатларини  меʼёрлаштиришга қаратилган психокоррексион дастурий таминотни яратилган;
яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи айниқса дзюдо ҳамда бокс йўналишидаги ўспиринлар спорт фаолияти ва шахслараро муносабатларида мавжуд «деструктив» агрессияни «конструктив» агрессияга ўтказиш мақсади «агрессияни оптималлаштиришнинг психологик имкониятлари модели»ни қўллаш орқали такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ-209 сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПМ-209 а-сон маълумотномаси). Натижада яккакураш спорт турлари билан шуғулланувчи ўспирин шахсининг машгʼулот ҳамда мусобақа жараёнларида муҳим аҳамият касб этувчи «агрессияни оптималлаштиришнинг психологик имкониятлари модели» ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish