Мадалиева Зухрахон Одилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек адабиётини ўрганишда халқаро, адабий-танқидий ва ижтимоий-сиёсий баҳслар тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3516.
Илмий раҳбар: Жумахўжа Нусратулло Атаулло ўғли, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор; Мирзаева Зулхумор Иномовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётини ўрганишда халқаро, адабий-танқидий ва ижтимоий-сиёсий баҳсларни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг 50-90-йилларида бўлиб ўтган адабий-ғоявий баҳсларни юзага келтирган асосий омил жамиятдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий жараён бўлганлиги асосланиб, ўзбек адабиётини ўрганишга доир чет элдаги тадқиқотларнинг хронологик кўрсаткичи аниқланган;
ХХ аср ўзбек шоир ва ёзувчиларининг ижодига холисона баҳо берилиб, ўзбек адабиётига маълум бўлмаган, чет тилидаги манбаларда мавжуд Чўлпон қаламига мансуб “Анварнинг ўлими” номли янги ижод намунаси аниқланган;
чет эл ўзбекшунослиги, тарихи ва тараққиётида адабиётшуносликка оид дунёқараш ва холислик тушунчаларига тааллуқли бўлган масалага обектив ёндашиш ривожланиб боргани аниқланиб, соф адабий-назарий хулосалар, тавсиялар ишлаб чиқишдаги сифат силжишлари асосланган;
ўзбек адабиётининг чет элдаги тадқиқига доир манбаларни текшириш орқали асл матнга мос келмайдиган, турли муаллифлар томонидан турлича келтирилган ижодкорлар биографиясига тегишли бўлган ҳаёт йўли, вафоти каби маълумотлар солиштирилиб, холис баҳоланиб, уларнинг ижод намуналарини келтиришдаги мавжуд “виждон эрки-золимлар”, “бевалар-бедаволар” каби лексик, “суғорилган-суғорган” каби услубий, техник хатоликлар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётини ўрганишда халқаро, адабий-танқидий, ижтимоий-сиёсий баҳслар тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХХ асрнинг 50-90-йилларида бўлиб ўтган адабий-ғоявий баҳсларни юзага келтирган асосий омил жамиятдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий жараён бўлганлиги асосланиб, ўзбек адабиётини ўрганишга доир чет элдаги тадқиқотларнинг хронологик кўрсаткичи аниқланганлиги ҳамда чет эл ўзбекшунослиги, тарихи ва тараққиётида адабиётшуносликка оид дунёқараш ва холислик тушунчаларига тааллуқли бўлган масалага обектив ёндашиш ривожланиб боргани аниқланиб, соф адабий-назарий хулосалар, тавсиялар ишлаб чиқишдаги сифат силжишлари асосланганлигига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 24-февралдаги 01/4-391-сон маълумотномаси). Натижада, Э.Олворт етакчилигидаги чет эл олимлари жадидчилик адабиёти, мафкураси, дунёқараши, фалсафасини жаҳон шоҳсупасига олиб чиқиб юксак баҳолаганларига доир илмий материаллар тайёрлашга асос бўлган;
ХХ аср ўзбек шоир ва ёзувчиларининг ижодига холисона баҳо берилиб, ўзбек адабиётига маълум бўлмаган, чет тилидаги манбаларда мавжуд Чўлпон қаламига мансуб “Анварнинг ўлими” номли янги ижод намунаси аниқлангани, ўзбек адабиётининг чет элдаги тадқиқига доир манбаларни текшириш орқали асл матнга мос келмайдиган, турли муаллифлар томонидан турлича келтирилган ижодкорлар биографиясига тегишли бўлган ҳаёт йўли, вафоти каби маълумотлар солиштирилиб, холис баҳоланиб, уларнинг ижод намуналарини келтиришдаги мавжуд “виждон эрки-золимлар”, “бевалар-бедаволар” каби лексик, “суғорилган-суғорган” каби услубий, техник хатоликлар асосланганлиги каби илмий маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган БВ-Атех 2018 (143) – “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 24-февралдаги 01/4-392-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа социопрагматик ва лингвомаданий жиҳатларга доир янги маълумотлар билан бойитилган.