Сайдалиев Исмоилжон Нурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак транспорт муҳандисларини тайёрлашда олий таълим ва ишлаб чиқариш синергетик интеграциясини таъминлаш технологияси”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4179.
Илмий раҳбар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон машинасозлик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.Т.124.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қодиров Валижон Абдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор, Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак транспорт муҳандисларини тайёрлашда олий таълим ва ишлаб чиқариш синергетик интеграциясини таъминлаш технологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсни ривожлантирувчи олий таълим ва ишлаб чиқариш синергетик интеграцияси модели таълим тарбия назариясини амалиёт билан шахснинг билиш жараёни страктиясида қўллайдиган ўзига хос билиш хусусиятлари алоқадорлигини технологик таълимнинг идентив мақсадларига кўра касбий кўникмаларини амалий таъминлашга йўналтирилган потенсиал имкониятлари асосида такомиллаштирилган;
талабалар ўқув курсини ўқитиш жараёнини узвийликда ривожлантиришни амалга ошириш методикаси ҳодисаларни баҳолашда динамик ва қайта алоқанинг барқарорлигини, олдинги ва кейинги босқичлардаги тушунчаларни чегаравий ҳолларда ўзаро мослигини (рефлексив-самарали, тизимли-компонентли, самарали- оқилона) аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар ўқув билиш фаолиятини ва илмий дунёқарашларини ривожлантиришнинг ўқув-услубий таъминоти технологик билим компетенсиясининг шаклланганлик даражасини баҳолаш мезони ва кўрсаткичларини ташкил этувчи билим, кўникма, малакаларини касбий фаолияти контекстида даражалаш ҳамда миқдорий ва сифат параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларни аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
шахс ривожига ва функсионал фаолиятга йўналтирилган педагогик жараён тамойили педагогик ахборот компонентлари учун барқарор мотивни (ўз-ўзини англаш, билимларни қўллаш, муваффақиятга эришиш, ижтимоий фойдалилик) шакллантириш, касбий фаолият натижавийлигини белгиловчи билим, кўникмалар ва малакаларни (когнитив, индивидуал, самарали-оператив мотивасион-шахсий, интеллектуал-ижодий) интеграциялаш асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ва ишлаб чиқариш синергетик интеграцияси асосида бўлажак транспорт муҳандисларини тайёрлашда касбий кўникмаларни такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
шахс ривожига ва функсионал фаолиятга йўналтирилган педагогик жараён тамойили педагогик ахборот компонентлари учун барқарор мотив ўз-ўзини англаш, билимларни қўллаш, муваффақиятга эришиш, ижтимоий фойдалиликни шакллантириш, касбий фаолият натижавийлигини белгиловчи билим, кўникмалар ва малакаларни когнитив, индивидуал, самарали-оператив мотивасион-шахсий, интеллектуал-ижодий интеграциялаш асосида очиб берилган илмий янгилигидан “Автомобил қисмларини йиғиш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунини шакиллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сон буйруқ 233-0992-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг автомобил қисмларини йиғишга доир билими, касбий кўникмалари, ижодий когнитив ривожланиш жараёни такомиллаштирилган;
шахсни ривожлантирувчи олий таълим ва ишлаб чиқариш синергетик интеграцияси модели таълим тарбия назариясини амалиёт билан шахснинг билиш жараёни страктиясида қўллайдиган ўзига хос билиш хусусиятлари алоқадорлигини технологик таълимнинг идентив мақсадлари асосида касбий кўникмаларини амалий таъминлашга йўналтирилган потенсиал имкониятлари асосида такомиллаштирилганлигига доир таклифлар олий таълим муассасаларида бўлажак транспорт муҳандисларини тайёрлашда уларнинг таълим олиш сифатига қўйиладиган талаблар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-январдаги 89-05-09-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари бўлажак транспорт муҳандисларининг инновацион компетентлигини, таълим олиш сифатини ва касбий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув режа ва дастурлар мазмуни такомиллаштирилган;
талабалар ўқув курсини ўқитиш жараёнини узвийликда ривожлантиришни амалга ошириш методикаси ҳодисаларни баҳолашда динамик ва қайта алоқанинг барқарорлигини, олдинги ва кейинги босқичлардаги тушунчаларни чегаравий ҳолларда ўзаро мослигини (рефлексив-самарали, тизимли-компонентли, самарали- оқилона,) аниқлаш асосида такомиллаштирилган таклифлари бўлажак транспорт муҳандисларини тайёрлашда ишлаб чиқариш корхоналарида таянч кафедраларни ташкил қилиш, “5+1” инновацион ўқув дастурининг низомини ишлаб чиқиш ва шарт-шароитларини ташкил қилишга оид тавсиялар Жаҳон банкининг Академик Иновациялар фонди “Ўзбекистонда олий таълим ва ишлаб чиқаришнинг синергетик интеграциясини яратиш (СЙНЕРГЙ)” мавзусидаги лойиҳа (2019-2022-йиллар) доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-январдаги 89-05-09-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак транспорт муҳандислари учун ишлаб чиқариш корхонларида ташкил қилинган таянч кафедраларда “5+1” инновацион ўқув дастури асосида хафтада 1 кун мутахассислик фанларидан амалий ва лаборатория машғулотларини ишлаб чиқариш корҳонасининг замонавий жиҳозларидан фойдаланиб ташкил этишга эришилган;