Мамажонов Умиджон Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гиршпрунг касаллиги билан хасталанган болаларни жарроҳлик даволашнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш», 14.00.35 – Болалар хирургияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2324.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Бердалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Теребаев Билим Алдамуратович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда Гиршпрунг касаллигини хирургик даволаш натижаларини йўғон ичак трансанал резекциясини бажаришнинг техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аганглионар соҳа давомийлигини инобатга олган ҳолда резекцион босқични амалга оширишдан кейин йўғон ичакнинг пастга тушувчи қисми ва атроф тузилмаларнинг тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган ҳолда колоанал анастомоз шакллантириш фекал инконтиненция ривожланишининг асосий хавф омили эканлиги аниқланган;
тўғри ичак шиллиқ қавати тишсимон чизиғидан қуйида, анал тешикка яқин жойда айланма кесма ўтказиш ва тери-шиллиқ қаватли колоанал анастомоз қўйиш репаратив жараёнларни тўлиқ визуал назорат қилиш имкониятларини яхшилаши ҳамда анал каналнинг чандиқли стенози шаклланиш хавфини камайтириши исботланган;
болаларда Гиршпрунг касаллигида йўғон ичакни De La Torre-Ortega бўйича трансанал резекция қилишнинг ичак таркибини қисмлаб ўтказиш ва резервуар функцияни таъминлаш учун анастомозланувчи чамбар ичак эркин қисми ва колоанал анастомоз шакллантириш соҳаси топографиясини ўзгартириш билан тавсифланувчи усули такомиллаштирилган;
Гиршпрунг касаллиги аниқланган болаларда йўғон ичак микробиоценозининг тузилмавий ва миқдорий хусусиятлари (чуқурлашган дисбактериоз) ҳамда уларнинг комплекс консерватив биотерапия фонида ташрихдан кейинги реабилитация жараёнидаги динамик ўзгаришлари (пробиотикларни қўллаш фонида 4-6 хафтада дисбактериознинг йўқолиши) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гиршпрунг касаллиги аниқланган болаларни хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: аганглионар соҳа давомийлигини инобатга олган ҳолда резекцион босқични амалга оширишдан кейин йўғон ичакнинг пастга тушувчи қисми ва атроф тузилмаларнинг тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган ҳолда колоанал анастомоз шакллантириш фекал инконтиненция ривожланишининг асосий хавф омили эканлиги аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 декабрда 8н-р/1521-сон билан тасдиқланган «Болалар Гиршпрунг касаллигида колоанал анастомоз ўрнатиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 11.04.2022 йилдаги 6-сон, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.06.2022 йилдаги 11-сон ҳамда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 10.02.2022 йилдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 15 июлдаги 03/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: фекал инконтиненция ривожланишининг асосий хавф омилини бартараф қилиш Гиршпрунг касаллиги бўлган болаларни хирургик даволашнинг яқин ва узоқ муддатдаги функционал-органик асоратларини камайтиришга, шунингдек уларнинг хаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда Гиршпрунг касаллигини хирургик даволашдан кейинги асоратлар сони ҳамда шифохонада ётиш кунлари (7 кунгача) қисқариши ҳисобига бир бемор учун дори-дармон харажатларидан (ўртача 105000) 735000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш дори-дармон харажатларига тадқиқот кўлами бўйича (n=38) 57800000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: тўғри ичак шиллиқ қавати тишсимон чизиғидан қуйида, анал тешикка яқин жойда айланма кесма ўтказиш ва тери-шиллиқ қаватли колоанал анастомоз қўйиш репаратив жараёнларни тўлиқ визуал назорат қилиш имкониятларини яхшилаши ҳамда анал каналнинг чандиқли стенози шаклланиш хавфини камайтириши исботланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 декабрда 8н-р/1521-сон билан тасдиқланган «Болалар Гиршпрунг касаллигида колоанал анастомоз ўрнатиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 11.04.2022 йилдаги 6-сон, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.06.2022 йилдаги 11-сон ҳамда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 10.02.2022 йилдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 15 июлдаги 03/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: анал каналнинг чандиқли стенози шаклланиш хавфини камайтириш Гиршпрунг касаллиги бўлган болаларни хирургик даволашнинг яқин ва узоқ муддатдаги функционал-органик асоратларини камайтиришга, шунингдек уларнинг хаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда Гиршпрунг касаллигини хирургик даволашдан кейин анал каналнинг чандиқли стенози частотаси ҳамда шифохонада ётиш кунлари (7 кунгача) қисқариши ҳисобига бир бемор учун дори-дармон харажатларидан 735000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш дори-дармон харажатларига тадқиқот кўлами бўйича (n=38) 57800000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: болаларда Гиршпрунг касаллигида йўғон ичакни De La Torre-Ortega бўйича трансанал резекция қилишнинг ичак таркибини қисмлаб ўтказиш ва резервуар функцияни таъминлаш учун анастомозланувчи чамбар ичак эркин қисми ва колоанал анастомоз шакллантириш соҳаси топографиясини ўзгартириш билан тавсифланувчи усули такомиллаштирилганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 декабрда 8н-р/1521-сон билан тасдиқланган «Болалар Гиршпрунг касаллигида колоанал анастомоз ўрнатиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 11.04.2022 йилдаги 6-сон, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.06.2022 йилдаги 11-сон ҳамда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 10.02.2022 йилдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 15 июлдаги 03/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: De La Torre-Ortega операциясининг техник жихатларини такомиллаштириш операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатларда болалар хаёт сифатининг асосий кўрсаткичларини (PedsQL ни шкаласи бўйича) 70,8% дан 92,3% гача яхшилаш, асоратланиш даражасини 63,8% дан 31,6% гача камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Гиршпрунг касаллиги бўлган болаларда De La Torre-Ortega бўйича такомиллаштирилган усулнинг қўлланилиши операциядан кейинги яқин муддат кечишини баҳоловчи барча асосий кўрсаткичларни (оғриқсизлантириш давомийлиги, перистальтиканинг тикланиши, энтерал озиқлантириш ва беморларни фаоллаштиришни бошлаш муддатлари) яхшилаши, шунингдек умумий асоратланиш даражасини 63,8% дан 31,6% гача камайтириши, шу билан бирга, госпитализация муддатларини 22,1±3,2 дан 15,1±5,2 суткагача қисқартириши ҳисобига бир бемор учун (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари прейскурантига кўра 1 кунлик ётоқ учун тўлов 345000 сўм бюджет маблағлари сарфланади) 2415000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш ўрин-кунлар камайиши ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=38) 13110000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: Гиршпрунг касаллиги аниқланган болаларда йўғон ичак микробиоценозининг тузилмавий ва миқдорий хусусиятлари (чуқурлашган дисбактериоз) ҳамда уларнинг комплекс консерватив биотерапия фонида ташрихдан кейинги реабилитация жараёнидаги динамик ўзгаришлари (пробиотикларни қўллаш фонида 4-6 хафтада дисбактериознинг йўқолиши) аниқланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2022 йил 16 декабрда 8н-р/1521-сон билан тасдиқланган «Болалар Гиршпрунг касаллигида колоанал анастомоз ўрнатиш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 11.04.2022 йилдаги 6-сон, Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.06.2022 йилдаги 11-сон ҳамда Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 10.02.2022 йилдаги 2-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 15 июлдаги 03/12-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Гиршпрунг касаллиги аниқланган болаларда операциядан кейинги комплекс реабилитация дастурида пробиотикларнинг қўлланилиши йўғон ичак микробиоценозининг тикланиш жараёнларини тезлатишга ва клиник-функционал бузилишлар регрессига замин яратишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: Гиршпрунг касаллиги аниқланган болаларда йўғон ичак микробиоценозининг тузилмавий ва миқдорий хусусиятларини инобатга олган ҳолда комплекс консерватив биотерапия ўтказиш ҳисобига бир бемор учун 2415000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади. Хулоса: ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий этиш ўрин-кунлар камайиши ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=38) 13110000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.